Қандай қилиб ўз корхонасига пул бериш ва солиқларни камроқ тўлаш мумкин

preview

Компания солиқларни тўлаши, товарларни харид қилиши ва ҳоказо учун унга зудлик билан пуллар талаб қилиниши мумкин. Уларни мулкдор бериши мумкин. Мулкдорлардан маблағларни жалб қилиш вариантлари тўғрисида “Arkad Audit” консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА гапириб беради.

 

Компания мулкдордан ёрдам олишининг энг оммабоп усуллари – бу қарзлар ёки устав фондига қўшимча ҳиссалар. Схемалар кўпроқ молиялаштириш шартларига боғлиқ бўлиб, етказиб беришга доир шартномалар остига яширилиши мумкин. Бунда бухгалтерия ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида битимлар юридик расмийлаштирилиши бўйича эмас, балки уларнинг иқтисодий моҳиятига кўра ҳисобга олиниши керак.

Ушбу иккита усулни кўриб чиқамиз.

 

Фоизли ёки фоизсиз қарз

Нима учун таъсисчилар устав фондига ҳиссалардан кўра қарзларни афзал кўришади? Энг аввало инвестицияларни муаммоларсиз қайтариш учун. Қарз шартномасида мулкдор уни қайтариш муддатларини кўрсатиши мумкин. Бундай шартномани ҳеч қаерда рўйхатдан ўтказиш керак эмас. Бу ижобий томони.

Аммо бухгалтер қарзлар (резидентлардан) фоизсиз бўлган тақдирда солиқ тўлаш кераклиги ҳақида огоҳлантириши керак – ахир корхона даромадни қайта молиялаштириш ставкаси бўйича тан олиши шарт . Шу боис қарз фоизли бўлади. Фоизларни тўлашда бухгалтер тўлов манбаида 5% ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолади.

Фоизлар бўйича харажатлар корхонанинг 15% ставка бўйича солиқ солинадиган солиқ фойдасини камайтиради. Ушбу фойдани тақсимлашда эса дивидендлардан олинадиган солиқ яна 5%ни ташкил этади.

Шу тариқа, корхона маблағларни мулкдорга, уларга 20% ўрнига 5% ставка бўйича солиқ солган ҳолда, қарз бўйича фоизлар тарзида тўлайди.

Иккита вазиятни солиштирамиз, уларнинг бирида мулкдор бизнесдан тақдим этилган қарз бўйича фоизлар олади, бошқасида эса – олмайди.

 

1-вазият

Корхонанинг харажатларида таъсисчилардан олинган қарзлар бўйича ҳисобланган фоизлар мавжуд бўлмаганда фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш

 

Корхонанинг даромадлари

1 000

Корхонанинг харажатлари

600

Фойда

400

Фойда солиғи (15%)

60

Тақсимланадиган фойда

340

Дивидендлардан олинадиган солиқ (5%)

17

Мулкдорга тўланади

323

Жами солиқлар

77

 

2-вазият

Корхонанинг харажатларида таъсисчиларнинг қарзлари бўйича фоизлар мавжуд бўлганда фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш

 

Корхонанинг даромадлари

1 000

Корхонанинг харажатлари

600

Фоизлар бўйича харажатлар

300
(шундан 15 – ЖШДС,
285 – ЖШДС ушлаб қолинганидан кейин фоизлар суммаси)

Фойда

100

Фойда солиғи (15%)

15

Тақсимланадиган фойда

85

Дивидендлардан олинадиган солиқ (5%)

4,25

Мулкдорга тўланади

365,75 (80,75 + 285)

Жами солиқлар

34,25 (15 + 15 + 4,25)

 

Ҳисоб-китоблардан кўринадики, таъсисчи ўз компаниясига фоизли қарз тақдим этган ҳолда, пулларни кўпроқ олади, солиқларни эса камроқ тўлайди.

Схема ажойиб туюлади: қарзлар бўйича фоизларни оширинг ва солиқларда тежанг! Лекин гап нозик капиталлашув – барча тўланган фоизларга (ҳатто юридик шахсларга) тўлов манбаида фойда солиғига нисбатан пастроқ ставка бўйича солиқ солинган эски солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича ривожланиши мумкин бўлган схема ҳақида бормоқда.

Амалдаги Солиқ кодекси бўйича ҳисобланган фоизларни чегирма деб эътироф этишда бир қатор чекловлар мавжуд. Ўз компаниясига қарзни топшириётган таъсисчи ушбу компания билан ўзаро алоқадор шахс ҳисобланади . Агар бундай битим солиқ солиш мақсадларида назорат қилинадиган битим деб эътироф этилса, фоизли қарз ёрдамида ортиқча масалаларни олиб ташлашга ҳаракат қилган бухгалтер трансферт солиқ солиш тўғрисида хабарнома бериши ва қарздан фойдаланиш учун фоизнинг қийматини асослашига тўғри келади.

Агар фоизли қарз норезидентдан олинган бўлса, нозик капиталлашувни истисно қилувчи ҳисоб-китобларни ҳам амалга ошириш лозим .

Шу тариқа, фоизли қарзлар орқали инвестициялар пулларни қўйишнинг энг содда усули эмас. Соддароқ усул мавжудми?

 

Устав фондига қўшимча ҳиссалар киритиш

МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 18-моддасида устав фондини иккиламчи тўлдириш тартиби баён этилган. Мулкдорлар ҳиссаларнинг муддатларини ва суммасини аниқлашади. Уларнинг вазифаси ҳиссанинг келишилган суммасини ушбу муддат мобайнида киритиш саналади – ахир устав фондини қайта рўйхатдан ўтказиш фақатгина қўшимча ҳисса тўлиқ киритилганидан кейин амалга оширилади.

Агар муддат ўтгач ҳисса тўлиқ киритилмаган бўлса, устав фондини кўпайтириш амалга оширилмаслиги ҳам мумкин, сабаби мулкдорнинг фикри ўзгариши мумкин. Бу ҳолда, агар гап пул маблағларини қайтариш ҳақида борса, корхона мулкдорга киритилганларни – ҳеч қандай рўйхатдан ўтказишсиз ва солиқларни ҳисобламасдан қайтариши шарт. Тўғри, бу ерда ҳам ўзига хос жиҳатлар мавжуд.

 

Эътибор беринг

Фоизли қарзларнинг солиқ ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисида барчасини сиз “Қарзлар бўйича фоизларнинг солиқ ва бухгалтерия ҳисоби” вебинарида билиб оласиз.

Санаси: 2023 йил 15 август. Вақти: 15:30.

Вебинарда қуйидагиларни кўриб чиқамиз:

  • резидентлар ва норезидентлардан олинган фоизсиз қарзларга солиқ солиш;
  • фоизлар бўйича харажатлар ва даромадларни бухгалтерия ва солиқ ҳисобида акс эттириш;
  • қандай ҳолда фоизлар бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар қийматига киритилади ва бундай фоизлар солиқ ҳисобида қандай акс эттирилади;
  • ўзаро алоқадор шахслардан олинган қарзлар бўйича ҳисобланган фоизларга солиқ солиш;
  • назорат қилинадиган қарздорликда чегириб ташланадиган фоизларни ҳисоб-китоб қилиш.

Вебинарга ёзилиш