ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Материал санаси 14.04.2021
ННТ ўз ходимларига иш ҳақи ҳисобламайди ва тўламайди, сабаби улар “жамоатчилик асосида” жалб қилинган. Ташкилот ҳеч қандай даромад олмайди. Шунга қарамай иш ҳақи ва ЖШДС ҳисоблаш борасида доим низолар юзага келади. Нотижорат жамият иш ҳақи ҳисоблаши ва ундан солиқлар тўлаши шартлиги ёки шарт эмаслигини юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 07.04.2021
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 7-илова “Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисида маълумотнома” қурилиш ишларини бажарадиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади. Буни 2021 йилда қандай қилиб тўғри амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ гапириб берди: ... 

Материал санаси 31.03.2021
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топширишнинг сўнгги муддати - 31 март. Buxgalter.uz ким буни амалга ошириши шарт эмаслигини эслатиб ўтади. ... 

Материал санаси 16.03.2021
2021 йил 3 мартда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг электрон шаклига - 5 ва 6-иловаларга ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек, янги 7-илова “Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисида маълумотнома” пайдо бўлди. Яқин кунларда уни киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказишлари керак. Ҳозирча эса - 2021 йил февраль учун ҳисобот даврининг энг қизғин кунларида - уни турли тармоқлар корхоналари бухгалтерлари синаб кўрадилар. Тўлдириш чоғида (хусусан - Ҳисоб-китобнинг 5-иловаси бўйича) қандай саволлар туғилиши ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 11.03.2021
МЧЖ жорий йилнинг январь ойида ўзининг таъсисчиларига дивидендлар ҳисоблади, февралдан бошлаб эса уларни босқичма-босқич пул ва бошқа мол-мулк билан тўламоқда. Бунда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади? Қачон солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқни тўлаш лозим? Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 10.03.2021
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича электрон ҳисоботга ўзгартиришлар киритилди. Улар 5 ва 6-иловаларга дахл қилди. Шунингдек, янги 7-илова “Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисида маълумотнома” пайдо бўлди. 5 ва 6-иловаларни ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда қандай тўғри тўлдиришни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтиришди: ... 

Материал санаси 04.03.2021
Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг юридик шахснинг устав фондига жисмоний шахслар киритган мулкий улушларга солиқ солишга доир тушунтиришлари акс-садоларга сабаб бўлди. Тушунтиришлар солиқ органларига маъқул бўлди, бироқ бизнес ҳамжамияти, солиқ маслаҳатчилари ва юристларда эътирозлар уйғотди. ЎзР ССП ҳузуридаги Суд ҳайъати судьяси Нодир ЮЛДАШЕВ ушбу масала юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди: ... 

Материал санаси 25.02.2021
Ўзбекистон корхонаси ишга жалб қилинган чет эллик мутахассисларнинг меҳмонхонада яшаши учун ҳақ тўлади. Ушбу операциянинг солиқ оқибатлари ҳақида Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ гапириб берди. ... 

Материал санаси 25.02.2021
Компаниянинг масофадан ишлайдиган ходими ўз вазифаларини бажаришни давом эттирган ҳолда узоқ муддатга чет элга чиқиб кетди. Бундай вазиятда ЖШДС ва ижтимоий солиқни ушлаб қолишда нимадир ўзгарадими? Buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАдан саволга жавоб беришни илтимос қилди: - Ўзбекистон фуқароси чет элда 6 ойдан кўпроқ вақт бўлган ҳолда, Ўзбекистон корхонасида масофадан туриб ишлай оладими? ... 

Материал санаси 24.02.2021
Бюджет ташкилоти ҳузурида шартнома асосида хизматлар кўрсатувчи давлат муассасаси ташкил этилди. Агар Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмаса, у ижтимоий солиқни қайси ставка бўйича тўлашини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 19.02.2021
“Ваколатхона штатида норезидент бўлган ходимлар бор. Тижорат фаолиятини амага оширмаймиз. Ўзбекистонда бундай ходимлар томонидан олинган даромадлардан қандай солиқлар ва қандай ставкалар бўйича тўланади? Ваколатхона қандай ҳисоботларни топширади?” Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 18.02.2021
Кўпинча кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш доирасида корхона ходимларни хориждаги ёки республиканинг бошқа ҳудудларидаги ўқув юртларига ўқишга юборади. Ёки - дипломлар (сертификатлар) олиш учун имтиҳонлар топширишга ҳақ тўлашади. Қандай шартларда корхона томонидан малака ошириш мақсадларида ходимнинг ўқиши учун ҳақ тўланиши ходимнинг даромади ҳисобланмайди? Бунда ўқув юртлари қандай талабларга жавоб бериши керак? “Норма” ушбу саволларга Молия вазирлиги ва ДСҚда жавоб олди: ... 

Материал санаси 16.02.2021
Кўпинча жисмоний шахслар корхонанинг устав фондига мол-мулк киритадилар. Бунда ЖШДС тўлаш бўйича мажбурият юзага келиши ёки келмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 10.02.2021
1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) ўзгарди. Демак, ЖШДС ҳисоб-китобида даромаднинг имтиёзли миқдори ҳам ўзгарди. Ушбу ўзгаришларни қандай аниқлаш ва ҳисоботда акс эттиришни «Норма» эксперти Дилором САИДОВА buxgalter.uz учун махсус тушунтирди: ... 

Материал санаси 09.02.2021
ЖШДС ҳисоб-китобининг электрон шаклига янги сатр киритилди. My.soliq.uz да шахсий кабинетда ЖШДС бўйича тўлов топшириқномасини шакллантиришда эса янги ҳисобварақ қўшилди. Ушбу янгиликларнинг моҳияти ва улар билан қандай муносабатда бўлишни buxgalter.uz илтимосига биноан Давлат солиқ қўмитасида тушунтиришди: ... 

Материал санаси 08.02.2021
Давлат ажратиладиган бир марталик нафақадан ташқари, суюнчини кўпинча иш берувчи ҳам тўлайди. Иккала тўлов қандай асосларда ҳисоблаб чиқарилади? Бу ҳақда батафсил - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 30.01.2021
2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сон Қонун билан СКнинг 408-моддасига - иш стажини ҳисоблаб чиқариш учун ижтимоий солиқни ихтиёрий ва мажбурий тўлаш тартибига нисбатан ўзгартиришлар киритилди. ДСҚ ушбу ўзгартиришлар дахл қилган жисмоний шахслар тоифаларига эътиборни қаратади: ... 

Материал санаси 25.01.2021
2020 йил учун молиявий натижалар ҳисоб-китобида муассис-жисмоний шахсга (резидентга) йил мобайнида олинган фойдага қараганда кўпроқ дивидендлар тўланганлиги маълум бўлди. Дивидендлар апрелда I чорак натижалари бўйича ҳисобланган ва тўланган, бутун йил бўйича эса фойда дивидендлар ҳисоб-китоби учун қабул қилинганидан кам эканлиги маълум бўлди. Бундай вазиятда қандай йўл тутишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 23.01.2021
Корхона жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб товарлар (хизматлар), мулкий ҳуқуқлар ҳақини тўлаши, бепул мол-мулкни бериши мумкин ва ҳ.к. Бунда ЖШДСни қандай ушлаб қолиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 15.01.2021
Бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ижараси учун компенсация жами даромадга киритилмайди ва ЖШДС солинмайди. Бунга ДСҚнинг матбуот хизмати Президентнинг 11.01.2021 йилдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4940-сон қарори шарҳида эътибор қаратди. ...