Ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлар қандай имтиёзлар оладилар

preview

Нодавлат болалар боғчалари ва мактаблар фойдаланадиган солиқ имтиёзлари доимий парваришга муҳтож катта ёшдаги шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади. Бу Президентнинг 08.05.2025 йилдаги ПҚ-171-сон Қарорида назарда тутилган.

Қандай имтиёзлар ҳақида гап кетяпти, кимга ва қачондан уларни қўллай бошлаш мумкинлиги ҳақида – buxgalter.uz шарҳида ўқинг.

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Ҳужжатда «Фаол ҳаётга қадам» дастурини амалга ошириш назарда тутилган. Ушбу дастур доирасида 5 та янги турдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилади:

  • уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш;
  • уй шароитида қараш;
  • тиббий-ижтимоий реабилитация қилишда ёрдам;
  • кундузги ташриф шаклидаги кузатув;
  • шахсий ёрдамчи.

Ҳужжат (ПҚ-171-сон қарор) тўртта масъул идорага июнь-июль ойларида СКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишни топширади, бу лойиҳа қуйидагиларни татбиқ этишни назарда тутиши керак:

1) нодавлат болалар боғчалари ва мактаблар томонидан қўлланиладиган  солиқ имтиёзлари 2030 йил 1 январгача ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади. Сўз барча турдаги солиқлардан (ижтимоий солиқдан ташқари) озод этиш ҳақида кетяпти. Ижтимоий солиқ эса 10 йил давомида пасайтирилган ставка билан тўланади ;

2) нодавлат болалар боғчалари ва мактабларда фарзандларини ўқитиш учун тўланган суммаларга қўлланиладиган ЖШДС бўйича солиқ четирмалари (ҳар бир бола учун 3 млн сўмгача) – доимий парваришга муҳтож катта ёшдаги шахсларга қарайдиган оилаларга ҳам татбиқ этилади .

Эслатиб ўтамиз
2025 йил 1 январдан бошлаб молия йили давомида қабул қилинган, бюджет даромадларини камайтиришни назарда тутувчи ҳар қандай меъёрлар (хусусан, солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш) фақат навбатдаги календарь йили бошидан кучга киритилади. Бу Президентнинг 18.09.2024 йилдаги ПФ-140-сон Фармонидан келиб чиқади.

Демак, агар ПҚ-171-сон қарор бўйича СКга тузатишлар йил охиригача қабул қилинса, янги солиқ имтиёзлари қоидаларга биноан келаси йил 1 январдан кучга кириши керак.

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text208325_ijtimoiy_hizmatlar_kursatuvchi_tadbirkorlar_qanday_imtiezlar_oladilar