Янгиликлар
Материал санаси 26.05.2026
Календарь йилнинг деярли ярмини ўтказдик: навбатда – июнь... Солиқ фронтининг барча жангчиларига ёрдам тариқасида бош бухгалтернинг ойлик режасини тақдим этамиз. Унда барча маълумотлар – саналар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар ва маслаҳатлар келтирилган: ... 

Материал санаси 01.05.2026
2026 йил май ойида бизда иккита байрам – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда «Қурбон ҳайити» нишонланади. Дам олиш ва байрам кунларига тўғри келадиган ҳисобот саналарини кўчиришлар ҳам мавжуд. Келинг, бу саналарни «Май ойи учун бош бухгалтер режаси» билан солиштирамиз: ... 

Материал санаси 01.04.2026
Апрель ойида бизда режа бўйича баҳор ва тўққизта назорат санаси бор. Бухгалтерлар I чорак якунларини чиқарадилар ва ҳисобот берадилар... Юридик шахслар учун солиқ тўловчи тақвими 2026 йил апрель ойидаги ҳар бир назорат санасини ўтказиб юбормасликка ёрдам беради. Унда Ўзбекистондаги корхоналар учун солиқ ҳисоботлари ва тўловлари муддатлари батафсил кўрсатилган. Яна жадвал кўринишидаги қисқа шпаргалка ҳам бор (юклаб олиш учун). У солиқ идорасига ҳисобот топшириш ёки солиқларни тўлаш қайси санагача мўлжал қилинаётганини тезда текширишга ёрдам беради. ... 

Материал санаси 01.03.2026
Бухгалтерия ҳисобида март ойида эътиборга олинадиган учта байрам бор, лекин улар ҳафтанинг қайси кунига тўғри келишинию ва ҳатто бугун қайси куни эканлигини баъзан эслай олмайсиз. Лекин бу – ҳисобот хато топширилади, деган гап эмас. Сира ҳавотир олманг, биз сизга ҳаммасини эслатиб турамиз! 2026 йил март ойида қандай солиқларни тўлаш ва қандай ҳисоботларни топшириш кераклигини бизнинг Бош бухгалтер режамиз ва унга тушунтиришлар Buxgalter Pro маълумотнома-эксперт тизими тавсияларида кўрсатиб берилади: ... 

Материал санаси 01.02.2026
Февраль ойида оддий одамлар шошмасдан, секин ишлайдилар, витаминлар сотиб оладилар, қишки фотосуратларни жойлаштирадилар, таътилни режалаштирадилар, сериалларни томоша қиладилар ва баҳорни кутадилар. Бухгалтерлар эса бу вақтда... Ўтган йил учун, янги йил учун, янги қоидалар бўйича, янги шакллар асосида, янги усуллар билан ҳисобот берадилар. Ўзимизникиларни ташлаб қўймаймиз, ёрдам берамиз, йўл-йўриқ тарзида 2026 йил февраль ойи учун назорат саналари кўрсатилган режа тайёрладик. Ҳеч нарсани охирги кунга қолдирмасликни тавсия этамиз: ... 

Материал санаси 01.01.2026
Январда бизни кўп нарсалар кутяпти, ҳамкасблар... «Ҳаммаси режадагидек» деган ибора ёрдамида фақат яхши нарсаларга умид қиламиз. Buxgalter.uz турли воқеалар ва жорий ишлар оқимида кейинчалик жаримага тортилиши мумкин бўлган бирор муҳим нарсани тасодифан унутиб қўймаслик учун сиз учун январь «эслатмаси»ни тайёрлади: ... 

Материал санаси 22.06.2026
Ягона миллий меҳнат тизими дирекцияси YaMMT yangiliklari Телеграм-каналида ЯММТ (my.mehnat.uz) ва солиқ органларининг ахборот тизимлари ўртасида маълумотларни мониторинг қилиш функцияси ишга туширилгани ҳақида хабар берди. Ушбу маълумотларга кўра, тизимлар ўртасидаги номувофиқликлар (тафовутлар) автоматик равишда аниқланади. Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида: ... 

