Байрамга моддий ёрдам тўланганда ЖШДС бўйича иккита имтиёзни бир вақтда қўллаш мумкинми

preview

«Корхона ишлаётган пенсионерга байрам муносабати билан моддий ёрдам кўрсатди. Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига биноан имтиёз қўлланилди ва 2,11 МҲЭКМдан ошган суммадан ЖШДС ушлаб қолинди. Пенсионер ногиронлиги борлиги ва СКнинг 380-моддасига мувофиқ имтиёз ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилмоқда. Байрамга моддий ёрдамга нисбатан бир нафар ходимга ушбу иккита имтиёзни бир вақтнинг ўзида қўллаш мумкинми?»

Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Байрамга моддий ёрдам Солиқ кодексининг 377-моддаси 10-бандида назарда тутилган моддий ёрдам турларига (бошқа даромадлар) кирмайди. Демак, у рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов сифатида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киритилади  .

Ушбу даромадларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади. Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-қисми бўйича имтиёз қўлланилмайди.

Тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, сиз ҳар бир ой учун 1,41 (3) МҲЭКМ миқдоридаги ходимнинг даромадларига нисбатан СКнинг 380-моддаси бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлисиз. Солиқ солинмайдиган даромаднинг имтиёзли суммасини аниқлаш чоғида байрамга моддий ёрдам ҳам ҳисобга олинади.

 

 

 

 

ЖШДС ЖШДС ЖШДС /uz/publish/doc/text202718_bayramga_moddiy_erdam_tulanganda_jshds_buyicha_ikkita_imtiezni_bir_vaqtda_qullash_mumkinmi