Фойда солиғи
Материал санаси 16.08.2022
“Норезидент МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқади ва фақат қўшилган капитал суммасини олиб кетади. Таъсисчи-норезидентда ва МЧЖда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 08.08.2022
“Доимий муассаса кўчмас мулк сотиб олиши мумкинми? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? ДМ кейинчалик ўз кўчмас мулкини ижарага бериши мумкинми ва бу қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 03.08.2022
СКнинг 483-моддаси ёки Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилинган юридик шахслар – мол-мулк ва ер солиқлари тўловчилар мазкур солиқларни солиқлардан ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида тўлайди . ... 

Материал санаси 19.07.2022
Хизмат сафари харажатлари чегириб ташланмайдиган харажатлар рўйхатига кирмайди (СК 317-м.). Бироқ, уларнинг айримлари бутунлай жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади бўлиши ва фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланмайдиган харажатлар остига тушиши мумкин. Бундай вазиятларнинг нозик жиҳатларини “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ... 

Материал санаси 16.07.2022
Яхши бош бухгалтер битимни муҳокама қилишда унинг солиқларга таъсирини тушуниш қобилияти билан ажралиб туради. Операцияларнинг ҳар хил тури фойда солиғига қандай таъсир этиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Arkad Audit” консалтинг фирмаси таъсисчиси Наталья ТУРАЛИНОВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 13.07.2022
Хусусий мактаб – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3276-сон қарорга асосан имтиёзлардан фойдаланади, улар 2025 йил 1 январгача узайтирилган (05.09.2018 йилдаги ПҚ-3931-сон қарор). Ёз мавсумида мактаб ўз ўқувчиларини соғломлаштириш ва дам олишлари учун кундузги оромгоҳни ташкил этди. Ёзги болалар оромгоҳидан олинган даромадларга ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 06.07.2022
“Хусусий корхона тугатилмоқда, асосий фаолияти – алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш. Биз реализация қилинмаган маркировкаланган алкоголь маҳсулотларини таъсисчига у томондан корхона УФга киритилган маблағлар миқдорида беришимиз мумкин ёки мумкин эмаслигини тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз. Бундай чиқиб кетишнинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.07.2022
“Корхона балансида турган автомобиль ЙТҲга учради. Корхона суғурта бўйича товон пули олди ва худди шу суммага автомобилни таъмирлатди. Корхона ҚҚС ва фойда солиғи тўлайди” Суғурта товони олиш ва автотранспортни таъмирлашга харажатларни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттиришни “Жавоб берамиз!” экспертлари тушунтиришди: ... 

Материал санаси 23.06.2022
Ижарага берувчи ва ижарага олувчи - фойда солиғи ва ҚҚС тўловчилари. Ижарага олувчи бинони ижара ҳақи ҳисобига таъмирлади. Бунда ижарага берувчида қандай солиқ оқибатлари юзага келиши ва у вазиятни бухгалтерия ҳисобида қандай ҳисобга олиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 21.06.2022
Корхона - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади. Корхона омборидаги тайёр маҳсулотларнинг бир қисми яроқсиз ҳолга келган. Уни ҳисобдан чиқаришни қандай расмийлаштириш ва тугатишда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 09.06.2022
2022 йил март ойидаги сўмнинг кескин қадрсизланганидан кейин узлуксиз равишда мустаҳкамланиши айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларида салбий курс фарқини акс эттиришда муаммоларни юзага келтирди. Молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) buxgalter.uz илтимосига биноан, солиқ тўловчилар бундан кейин ҳам салбий курс фарқига ЭҲФ тақдим эта олишмаса, мазкур вазиятдан қандай чиқишлари мумкинлигини айтиб берди: ... 

