Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Е-aktiv тизимида нималар ўзгарди
22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ барча ҚҚС тўловчилар ва давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган корхоналарга тизимда ишлаш мажбуриятини юклайди. 28 декабрь куни ДСҚ 2022 йил 1 июлга қадар “Е-aktiv тизимидан тўлақонли фойдаланмаганлик” учун жарима солинмаслигини маълум қилган. Бироқ бухгалтерлар ғайратли бўлишлари ва тизимда фаол ишлашни бошлашлари лозим.
Мутахассислар Е-aktiv тизимида ишлашда нимага дуч келишларини “Норма” эксперти Эльвира ЖИЛЬЦОВА умумлаштирди:
Бош саҳифа
Сервисни бухгалтерлик дастурлари билан интеграция қилиш борасида илк қадамлар қўйилди. Хусусан, 1С дастурий маҳсулотлари билан интеграция қилиш бўйича хизматлар етказиб берувчиларига - “Venkon Group” МЧЖ ва “Perfect Solutions” ХКга мурожаат қилиш учун рақамлар пайдо бўлди.
Асосий ҳаволада майдонлар тўлдирилади: “Жами товарлар МХИК бўйича”, “ЭҲФ асосида товарлар кирими МХИК асосида”. “Товарлар кирими МХИК бўйича” майдони тўлдирилмайди.
“Жами омборлар сони” тугмаси ёнида очиладиган рўйхатдан омборлардан бирини танлаш мумкин. Бу ҳолда жадвал қисмида фақат танланган омбор бўйича маълумотлар акс эттирилади.
Товар кирими
Кирим манбалари кенгайтирилди: “омборга тайёр маҳсулотлар кирими”, “товарлар кирими - бошланғич қолдиқлар”, “инвентаризация натижасида товарлар ортиқчаси кирими”, “яратилган асосий воситалар кирими”, “жисмоний шахслардан корпоратив карта орқали харид қилинган товарлар кирими”, “ишлаб чиқаришдан кирим”.
Ҳужжатнинг рақами ва санасини киритиш ва кирим усулини кўрсатиш талаб қилинади: “харид” ёки “текин”.
Киримни Excel форматида юклаш имконияти пайдо бўлди. Платформа шаблон-файл, намуна ва ўлчов бирликлари рўйхатини кўчиришни таклиф қилади.
Божхона
Функционал ДБҚ маълумотларига боғланган. Рўйхатдаги маълумотларни таҳрирлаш - активлар кирим қилинадиган омборни танлаш, келиб тушган активлар бўйича МХИК кодларига тузатиш киритиш имконияти мавжуд.
ЭҲФ
Ҳисобварақ-фактуралар электрон ҳужжат алмашиш сервисларидан юкланади. Активлар келиб тушадиган омборни танлаш имконияти мавжуд.
Товарлар чиқими
Чиқим манбасини кўрсатиш зарур: “ишлаб чиқаришга олиб бориш”, “омборлар ўртасида ҳаракатланиш”, “экспорт”, “ҳисобдан чиқариш”, “асосий воситаларни яратиш учун”, “асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш”. Кейин чиқим ҳужжатининг рақами ва санаси тўлдирилади. Бундан ташқари, бухгалтер бу ерда кирим манбасини кўрсатиши керак: ЭҲФ, БЮД ёки “Товарлар кирими”, кирим ҳужжатининг рақами ва санаси.
Савол туғилади: солиқ органларига булар нима учун керак? Бухгалтерга чиқим амалга оширилаётган кирим туркумларини танлаш мураккаб бўлади ва бу узоқ вақт талаб қилади. Бу ишни анча қийинлаштиради, бунда маълумотларга қиймат бермайди. Бундан ташқари, ТМБларни ҳисобдан чиқаришнинг турли усулларини ҳам ҳисобга олиш зарур - FIFO ва AVECO .
Бунда жадвал қисмида ҚҚС суммасини кўрсатиш талаб қилинади. Агар бу ички операциялар ёки солиқ солинмайдиган айланмалар бўлса, уларни умумий массадан ажратишнинг техник имконияти йўқ.
Менинг омборларим
Омбор қўшиш учун:
1. “Омбор қўшиш”ни танланг.
2. Объект (омбор) кодини танланг.
3. Омбор учун масъул шахс ЖШШИРини киритинг.
4. “Сақлаш” тугмасига босинг.
