Солиқ ҳисоби
Материал санаси 16.10.2024
«Ишлаб чиқариш корхонасининг ҚҚС тўловчи гувоҳномаси 11.09.2024 йилдан тўхтатилди. Биз ишлашни давом эттираётган амалдаги шартнома мавжуд - хом ашё сотиб оламиз, маҳсулот жўнатамиз. Гувоҳнома фаол бўлмаган даврда ЭҲФ тақдим этиш ва кирувчи ЭҲФларни қабул қилиш мумкинми?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 15.10.2024
«Корхонанинг кўчмас мулкини инвентаризация қилиш жараёнида кадастр органи ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни (донни сақлаш учун бункерлар) аниқлади. Бу объектлар муассисларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилган. Ҳозирги вақтда ушбу кўчмас мулкни кейинчалик кадастр органида рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулк қонуний рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, унинг қийматини муассисларнинг ҳиссаси сифатида корхонанинг устав фондига киритиш мумкинми? Уларни муассисларнинг ҳиссаси сифатида кирим қилишда қандай солиқ оқибатлари (фойда солиғи ва ҚҚС бўйича) юзага келиши мумкин?» Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 11.10.2024
«Кичик корхона 2024 йил апрель ойида рўйхатдан ўтган, штатда 1 та ходим бор. Uzum market орқали товарлар сотади, бошқа даромадлари йўқ. Корхона «E-TIJORAT» сайтидаги электрон тижорат субъектларининг миллий реестрида рўйхатдан ўтмаган. Корхона электрон тижорат субъекти сифатида 2% ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлаши мумкинми?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 10.10.2024
«ҚҚС тўловчи корхона Лукойл компанияси билан шартнома тузмоқда. Компания маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимга асосан ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллаш кўзда тутилганлигини назарда тутмоқда. Бизнинг шартномамиз бўйича реализация қилинадиган товарларга 12% ҚҚС ставкаси билан солиқ солиниши кўзда тутилган. Бу ҳолда корхона ЭҲФни 12%, 0% ҚҚС ставкаси билан ёки ҚҚСсиз тақдим этиши керакми? Агар харидор бизга 12% ҚҚС билан шартнома суммасини тўласа, у ҚҚСни бюджетдан қандай қайтаради?» Вазиятни «Норма»нинг эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 04.10.2024
«Қозоғистон резиденти - юридик шахс бизга юкларни халқаро ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатмоқда. Бундай вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва қандай ҳисоботларни тақдим этиш керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 30.09.2024
«Компания чет эл молия ташкилотидан тракторлар сотиб олиш учун кредит олди. Тракторлар (импорт) умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида келиб тушди. Бугунги кунга келиб, кредитнинг 1 миллион доллардаги миқдори ёпилган ва фоизлар тўланган. Кредитнинг қолган 500 минг доллар миқдоридаги қисмини тўлай олмаймиз, маблағ йўқ. Бошқа маҳаллий компания шу суммага тракторлар уларга ўтиши шарти билан келгусида кредитни ўзига қайта расмийлаштиришга тайёр. Кредитор бунга рози. Бу ҳолатда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ қандай турдаги шартномани тузиш мумкин? Бу операциялардан қандай солиқ оқибатлари (ҚҚС, фойда солиғи) юзага келади (асосий қарзнинг тўланган қисми ва фоизлари бўйича ва тўланмаган қисмининг қолдиғи бўйича)? Бу ерда СКнинг 244-моддаси 6-банди қўлланиладими? Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 25.09.2024
«Корхона – Кибер-парк резиденти, иш ҳақи солиқлари бўйича имтиёзларни қўллайди. Ходимлардан бири моддий ёрдам олади. Бу ҳолда уни тўлашда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлаш керакми?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 24.09.2024
«Корхона спиртли ичимликларни улгуржи ва чакана савдо орқали сотади. 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-313-сон қарорга кўра, 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб эски намунадаги акциз маркали маҳсулотлар белгиланган тартибда олиб қўйила бошланади. Бу муддатгача эски намунадаги акциз маркали товарларнинг бир қисми ҳали сотилмаган бўлади. Яроқлилик муддати ҳали ўтмаган, эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган спиртли ичимликларнинг қолган қисмини улгуржи-чакана савдода қандай ҳисобдан чиқариш мумкин?» Саволга «Норма» экспертлари, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари Ольга БУСАРОВА ва Жорилло АБДУЛЛАЕВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 20.09.2024
«Компания «Тошкент» РФБда қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширади. Солиқ идораси ҚҚС бўйича ҳисоботда реализацияни акс эттиришни сўрамоқда. Компания қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича ЭҲФ тақдим этилмаслигини, савдо қоидаларига кўра харидор ва сотувчи бир-бирини кўрмаслигини тушунтирмоқда. Шунингдек, бу операциялар қонунчиликка мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган ва махфий хусусиятга эга. Аммо солиқ инспекторлари бу ҳолатни тушунмаяптилар ва тушунишни истамаяптилар, фақат «қандай қилиб ЭҲФ йўқ?» деб сўрашмоқда. Махфийлик мезони ҳисоб-фактурани тақдим этмаслик учун асос бўла оладими? Агар ЭҲФ тақдим этилмаса, ҚҚС бўйича ҳисоботда реализацияни қандай акс эттириш керак?» Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 16.09.2024