Материал санаси 09.06.2022
Корхона чет эл компанияси - таъсисчи вакилларининг яшаш вақтига турар жойни ижарага олади. Мазкур ҳолда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 08.06.2022
“Корхона 2021 йилда АҚШ долларида кредит олди. Мазкур кредит бўйича курсдаги фарқ туфайли зарар суммаси аҳамиятли даражада бўлди. Корхона кейинчалик уни давр харажатларига киритишни режалаштирган ҳолда курсдаги фарқни 3190-счётда ҳисобга олади. Бу бухгалтерия ва солиқ ҳисоби нуқтаи назаридан тўғрими? Курсдаги фарқдан кўрилган зарар Фойда солиғи ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 07.06.2022
“Солиқ органи солиқ тўловчига қўшимча ҳисобланган солиқни тақдим этди ва I чорак кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича бўнак тўловидан инкассони олиб ташлади. Бунда - бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани инобатга олишмади, унда тадбиркор II чоракда объектив сабабларга кўра тушум ҳажмлари пасайиши кутилаётганлигини кўрсатган”. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА корхона солиқчиларнинг хулосалари ва ҳаракатларига рози бўлмаса, қандай йўл тутиши лозимлиги ҳақида сўзлаб берди: ... 

Материал санаси 07.06.2022
2021 йилда корхона реализация қилиш мақсадида ускунани импорт қилди. Импорт чоғида ҚҚС тўланди ва у ҳисобга олинди. Харид қийматига ташиш, сертификатлаштириш харажатлари, божхона тўловлари ва бошқалар қўшилди. Бироқ чет эл валютасида ифодаланган кредиторлик қарзини сўндира олишмади, шу боис хорижий етказиб берувчи мазкур ускунани реэкспорт орқали қайтаришни амалга ошириш ниятида. Ускунани қайтариш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Материал санаси 06.06.2022
Темир йўл транспорти корхонаси 2021 йилда: 1) электровозлар ва вагонлар харид қилди; 2) давлат инвестиция лойиҳаси доирасида АВ объектини барпо этди ва ишга туширди; 3) ўз вагонларини капитал таъмирлади ва модернизация қилди. Корхона мазкур учта вазиятда СКнинг 308-моддасига асосан инвестициявий чегирмани қўллай олармиди? Буни Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 02.06.2022
Ўзбек тилидаги СКнинг 299-моддаси мазмуни унинг рус тилидаги таҳриридан фарқ қилади. Бу айрим текширувчилар рус тилидаги Кодекс билан ишлаётган корхоналарга мунтазам қўшимча фойда солиғи ҳисоблашга уринишларига олиб келмоқда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА СКнинг 13-моддасига мувофиқ қўшимча ҳисоблашлар учун асослар йўқ, ҳуқуқий зиддиятларни эса имкон қадар тезроқ бартараф этиш лозим, деб ҳисоблайди: ... 

Материал санаси 02.06.2022
“Корхона дастурий маҳсулотни Россиядан Ўзбекистонга импорт қилади, кейин эса шу маҳсулотни хорижга экспорт қилади. Уни импорт ва экспорт қилишда, шунингдек Ўзбекистонда мижозларга (шу жумладан норезидентларга) қайта сотишда қандай солиқлар юзага келади? ҚҚС бўйича имтиёз мавжудми? Айланмадан олинадиган солиқ (даромад солиғи) битимдан тўланадими ёки ой якуни бўйичами?”. Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 02.06.2022
2022 йил 1 январга қадар бухгалтерия ва солиқ ҳисоби учун курсдаги фарқлар 22-сон БҲМС “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби”га асосан ҳисобга олинган. 1 январдан бошлаб берилган ёки олинган бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган курсдаги фарқ солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди (СК 320-м. 5-қ.). Ушбу ўзгартиришни ҳисобга олган ҳолда ҳисобни қандай тўғри юритиш ва солиқ солинадиган фойдани аниқлашни Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди: ... 

Материал санаси 27.05.2022
“А” корхонаси “Б” корхонасига товар қарзи шартномаси бўйича 1 ой муддатга дизель ёқилғисини топширди. Тўловсиз ЭҲФ расмийлаштирилди. “А” корхонаси дизель ёқилғисини ишлаб чиқармайди, “Б” корхонаси - уни олиб сотмайди, ўз мақсадларида ишлатади. Иккала корхона ҚҚС тўлайди. Бу ҳолда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини “Жавоб берамиз!” маълумот хизмати экспертлари тушунтиришди: ...