ДСҚ нима учун “Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив сервисида “Жойлашган жойи бўйича хусусий, ижарага олинган ёки текин фойдаланаётган кўчмас мулки мавжуд эмас” мезони бўйича солиқ хавфи даражасини баҳолаш нотўғри бўлиши мумкинлигини ва бу ҳолда қандай ҳаракат қилишни тушунтирди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ...
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида онлайн-НКМ бўйича хизматда - “Тушумлар бўйича ҳисобот” ҳаволасида - белги пайдо бўлди, уни олиб ташлаш суммани сотишлар реестрига киритмаслик, тушумлар суммасини кирим қилмаслик имконини беради. ДСҚ айни пайтга қадар мазкур янгиликни ҳеч қандай тарзда шарҳламади, шу боис биз яна, сўнгги вақтларда бир неча бор, аниқлаштириб олишга ҳаракат қиламиз... ...
Маъмурчиликни мақбуллаштириш учун ДСҚ СОРЖга тўлов учун илгариги счётларни ёпди ва янги счётларни (99 ва 199-кодлари) яратди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ...
Нима учун «Контрагентнинг солиқ қарзини текшириш» сервисида қарзи мавжуд бўлмаган корхоналар қарздорлар рўйхатида кўрсатиляпти? ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг янги шаблони билан ишлаш тартиби қандай? Ҳисобот топширишда ҳамда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишга ариза берилганда хато тузилган ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни расмийлаштиришга оид муаммолар қандай ҳал этилади? Булар солиқ органларининг ахборот тизимлари билан ишлашда солиқ тўловчилар тўқнаш келган муаммоларнинг айримлари холос. Buхgalter.uz бухгалтерлар билан суҳбатлашиб, бу муаммоларни ҳал этиш йўлларини топишга уриниб кўрди. ...
ДСБ огоҳлантирувчи хат йўллади, унда ходимлар сонини яшириш ва ҳақиқий иш ҳақи солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги СКнинг 223-моддасига ва МЖТКнинг 1754–1755-моддаларига мувофиқ жарималар солишга сабаб бўлиши ҳақида эслатиб ўтди. Бундай хатга қандай муносабат билдириш зарур? Buxgalter.uz мутахассислар шарҳларини олди. Эътиборга олинг: ...
Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган мол-мулкни ижарага беришдан ЖШДС тўлаш учун янги ғазна ҳисобварағи очилди. Янги ҳисобварақ билан ишлашда қандай қилиб хатоларга йўл қўймаслик мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра бюджет даромадларини прогноз қилиш бошқармаси катта инспектори Дина МЎМИНОВА тушунтириш берди: ...
2020 йилдан кейин бухгалтерни энди нима биландир қўрқитиш мушкул. Шунга қарамай, ДСҚ томонидан солиқларни тўлаш бўйича тўлов топшириқномалари шаклларига киритилган навбатдаги янгиликлар кўпларни ташвишланишга мажбур қилди. Янгиликларни ҳисобга олган ҳолда қандай ишлашни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси катта инспектори Дина МЎМИНОВА тушунтирди: ...
2021 йил 20 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар учун солиқларни тўлаш бўйича ҳисобварақлар ўзгарди. Тўловни тўғри амалга ошириш учун
my.soliq.uz да солиқ тўловчининг шахсий кабинетида тўлов топшириқномаси шаклини тўлдирган ҳолда “Солиқ турларини янгилаш” тугмасига босинг. Ва фақат шундан кейин тартиб-таомилни якунланг. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ...
Декабрда баъзи якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ органларидан кейинчалик бизнесни амалга ошириш учун юридик шахс ташкил этиш зарурлиги тўғрисида хабарнома олишди. Қандай ҳолларда солиқ органи ташкилий-ҳуқуқий шаклни ва солиқ режимини алмаштиришни талаб қилиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек ДАДАХОНОВ тушунтирди: ...
Душанба, 23 ноябрь куни, Солиқ қўмитаси Товарлар ва хизматлар ягона электрон классификаторини ишга туширди. У билан ишлашга уриниб кўрган тадбиркорларда дарҳол саволлар туғилди: а) агар тизим ишлаб чиқарилаётган товар кодини топмаса нима қилиш зарур; б) маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодини ЭҲФ ва онлайн-НКМ чекларида акс эттиришга қандай эришиш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ идентификация воситалари билан маҳсулотларни маркировка қилишни жорий этиш бўлими бошлиғи Жавоҳир ИСМОИЛОВ тушунтирди: ...
Тадбиркорлар товар кодини товарларнинг Ягона каталоги бўйича аниқлайдилар ва уни ҳисобварақ-фактураларда кўрсатадилар. Бунинг учун зарур бўлган сервис яқин 2-3 кунда солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ишга туширилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Нодиржон АҲМАДЖОНОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди: ...
Компания раҳбарияти корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Корхонада солиқлар бўйича ортиқча тўлов мавжуд. Бу пулларни офисдан чиқмасдан қандай қайтариш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz нинг илтимосига кўра ДСҚнинг бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ЁҚУБОВ сўзлаб берди. ...