Ҳисобга қўйгандан сўнг, омборлар рўйхатида омбор пайдо бўлади, у бўйича маълумотлар кўринади: “рақами”, “номи”, “манзил”, “масъул шахс ЖШШИРи”, “омбор майдони”.
Ушбу маълумотларни таҳрирлаш мумкин, бироқ тизим кўрсатилган қийматлар тарихини (ўзгартиришлар киритилгунга қадар нима бўлганини) сақлаш имконини бермайди.
Асосий воситалар
Келиб тушиши “Асосий воситалар” майдонига белги қўйган ҳолда кирим ҳужжати билан расмийлаштирилади.
Асосий воситалар амортизацияси ҳисоб-китоби тартиби:
1. Асосий ойнада “Таҳрирлаш” тугмасини танланг. Амортизация ҳисоб-китоби ойнаси очилади.
2. Амортизация турини танланг.
3. Амортизация ҳисоблаб чиқариш зарур бўлган асосий воситалар гуруҳи номини танланг.
4. “Ҳисоблаш”га босинг.
Шунингдек, бўлимда асосий воситаларни қайта баҳолаш имконияти мавжуд. Яъни қонун чиқарувчи ихтиёрий қайта баҳолаш тўғрисида маълумотларни киритиш вариантини таклиф қилади:
1. “Қайта баҳолаш” опциясини танланг.
2. “Қайта баҳоланган суммани кўрсатинг.
3. Ҳужжат рақамини киритинг.
4. Қайта баҳоланган санани кўрсатинг.
5. “Сақлаш”га босинг.
Устав капитал
Келиб тушиши “Устав фондига” майдонига белги қўйган ҳолда кирим ҳужжати билан “расмийлаштирилади. Бу қисмда ҳал қилинмаган масалалар қолган: бу ерга таъсисчилардан пулсиз активлар олиниши қисмида олдинги даврлар операцияларини киритиш зарурми? Ёки бу ерга фақат 2022 йил ва ундан кейин йиллар операциялари киритиладими?
Божхона омборлари
Функционал ишламайди: ДБҚ базаси билан алоқа йўқ. Нима учун бу ерда ҚҚС бўйича маълумот зарурлиги ҳали ҳам тушунарсиз. Афтидан, кейинчалик у бўйича ҳисобга олишни назорат қилиш учун бўлса керак.
Эҳтимол, бу ерда божхона омборларида ҳисобда турган захираларни ҳисобга қўйишлари керак.
Бундан ташқари, мулкига келиб тушган ТМБларни Е-aktiv да айнан қандай ҳисобга қўйиш ҳозирча тушунарсиз: 22-сон БҲМС нормаларини ҳисобга олган ҳолда - мулк ҳуқуқининг ўтиш санаси бўйичами ёки тўлиқ божхона расмийлаштируви тартиб-таомилидан ўтиш пайтидан бошлаб қолдиқларни киритишни бошлаш зарурми?
Менинг товарларим
Ушбу функционал ёрдамида товарлар ёки маҳсулотлар тўғрисида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Маълумотноманинг интерфейси бухгалтерлик дастурларидаги (1С, 1UZ) “Номенклатура” маълумотномасига ўхшашдир.
Фильтр ўрнатиш имконияти мавжуд, бироқ мазкур опция ҳеч қандай натижаларга олиб келмайди.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, бугунги кунда:
- Е-aktiv тизими тўлиқ 100% ишламаяпти;
- номоддий активларни ҳисобга олиш учун бўлим мавжуд эмас, гарчи у бўлиши керак;
- балансдан ташқари счётларда ҳисобда олинадиган бойликларни ҳисобга олиш тўғрисида ёзувларни киритишнинг мажбурийлигига тааллуқли бўлимлар ва шарҳлар мавжуд эмас;
- давал хомашёси билан операциялар кирими ва чиқимини ҳисобга олиш учун функционал мавжуд эмас. Солиқ органлари ушбу операциялар бўйича захиралардаги тафовутларни инвентаризация бўйича оғиш сифатида ҳисобга олиши тушунарсиз;
- масъул сақлаш бўйича операцияларни ҳисобга олиш масаласида аниқлик йўқ.
“Е-aktiv тизимидан тўлақонли фойдаланмаганлик учун жарима санкциялари қўлланмаслигини ҳисобга олган ҳолда корхоналарда максимал синовдан ўтказиш, солиқ органларида эса - тизимни 2022 йил 1 июлга қадар тўлиқ пухта ишлаш имконияти бўлади”.