Бизнесни бошлашда давлат хизматлари ва лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш мақсадида бир қатор хизматлар «тўплами»ни тақдим этиш Президентнинг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқоти якунлари бўйича навбатдаги Фармонининг мавзуси бўлди.
Ҳужжат 15 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Юридик шахсларга ичимлик ва оқова сув хизматлари учун корпоратив карталар ёрдамида тўловларни амалга оширишга, шу жумладан – жойларда тўловни амалга оширишга рухсат берилди. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса уларнинг фаолияти билан боғлиқ ҳисоб-китоблар учун махсус «бизнес-карта» жорий этилмоқда.
Ҳужжат 12 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ...
Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали ЖШШИРни олган IT-парк резидентларининг хорижий мутахассислари рақамли идентификациялаш воситалари (Face-ID)дан фойдаланган ҳолда масофадан туриб банк ҳисобварақларини очишлари мумкин.
Шунингдек, махсус солиқ режимини олган норезидент жисмоний шахслар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ва вояга етмаган шахслар учун банк ҳисобварақларини очиш шартлари аниқлаштирилди.
Ҳужжат 12 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Қонун чиқарувчилар иш вақтидан ташқари ишнинг энг кўп давомийлигини оширдилар: энди у йилига 120 соатдан ортиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, ишнинг 1 кундаги биринчи икки соати учун иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш даражаси пасайтирилади.
Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ...
Энди ҳуқуқ ва мажбуриятлар, улар топшириш ҳужжатида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш соҳасида яна нималар ўзгарди, buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг: ...
Муассислар ёки уларнинг ворислари тижорат ташкилоти фаолиятини қайта тиклаш мақсадида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиши мумкин бўлган муддат 3 йилдан 1 йилгача қисқартирилди.
Ихтиёрий тугатиш тартибида ва фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартибида яна нималар ўзгарди, buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг: ...
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжат 2026 йил 5 февралдан кучга киради. ...
2026 йил 1 январдан иқтисодиёт учун тизимли аҳамиятга эга бўлган йирик корхоналар банк кредитлари ва ташқи қарзлар бўйича умидсиз қарздорлик юзага келиши хатарлари тоифалари бўйича қўшимча равишда таснифланадилар. Бу масалани тартибга солувчи Низом 27 октябрдан кучга кирди. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида: ...
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2025 йилдаги 662-сон қарори билан қуйидагиларга тузатишлар киритилди:
– Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш тартиби тўғрисидаги низомга – рецепт билан бериладиган дори воситаларига чекланган савдо устамасини белгилаш қисмида;
– Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
2025 йил ноябрь ойида ўзбекистонликларни рақамлаштиришнинг навбатдаги босқичи кутмоқда: янги рақамли платформалар, давлат хизматларидан фойдаланишнинг кенгайтирилган имкониятлари, божхона органларининг яна бир иловаси...
Ноябрь ойидаги ушбу ва бошқа ўзгаришлар – buxgalter.uz шарҳида батафсил: ...
27.10.2025 йилдан Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 676-сонли қарори кучга кирди.
Бу соҳадаги ўзгаришлар ва корпоратив автомобилда ЙҲҚ бузганлиги учун жарима солиш тўғрисида қарор олган ташкилотлар учун чек-варақ ҳақида батафсил маълумотни buxgalter.uz шарҳида топишингиз мумкин: ...
Президентнинг 21.10.2025 йилдаги ПҚ-313-сон қарори билан йўлдош алоқа тизимини жорий этиш бўйича фаолият талаблари белгиланди. Шунингдек – йўлдошли интернет операторлари учун солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш шартлари белгиланди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Ген-модификацияланган организмларни (ГМО) ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни ишлаб чиқариш учун хомашё ва трансёғлар, шу жумладан техник пальма ёғи мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилиши мумкин.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ГМО, хомашё ва трансёғлардан фойдаланишни тақиқлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ВМҚ лойиҳаси ҚҲТБТда 1 ноябрга қадар муҳокама қилинади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
2026 йил 19 январдан бошлаб сифатсиз маҳсулотини ўз вақтида қайтариб олган тадбиркорлар учун жавобгарлик енгиллаштирилади ва унга сертификат берган мувофиқликни баҳолаш органлари учун жавобгарлик кучайтирилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар учун яна бир назорат воситаси жорий этилмоқда.
2026 йил 19 январдан бошлаб Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартиби тўғрисидаги янги Низом кучга киради. Ҳужжат ушбу таҳлил асосида субъектларни хавф даражалари бўйича тартиблашни назарда тутади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...