Маркетплейс сотувчиси айланмадан олинадиган солиқни қайси ставка бўйича тўлаши керак

preview

«Кичик корхона 2024 йил апрель ойида рўйхатдан ўтган, штатда 1 та ходим бор. Uzum market орқали товарлар сотади, бошқа даромадлари йўқ. Корхона «E-TIJORAT» сайтидаги электрон тижорат субъектларининг миллий реестрида рўйхатдан ўтмаган. 

Корхона электрон тижорат субъекти сифатида 2% ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлаши мумкинми?»

Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Биз жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган, истисно тариқасида эълон қилмоқдамиз.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.

 

– Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар уни 2% ставка бўйича тўлашлари мумкин, агар:

  • улар электрон тижоратни амалга оширсалар;
  • ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича электрон тижоратдан олинган даромадлар жами даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этса  .

Агар сизнинг корхонангиз бу талабларга жавоб берса, у 2% ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлаши мумкин.

Бундай хизматларнинг бухгалтерия ҳисоби, солиқлари ва экспорт қилиш хусусиятлари ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги тавсияда ўқинг:

 

 

 

Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ /uz/publish/doc/text203463_marketpleys_sotuvchisi_aylanmadan_olinadigan_soliqni_qaysi_stavka_buyicha_tulashi_kerak