МҲЭКМнинг ўзгариши билан моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини қачон қайта ҳисоблаш керак

preview

«2024 йил 1 октябрдан 1 МҲЭКМ 1 155 000 сўмга тенг. 2024 йил мартда биз ходимга фарзанд туғилиши муносабати билан моддий ёрдам бериб, ЖШДСдан имтиёз қўлладик. 4,22 МҲЭКМ у пайтда бошқа суммани ташкил этарди.

Агар кейинроқ МҲЭКМ ўзгарса, ушбу имтиёзни қўллашда ЖШДСнинг солиқ базаси қайта ҳисобланадими?»

Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Биз жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.

 

– Ходимнинг бошқа даромади сифатида қуйидаги ҳолларда кўрсатиладиган моддий ёрдам тан олинади :

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этган ходимга;
  • ходимга меҳнатда жароҳатланиши, касб касаллиги ёки соғлиғига етказилган бошқа зарар муносабати билан;
  • фарзанд туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан тўловлар кўринишида;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш кўринишида.

Қуйидаги моддий ёрдам суммаларидан ЖШДС ундирилмайди :

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этган ходимга – 4,22 МҲЭКМгача;
  • СК 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда – солиқ даври учун 4,22 МҲЭКМгача.

Яъни, вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этган ходимга бериладиган моддий ёрдам ҳар бир бундай тўлов пайтида ҳисоблаш санасидаги 4,22 МҲЭКМгача миқдорда имтиёзли ҳисобланади. Бу имтиёз календарь йилга боғланмаган, у йил давомида МҲЭКМ ўзгарганда қайта ҳисобланмайди.

Моддий ёрдамнинг барча бошқа турларига эса жамланма ҳолда ЖШДС бўйича имтиёз календарь йил учун 4,22 МҲЭКМгача миқдорда қўлланилади. Яъни, йил давомида МҲЭКМ ўзгарганда солиқ базаси қайта ҳисобланади.

2024 йил мартда 1 МҲЭКМ 1 050 000 сўмни, 4,22 МҲЭКМ эса 4 431 000 сўмни ташкил этарди. Сиз фарзанд туғилиши муносабати билан бериладиган моддий ёрдамга ушбу суммагача имтиёз қўллашингиз мумкин эди.

2024 йил 1 октябрдан 1 МҲЭКМ 1 155 000 сўмга тенг, мос равишда, 4,22 МҲЭКМ – бу 4 874 100 сўм. Агар, масалан, корхона октябрь ойида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам берса, ЖШДС бўйича имтиёз 2024 йил октябрь ойидаги 4,22 МҲЭКМ асосида қўлланилади. Фарзанд туғилиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам суммаларини қўшиш, сўнгра уларнинг умумий суммасига 4 874 100 сўмгача ЖШДС бўйича имтиёз қўллаш керак бўлади. Моддий ёрдамнинг ортиқча суммасидан ЖШДС ва ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ундирилади  .

 

 

 

 

ЖШДС ЖШДС ЖШДС /uz/publish/doc/text203595_mhekmning_uzgarishi_bilan_moddiy_erdamning_imtiezli_summasini_qachon_qayta_hisoblash_kerak