«Корхона хорижий етказиб берувчидан синаш ва реклама учун умумий суммаси 1 600 юань бўлган учта қуёш панелини тўловсиз олди. Товарни олдик ва тўловсиз юк сифатида божхона расмийлаштирувини амалга оширдик. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш чоғида шартнома қийматидан бироз юқори бўлган юкнинг божхона қиймати суммасидан ҚҚС тўладик. 489-сон ВМҚга 2-иловага асосан бепул олинган мол-мулк учун ЭҲФ тақдим этишимиз керакми? ЭҲФда қайси қийматни кўрсатиш керак – божхона қийматиними ёки шартнома қийматиними?» Вазиятни «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 16.09.2024
«Компания жисмоний шахсдан яшаш учун мўлжалланмаган бинони сотиб олмоқда. Нотариус сотувчидан сотиш суммасидан ЖШДС тўлашни талаб қилиб, битимни тасдиқлашни рад этди. Кўчмас мулкнинг сотиш суммаси – уни сотиб олиш қийматидан кам (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд). Агар ЖШДС тўламасдан олди-сотди битимини расмийлаштиришни қатъий талаб қилсак, биз ҳақ бўламизми?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 13.09.2024
«Корхонада Туркманистон фуқароси ишлайди. Ўзбекистонда фарзандлари таълим олаётганлиги учун унинг даромадларига нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Агар бир неча нафар фарзандлари таълим олаётган бўлса, имтиёз қандай суммага нисбатан қўлланилади?» Саволларга «Норма» эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 13.09.2024
«Ходим ўз фарзандининг хусусий мактабда таълим олиши учун тўловни иш ҳақи ҳисобидан амалга оширади. Иш берувчи ЖШДС бўйича имтиёзни қўллайди. Ходимнинг иш ҳақи – 10 млн сўм, имтиёзли сумма – 3 млн сўм, ЖШДС солинадиган сумма – 7 млн сўм. Солиқ суммаси 0,84 млн сўмни ташкил этади. Ушбу мисолда ШЖБПҲга қандай суммани тўлаш керак?» Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 12.09.2024
«Корхона ишлаётган пенсионерга байрам муносабати билан моддий ёрдам кўрсатди. Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига биноан имтиёз қўлланилди ва 2,11 МҲЭКМдан ошган суммадан ЖШДС ушлаб қолинди. Пенсионер ногиронлиги борлиги ва СКнинг 380-моддасига мувофиқ имтиёз ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилмоқда. Байрамга моддий ёрдамга нисбатан бир нафар ходимга ушбу иккита имтиёзни бир вақтнинг ўзида қўллаш мумкинми?» Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.09.2024
«Чакана савдо корхонаси ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркор ) шаклидаги чет эл компанияси билан импорт шартномасини тузди. У хизматлар кўрсатади, жисмоний шахс сифатидаги ўзининг резидентлик сертификатини тақдим этган. Бу ҳолда биз қандай солиқларни тўлаймиз?». Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 10.09.2024
«Норезидентнинг доимий муассасаси фойдага эга, бироқ йил давомида дивидендлар (соф фойда) тўламаган. СКнинг 347-моддасига асосан, соф фойда деганда жами даромад ва жорий солиқ даври (календарь йил) учун харажатлар ўртасидаги фарқ тушунилади. Агар доимий муассаса йил давомида дивидендлар тўламаган бўлса, у соф фойдадан олинадиган солиқни йил якунлари бўйича ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши кераклигини тўғри тушуняпмизми?». Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 10.09.2024
«Корхона товарларни божхона қийматидан паст нархда сотди. СКнинг 248-моддаси 5-қисмига асосан Ўзбекистонга олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас. Корхонада қўшимча ҚҚС ҳисобланиши хавфи мавжуд. Аудиторлар мижоздан сабабини сўрагашганда, у ўз мижозларига чегирма тақдим этаётгани боис товарларни божхона қийматидан паст нархда сотаётганини айтди ва ўзининг нарх сиёсатини сабаб сифатида кўрсатди». Товарларни таннархидан ва божхона қийматидан паст нархда сотишда ҚҚС бўйича қандай солиқ хавфлари юзага келишини «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 09.09.2024
«А» корхонаси ўзига тегишли бинони «Б» корхонасига меҳмонхона жойлаштириш учун ижарага беради. «Б»нинг асосий фаолият тури – меҳмонхона хизматлари, рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд, корхона ижарага олинган бино жойлашган манзил бўйича рўйхатдан ўтган. Агар бинодан меҳмонхона сифатида фойдаланилса, «А» корхонаси 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорга асосан мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлими?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗОМУДДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 09.09.2024
«Корхона транспорт-экспедиторлик фаолияти (воситачилик) билан шуғулланади. Қозоғистондаги худди шундай юридик шахс (воситачи) билан экспедиторлик бўйича импорт шартномасини туздик. У билан бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган бўлиб, унда Қозоғистон бюджетига тўланадиган ҚҚС ажратиб кўрсатилган. Резидентлик сертификати мавжуд. Агар хизматларни етказиб берувчи ўз мамлакатида солиқ тўлаган бўлса, транспорт-экспедиторлик хизматларини импорт қилишда ҚҚС тўлаш керакми?». Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 05.09.2024
«ҚҚС тўловчи бўлган корхона транспорт хизматларини кўрсатади, шунингдек автотранспортни ижарага беради. Ўзбекистонга Қозоғистон фуқароси бўлган таъсисчига тегишли махсус техника ва енгил автомобилларни олиб кириб, шартномалар бўйича ишларни бажариш учун фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу техникадан фойдаланган ҳолда бажарилган ишлар бўйича қандай солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш керак бўлади?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...