27.10.2025 йилдан Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 676-сонли қарори кучга кирди.
Бу соҳадаги ўзгаришлар ва корпоратив автомобилда ЙҲҚ бузганлиги учун жарима солиш тўғрисида қарор олган ташкилотлар учун чек-варақ ҳақида батафсил маълумотни buxgalter.uz шарҳида топишингиз мумкин: ...
Президентнинг 21.10.2025 йилдаги ПҚ-313-сон қарори билан йўлдош алоқа тизимини жорий этиш бўйича фаолият талаблари белгиланди. Шунингдек – йўлдошли интернет операторлари учун солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш шартлари белгиланди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Ген-модификацияланган организмларни (ГМО) ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни ишлаб чиқариш учун хомашё ва трансёғлар, шу жумладан техник пальма ёғи мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилиши мумкин.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ГМО, хомашё ва трансёғлардан фойдаланишни тақиқлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ВМҚ лойиҳаси ҚҲТБТда 1 ноябрга қадар муҳокама қилинади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
2026 йил 19 январдан бошлаб сифатсиз маҳсулотини ўз вақтида қайтариб олган тадбиркорлар учун жавобгарлик енгиллаштирилади ва унга сертификат берган мувофиқликни баҳолаш органлари учун жавобгарлик кучайтирилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар учун яна бир назорат воситаси жорий этилмоқда.
2026 йил 19 январдан бошлаб Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартиби тўғрисидаги янги Низом кучга киради. Ҳужжат ушбу таҳлил асосида субъектларни хавф даражалари бўйича тартиблашни назарда тутади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
2026-2027 йилларда электротехника саноати корхоналари айланма маблағларини тўлдириш ва мис хомашёсини сотиб олиш учун зарур кредитларни имтиёзли шартларда олишлари мумкин бўлади. 2026 йил 1 январдан бошлаб улар учун ўз маҳсулотларини экспорт қилишда БЮДни тўлдиришда янги шарт қўшилади.
Президентнинг 15.10.2025 йилдаги ПҚ-304-сон қарори билан белгиланган янгиликлар тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида: ...
Президентнинг 15.10.2025 йилдаги ПҚ-303-сон қарори қимматбаҳо металларни биржа савдолари орқали ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиб олишда чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари учун янги талабларни жорий этади.
Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ...
Келгуси 2 йил ичида саноат корхоналари ўз маҳсулотлари экспортини рағбатлантириш учун 04.10.2025 йилдаги ПҚ-295-сон қарор бўйича янги имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
13 октябрдан Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини ҳамда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги янги низом кучга кирди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2025 йилдаги 633-сон қарори билан транспорт-логистика марказларининг инфратузилмаси ва жиҳозланишига қўйиладиган мезонлар ва талаблар тасдиқланди. ТЛМлари (транспорт-логистика марказлари) махсус Реестрга киритилади ва улар ўз рейтингига эга бўлади. Рейтингдаги умумий баҳо Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингидаги баллар ва ТЛМ учун тасдиқланган кўрсаткичлар бўйича қўшимча баллар йиғиндиси асосида шакллантирилади.
Ҳужжат 2026 йил 10 январдан кучга киради. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ...
Рақамли маркировкалаш тизими муддати ўтган маркировкаланган товарлар савдосини автоматик равишда чеклайди. Бундай товарларга товар чекини назорат-касса техникаси орқали чоп этиб бўлмайди. Ва муддати ўтган ёки зарур бўлган ҳолларда кўрсатилмаган яроқлилик муддати билан ҳар қандай товар савдоси учун жарималар 3 баробар ошади.
Президентнинг 06.10.2025 йилдаги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-296-сон қарорида назарда тутилган бу ва бошқа чоралар ҳақида – buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ...
2026 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади. Унда Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни ЖШДСдан озод этиш назарда тутилган.
Бунинг учун бир қатор шартларга риоя қилиш керак. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Айрим ҳолларда ижарага олувчиларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга беришга рухсат этилди.
Айнан ким ва қандай шартларда бундай имкониятдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ...
«Очиқ мулоқот - 2025» якунлари бўйича Президентнинг 26.09.2025 йилдаги ПФ-176-сон Фармони қабул қилинди. Тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги чораларини жорий қилишдан ташқари, у яна иккита муҳим масалага – солиқ тўловчиларни ихтиёрий тугатиш ва хавф-таҳлил тизими иши натижалари бўйича солиқ текширувлари ҳақида хабар бериш тартибига тегишли.
Батафсил маълумот – buxgalter.uz шарҳида: ...
Қайси корхоналар мажбурий равишда «яшил сертификат»га эга бўлиши керак? Қорақалпоғистондаги ер қаъридан фойдаланиб ишлаб чиқарувчилар қандай имтиёз олди? Давлат харидларида иштирок этмоқчи бўлган мебелчилар қандай талабга риоя қилиши керак? Давлат инвесторларни қандай ҳимоя қилади? Қайси ер участкаларини аукциoнсиз ижарага олиш мумкин? Божхонада товарларни расмийлаштиришда нима ўзгармоқда? Қандай импорт товарларига акциз солиғи бекор қилинади?
2025 йил октябрда кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги ушбу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ...