ҚҚС
Материал санаси 20.05.2022
Товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш контрактлари (ИМ74 ва ЭК11) юзасидан солиқ маъмуриятчилиги бўйича ваколатли органларнинг тушунтиришлари хануз мавжуд эмас. Хусусан - бундай операциялар бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш юзасидан. Тадбиркор бундай шароитларда нималарга тайёр бўлиши керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 17.05.2022
Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган инвентарь ва хўжалик жиҳозларини (ИХЖ) сотиш бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади? Ушбу даромаддан қандайдир солиқлар тўланадими? Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.05.2022
МЧЖ устав фондини таъсисчиларнинг ёки учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига қандай кўпайтириш мумкин? Бу солиқ оқибатларига олиб келадими? Операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Саволларга “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.05.2022
ЎРҚ 767-сон Қонуни билан бир қатор озиқ-овқат товарларини ҚҚСдан озод этиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилди (05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонун). Buxgalter.uz солиқ мажбуриятларини бажаришда ушбу имтиёзларни қандай қўллашни аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 07.05.2022
Апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини тайёрлашда айрим солиқ тўловчилар муаммоларга дуч келишди. Улар онлайн-НКМ ва виртуал кассалар орқали реализация қилинган товарларга солиқ имтиёзларини қўллай олишмади. Buxgalter.uz уларни қандай ҳал қилишни аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 28.04.2022
“Корхона хизматлар импортига шартнома тузди. Шартнома предмети - коучинг дастурини ўтказиш, ижрочи - юридик шахс, АҚШ резиденти. Коучинг - “ўқитиш” ҳисобланадими? Бундай хизматдан норезидентдан олинадиган фойда солиғи ва ҚҚС тўлаш зарурми?”. Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 26.04.2022
Ташкилот даъво муддати ўтган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқарди. Қандай ҳолларда бунда илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш лозимлигини “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 22.04.2022
Корхона ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ТМБни импорт қилади. Ушбу ТМБга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши санасини қандай тўғри аниқлаш ва уларни қайси сана билан кирим қилишни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 21.04.2022
“Ташкилот Европада харид контракти бўйича $100 минг миқдорида товарлар харид қилди ва уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кирмай, реализация қилиш контракти бўйича РФда $120 мингга сотиб юборди. Мазкур вазиятни солиқ ҳисоботларида қандай тўғри кўрсатиш ҳамда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш керак?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 21.04.2022
20 апрель куни солиқ ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди. ДСҚ ўзининг Телеграм-каналида йўриқномани (матнли ва видео) эълон қилди, у сизга шаклларни тўлдириш чоғида хатога йўл қўймасликка ёрдам беради. ... 

Материал санаси 12.04.2022
My.soliq.uz да “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Касса чеклари бўйича тушумлар” менюсида фискал маълумотлар оператори томонидан Excel форматидаги иккита янги файл жойлаштирилди. Улар барча маълумотлар солиқ ҳисоботларидан тўғри ўтиши учун тузатиш киритилиши лозим бўлган чекларни аниқлаши мумкин. ... 

Материал санаси 12.04.2022
Савол ҚҚС тўловчилар учун долзарбдир: кўрсатилган электрон шаклдаги хизматларнинг реализация қилиш жойини қандай тўғри аниқлаш мумкин? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Материал санаси 08.04.2022
Қурувчи - ҚҚС тўловчи квартираларни харид қилишда ҳамкор корхонага маиший техника олиш ҳуқуқини берувчи совға сертификатини/ваучерни ҳадя қилишни режалаштирмоқда. У ўз ҳисобидан сертификатлар бланкаларини тайёрлади ва ҳамкор билан олди-сотди шартномасини тузди. Ҳамкор ваучер бўйича товарни сотиш кунида қурувчига жисмоний шахсдан олинган ваучерни юборади ва жўнатилган маиший техникага ЭҲФ тақдим этади. 1. Қурувчи мазкур вазият бўйича қандай солиқларни тўлайди? 2. Совға сертификатига ЖШДС солинадими? 3. Акциянинг турли босқичларида қурувчида қандай ўтказмалар юзага келади? Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 06.04.2022
“Сотувчи тасодифан қайтариш чекини шакллантириш учун мўлжалланган тугмага босди” ва қайтариш чеки урилган сотиш чеки бўйича сумма солиқ бўйича ҳисоботда “иккиланди”... Март ойи якунлари бўйича ушбу иккита вазият айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС ҳисоб-китобини топширишга тайёрланаётган кўп бухгалтерлар учун бош оғриғига айланди. Уларни қандай ҳал қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди: ... 

Материал санаси 04.04.2022
ҚҚС тўловчиси бўлган корхонани қайта ташкил этиш натижасида ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхона рўйхатга олинди. Унга ўтказилган материаллар ва асосий воситалар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш зарурми? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 01.04.2022
Ҳозирги вақтда Россиянинг потенциал харидорларидан товарларни (хизматларни) Россия рублида харид қилиш тўғрисида таклифлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан экспорт қилувчи корхоналарда саволлар туғилмоқда: 1) Экспорт учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда чет эл валютасининг қайси турлари ҚҚС ва фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш мақсадида эътироф этилади? 2) Агар товарлар (хизматлар) Россия рублида тўловни амалга ошириш шарти билан экспорт қилинса, ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ноль даражали ставкани қўллаш мумкинми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 29.03.2022
Чет эл қурилиш компанияси Ўзбекистондаги корхона билан тузилган шартнома бўйича республикамизда спорт комплексини қуради. Ёки - чет эл юридик шахси Ўзбекистонда бино сотиб олди ва уни ижарага беради... Хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномалар асосида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар бўйича ҚҚСни қандай ҳисоблаб чиқишни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 29.03.2022
Ўзбекистонда товарлар ва хизматларни реализация қилмайдиган чет эл компанияси ваколатхонаси бош компаниясидан ўз эҳтиёжлари учун импорт бўйича канцелярия товарларини олди. Бунинг ортидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига энди ваколатхона ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун хабарнома бериши ва кейинчалик ТИФ операциялари мавжуд бўлмаган тақдирда “бўш” ҳисоботлар топшириши кераклиги тўғрисида хат келди. Бу қонунийми? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 18.03.2022
“МЧЖ раҳбарияти энг яхши ходимларидан бирини рағбатлантиришни - унга автомобиль совға қилишни истайди. Ушбу автомобиль балансда асосий восита сифатида ҳисобда турибди. Бу вазиятда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак? Корхона ва ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 17.03.2022
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Онлайн-НКМ ва виртуал касса» интерактив хизматида «МХИК бўйича имтиёзлар» илова варақаси пайдо бўлди (МХИК – маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди). У нимага мўлжалланганлиги ва қандай қўлланилиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди: ...