Материал санаси 22.06.2026
2026 йил 1 июлдан бошлаб савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун ягона QR-код мажбурий бўлади. Унинг йўқлиги савдо қоидаларини бузиш деб баҳоланади. Шу билан бирга, ушбу воситанинг муаммолари ҳали ҳам ҳал этилмаган. Ҳозирги вазиятни онлайн-НКТ бўйича мутахассис, «GAROV TARAQQIYOT НКМ» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ билан биргаликда кўриб чиқамиз: ... 

Материал санаси 17.06.2026
1 июлдан бошлаб кўплаб корхоналарда ҚҚСнинг соддалаштирилган тартибига (12 фоизлик ўрнига 6 фоизлик ҚҚС ва ноль фоизлик фойда солиғи) ўтиш имконияти пайдо бўлади. Бироқ бундай ўтиш барча корхоналар учун ҳам манфаатли эмас. Чунки «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш (зачёт) ҳуқуқининг йўқолиши оқибатида корхона сезиларли молиявий йўқотишга учраши мумкин. Айнан сиз учун ўтиш фойдалими ёки йўқлиги бизнесингиз тузилмасининг 5 та омилига ва ҳатто жорий йилги режаларингизга боғлиқ. Буни buxgalter.uz сайтида кўриб чиқамиз: ... 

Материал санаси 16.06.2026
2026 йил 1 июлдан бошлаб савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги корхоналар ихтиёрий равишда 6 фоизлик ставка бўйича ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтишлари мумкин (26.05.2026 й. ПФ-100-сон). Бу тартиб 2030 йил 1 январгача амал қилади. Бундай ҳуқуқ фақат бир вақтнинг ўзида учта шарт бажарилганда юзага келади. Бу шартлар бир қарашда жуда оддий кўринса-да, уларнинг ҳар бирида эътибордан четда қолиши мумкин бўлган муҳим нозик жиҳат бор. Buxgalter.uz сайтида тафсилотларни кўриб чиқамиз: ... 

Материал санаси 12.06.2026
Янги бирлаштирилган https://my.soliq.uz платформасига ўтгандан сўнг, кўплаб бухгалтерларда бир хил муаммо пайдо бўла бошлади: янги сайтга кириш мумкин, аммо ҳисоботни шакллантириш ва юборишга ҳаракат қилганда «YTCAPIWS дастури билан алоқа йўқ» хатоси пайдо бўлади. «Норма» эксперти Шоҳиста ЁҚУБОВА бу муаммони қандай ҳал қилишни тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 12.06.2026
Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган ташкилотлар 2025 йилдаги молиявий фаолияти якунлари бўйича аудиторлик хулосаси нусхасини 15 июндан кечиктирмай солиқ органларига тақдим этишлари керак. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра, аудиторлик хулосасини тақдим этишга бирор сабабга кўра улгурмаётганларга нима қилиш кераклигини тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 11.06.2026
Пиво бўйича сўнгги янгиликлар: 10 июнь куни қарор қабул қилинди ва унинг асосида меҳмонхона бизнеси ва умумий овқатланиш субъектларига пивони мижозларга сотишда унинг маркировка кодларини сканерламаслик имконини берувчи тегишли дастурий тузатишлар киритилмоқда. Энди бу янгиланишлар – умуман алкоголь ва хусусан пиво бўйича – тадбиркорларда амалда қўлланилишини кутмоқдамиз. Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида: ... 

