Ташқи савдо операцияларида қандай ЭҲФ тақдим этилади

preview

“Ташкилот Европада харид контракти бўйича $100 минг миқдорида товарлар харид қилди ва уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб  кирмай, реализация қилиш контракти бўйича РФда $120 мингга сотиб юборди. Мазкур вазиятни солиқ ҳисоботларида қандай тўғри кўрсатиш ҳамда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш керак?”. 

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

 

– 08.07.2021 йилдаги 429-сон ВМҚ чиққандан кейин бундай операцияларни амалга ошириш имкони пайдо бўлди. Бугунги кунда юзага келган халқаро вазиятни ҳисобга олган ҳолда уларнинг сони ошмоқда. Тадбиркорларни мазкур вазиятда юзага келадиган солиқ солиш ва ЭҲФ тақдим этиш масалалари хавотирга солмоқда. Афсуски, ҳозирча уларга аниқ жавоб йўқ.

Ўзбекистоннинг юридик шахслари харид ва реализация қилиш контрактлари бўйича операцияларни амалга оширадилар. СКнинг 240-моддасига мувофиқ бу ҳолда Ўзбекистон реализация қилиш жойи ҳисобланмайди, шу боис ҳозирги вақтда ҳисобварақ-фактуралар тақдим этилмаяпти. Бироқ бу солиқ тўловчилар ўзлари шундай қилиш яхшироқ бўлади, деб ҳисоблаганлари учун содир бўлади. 

Бундай вазият СКнинг 47-моддасида ва Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда ёзилган аниқ ечимга эга бўлиши керак, деб ўйлайман. Ҳеч бўлмаганда - НҲҲга ўзгартиришлар киритилгунга қадар - Давлат солиқ қўмитасининг расмий тушунтириши чиқиши керак.

Бу юқорида кўрсатилган операциялар бўйича қолган масалаларни ҳам ҳал қилиш имконини берарди, улар эса талайгина:

1.  $120 минг суммасига ЭҲФ расмийлаштириладими? Лекин бундай ЭҲФ тизимда назарда тутилмаган. Агар ушбу барча суммага ЭҲФ расмийлаштирилса, СКнинг 266-моддаси 2-қисмига асосан бундай айланма ҚҚСни ҳисобга олиш мақсадларида солиқ солинадиган айланмаларга тенглаштирилади.

2.  $20 минг устама (маржа) суммасига ЭҲФ расмийлаштириладими? Бундай ЭҲФ тизимда мавжуд бўлиб, “ЎзР ҳудудидан ташқаридаги хизматлар” деб номланади. Бу ҳолда ҳам СКнинг 266-моддаси 2-қисмига асосан бундай айланма ҚҚСни ҳисобга олиш мақсадларида солиқ солинадиган айланмаларга тенглаштирилади.

Эътибор беринг, ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ечим вариантига боғлиқ - $120 минг ёки $20 минг.

Агар ДСҚ ҳисобварақ-фактурани умуман расмийлаштириш керак эмас, деган маънода тушунтириш берса, Ўзбекистон резиденти ва норезиденти ўртасида тузилган, харид контракти доирасида харид қилинган товарларни реализация қилишни назарда тутадиган  контрактни ижро этиш учун бошқа норезидентга товарга бўлган мулк ҳуқуқини бериш пайтида инвойс расмийлаштириш етарли ёки етарли эмаслигини тушунтириб бериш керак. Бу ҳолда фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадда $120 минг ёки $20 минг қандай акс эттирилади?

Шунингдек, қуйидаги масалалар бўйича ДСҚнинг расмий позициясини билишни хоҳлардик:

1. Бундай савдода ҚҚС юзага келадими, агар:

  • товар олиб кириш контракти бўйича харид қилинган ва божхона омборига жойлаштирилган бўлса, кейин эса олиб чиқиш контракти бўйича реэкспорт режимида сотилган бўлса;
  • товар харид контракти бўйича харид қилинган ва Ўзбекистон Республикасига олиб кирмасдан, реализация қилиш контракти бўйича сотилган бўлса.

2. Текширувдан олдинги таҳлил ва камерал текширувлар чоғида кўпинча ҚҚС ҳисоб-китоби ва Фойда солиғи ҳисоб-китоби бўйича тафовутлар аниқланади. Улар солиқ тўловчилар шу каби операцияларни ЭҲФ тизимида умуман акс эттирмасликлари, бироқ уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттиришлари сабабли юзага келади. Айримлар - товар айланмасининг барча суммасини, баъзилар - фақат устамани (маржани) акс эттиради. Фойда солиғи ҳисоб-китобида бундай операция қандай тўғри акс эттирилади?

Мен солиқ органларига мазкур муаммо бўйича такроран сўров юбордим. Менинг биринчи сўровим Тошкент шаҳар ДСБга ижро этиш учун йўлланган эди. У ерда эса менга “Солиқ-сервис” ДУКга мурожаат қилишни таклиф қилишди. Ваҳоланки ДУК солиқ солиш масалалари бўйича тушунтириш бериш ваколатига эга эмас.

Шуни аниқ айтишим мумкинки, устамадан (маржадан) 15% ставка бўйича фойда солиғи тўлаш зарур, сабаби ушбу контрактлар СКнинг 337-моддаси бўйича ноль даражани қўллаш учун товарлар экспортига кирмайди. ЭҲФ борасида эса ҳозирча бирорта аниқ тавсия беролмайман, бироқ, назаримда, ЭҲФни устама (маржа) суммасига ҚҚСсиз расмийлаштириш тўғрироқ бўлади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ТИФ ТИФ ТИФ /uz/publish/doc/text180764_tashqi_savdo_operaciyalarida_qanday_ehf_taqdim_etiladi