Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари қайси таваккалчиликлардан ўз фаолиятини суғурталашлари шарт

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўз таваккалчиликларини суғурталашлари шарт қилиб қўйилди. Бу 15.04.2025 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги янги ЎРҚ-1056-сон Қонун нормаларидан келиб чиқади. Тафсилотларни norma.uz портали келтиради. Қандай таваккалчиликлар ҳақида гап кетяпти ва қонун қишлоқ хўжалиги корхоналарига яна қандай мажбуриятларни юклаши ҳақида шарҳда ўқинг:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Қонун қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича суғурта шартномаларини тузишни назарда тутади:
- табиий ва техноген офатлар;
- ёнғин;
- ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши;
- қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши;
- ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;
- учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчининг, Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси номидан суғурта шартномасини тузувчи воситачининг ва мустақил экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- суғурта шартномасини тузиш учун воситачини мустақил танлаш;
- воситачидан суғурта шартномаси шартларини тушунтиришни талаб қилиш;
- Жамғарманинг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарорлари устидан шикоят қилиш.
Бунда улар қуйидагиларга мажбур:
- махсус ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш;
- суғурта мукофотини ўз вақтида тўлаш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда барча агротехник ва (ёки) зоотехник тадбирларни ўз вақтида ва етарли даражада амалга ошириш;
- суғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисида Жамғармага хабар бериш.
Ҳужжат 2025 йил 17 июлдан кучга киради.
Манбага қаранг.
Buxgalter.uz тавсия этади