Материал санаси 10.06.2026
Оммавий ахборот воситаларида Президентнинг 01.06.2026 йилдаги ПҚ-210-сон қарорига мувофиқ, ишсиз ёшларни ишга жойлаштиришда камида МҲТЭКМнинг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу шундайми? Вuxgalter.uz илтимосига биноан, ушбу масалани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат ахборот технологиялари текширувларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Отабек БОБОМУРАТОВ тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 09.06.2026
Агар сизда меҳмонхона ёки умумий овқатланиш шохобчаси бўлса ва сиз ўз меҳмонларингизга пиво сотсангиз, шуни билишингиз керакки, эҳтимол (агар бирор нарса ўзгарса) етказиб берувчининг ЭҲФси имзолангандан сўнг, унинг рақамли маркировка кодлари якуний истеъмол учун сотилган деб ҳисобланмайди. Уларни аввалгидек кассада сканерлашни давом эттиришга тўғри келади. «GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ buxgalter.uz учун махсус ТХКМ ва тадбиркорларда пиво бўйича пайдо бўладиган саволларни айтди: ... 

Материал санаси 04.06.2026
10 июндан бошлаб Солиқ қўмитаси билан ўзаро ҳамкорликнинг барча масалалари бўйича my.soliq.uz ягона платформасига босқичма-босқич ўтаётганимиз ҳақидаги янгилик яхшиликка бўлди. Чунки доимий равишда икки сайт ўртасида айланиш унчалик қулай эмас эди... Ушбу «ўзгаришлар тўлқини»да бухгалтер учун фойдали ҳаволалар келтирилган шпаргалкани текшириш ва янгилаш истаги пайдо бўлди. Чунки дунёда ўзгаришларни ёқтирадиган энг охирги одам бухгалтердир. Бу «фойдали ҳаволалар ва хизматлар» ҳам вақти-вақти билан ўзгариб туради. Вақти-вақти билан уларни текшириш керак. Бизнинг рўйхатимиз – бу ерда: ... 

Материал санаси 02.06.2026
21 май куни Тошкентда Ўзбекистон молия мутахассисларининг II Республика форуми бўлиб ўтди. Унда тўртта муҳим масала – МҲМСга ўтиш, бухгалтерларни миллий сертификатлаш, бухгалтерлар ва молиявий менежерлар учун касбий стандартлар, исломий молия учун кадрлар масаласи муҳокама қилинди. Муҳокама натижалари, ваъда қилинганидек, buxgalter.uz сайтидаги шарҳимизда: ... 

Материал санаси 26.05.2026
26 майдан бошлаб тўловларни расмийлаштиришда фақат янги тўлов мақсади кодларидан фойдаланиш керак – бу байрамолди сўнгги иш куни учун яхши хабар эмас. Тўлов топшириқномаларини сўмда расмийлаштириш бўйича мажбурий талаблар жорий этилиши муносабати билан кодлар маълумотномаси янгиланди. Янги қоидаларга кўра энди «Тўлов тафсилотлари»да нималарни кўрсатиш кераклигини бизнинг шарҳимизда ўқинг: ... 

Материал санаси 21.05.2026
Эҳтиёт бўлинг: электрон тизимларнинг техник ёрдам кўрсатиш каналларида фирибгарлар ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин! Мана яққол бир мисол: Paynet Холис тўлов тизими фойдаланувчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисоботларида 2026 йил 1 майдан бошлаб ушбу тизим орқали қабул қилинган чеклар акс этмай қолган. Унинг бухгалтери муаммо сабабини тушунтириш ва уни ҳал қилишда ёрдам сўраб тизимнинг расмий Телеграм-каналига мурожаат қилган. У билан дарҳол «сохта ходимлар» боғланган, қизиғи, улар фойдаланувчининг ҳамёнлари ва аккаунтлари ҳақидаги ички маълумотларга эга бўлган. Натижа – ЯТТ ҳисобварағидан пул йўқолган… Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 20.05.2026
Май ойининг сўнгги 5 куни барчамиз учун узоқ дам олиш кунлари эканлигини эслаймиз, шундай эмасми? Бир томондан – бу катта қувонч, бошқа томондан – ойнинг сўнгги кунларида одатий ишимизга таъсир қиладиган кичик ноқулайлик. Масалан, «банк-мижоз» ҳам бу кунларда «дам олади» шуни унутмайлик... Buxgalter.uz сайтида байрам арафасидаги кичик эслатма: ...