2021 йил 1 июлдан бошлаб 154-сон ВМҚ ўз кучини йўқотди, унда шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби назарда тутилган эди 29.04.2021 й.даги 258-сон ВМҚ 13-б.. Янги ҳужжат ҳозирча қабул қилинмаган. Ҳужжат қабул қилингунга қадар компенсация тўловлари қандай тўланиши ва уларга қандай тартибда солиқ солиниши тушунарсиз бўлмоқда.
Вuxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчилари ушбу масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. ...
Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат тилида 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январга қадар Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик Низом тасдиқланди (ВМнинг 24.07.2021 йилдаги 460-сонли қарори). Buxgalter.uz мазкур имтиёздан қандай фойдаланиш борасида маълумот тўплади. ...
Ташкилотлар ўзини ўзи банд қилган шахсларни шартнома асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажаришга жалб қилиши мумкин. Бу ҳолда фуқаронинг ўзи ва у билан шартнома тузаётган корхона нимани ҳисобга олиши зарурлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...
Яқин қариндош бўлган жисмоний шахсга квартирани ҳадя қилишда ЖШДС вужудга келадими? Нотариуснинг айтишича, биз солиқлар тўлашимиз кераклигини айтди, айнан қандай солиқлар эканлигини эса тушунтириб беролмаяпти. СКда бир жойда ушбу вазият солиқ солинадиган манба сифатида киритилган, бошқа жойда эса бундай эмаслиги ёзилган. Аниқлаштириб олишга ёрдам беринг, илтимос.
Вазиятни “Норма” эксперти Виктория БЕЗГИНА тушунтирди: ...
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ЖШДС бўйича тўлов топшириқномасини шакллантиришда - аниқ “ғазна шахсий ҳисобварағи” сатрининг иккинчи қисмини тўлдиришда - тушувчи ёрдамда “даромад солиғи” позицияси икки маротаба учрайди. Ким нимани танлаши ва бу борада ташвишланиш керакми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Бюджет даромадларини прогнозлаштириш департаменти катта солиқ инспектори Дилбар СУВАНОВА тушунтирди: ...
Корхона ўз ходимларига ҳар томонлама тиббий кўрикдан ўтганликлари учун ҳақ тўлашни режалаштирмоқда. Ушбу харажатларни жисмоний шахсларнинг моддий нафи деб ҳисоблаш мумкинми? Солиқ имтиёзларини қўллаш мумкинми? ...
Чет эллик ходимга даромадлари тўғрисида маълумотнома зарурми” материали мавзусининг давомида buxgalter.uz саволлар билан Давлат солиқ қўмитаси мутахассисларига мурожаат қилди. Уларга ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош давлат солиқ инспектори Шуҳрат ҲАИТБАЕВ жавоб берди: ...
Фирма жисмоний шахс билан фургон (енгил автомобилга будка сифатида тиркама қилинади) учун ижара шартномасини тузди. Техпаспортда у ярим тиркама сифатида кўрсатилган. Енгил автомобиль учун ижаранинг минимал ставкаси ойига 575 000 сўмни, юк автомобилига - 1 150 000 сўмни ташкил қилади. Фургон учун бир ой учун ижара ҳақини қандай ставка бўйича белгилаш зарур?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди: ...
Корхонанинг чет эллик ходими бухгалтердан my.soliq.uz сайтидан чоп этилган ва QR-коди билан тасдиқланган тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани сўраяпти. Ўз илтимосини у декларацияни тақдим этишда бу ҳақда ундан солиқ хизмати ходимлари сўрашгани билан асослади.
Buxgalter.uz ушбу масалани аниқлаштиришга қарор қилди. ...
“Корхона республика "Маҳалла" хайрия фондидан камбағал пенсионерларга ёрдам бериш - улар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва сантехникани тузатиш учун қурилиш материаллари харид қилиш сўралган хатни олди. Биз бундай ёрдамга ўтган йилдаги каби солиқлар солмадик. Энди ўйланиб қолдик, балки солиқ солиш зарур бўлгандир? Ва бундай ёрдамга айнан қандай солиқлар солинади?”.
Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
2021 йил март ойида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби электрон шаклига - 5 ва 6-иловаларга ўзгартиришлар киритилди. Биз илгари ушбу янгиланган иловаларни тўлдирган ҳолда бухгалтерлар қандай масалаларга дуч келишлари ҳақида ёзгандик. Ҳозир яна тузатишлар киритилмоқда. Бироқ апрель ойи учун барибир эски шакллар бўйича топширамиз, шу боис яна бир бор муаммоли жойларни кўриб чиқамиз. ...
1 июлдан бошлаб бюджет ташкилотларида шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибини белгиловчи 02.04.1999 йилдаги 154-сон ВМҚ 29.04.2021 йилдаги 258-сон ВМҚга асосан ўз кучини йўқотади. ...