Апрель ойида фойдали бўлади:
Бизнес учун барча имтиёз ва преференциялар ЯИДХПда ягона электрон реестрга жамланади
Тадбиркорлар учун имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги зарур маълумотларни қидириш бир неча баробар соддалаштирилади: ЯИДХПда имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ва янгилаш тартиби тасдиқланди ва кучга кирди.
Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида хўжалик юритувчи субъектлар учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ва янгилаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди 29.04.2026 й. 211-сон ВМҚ.
Ягона реестр давлат тилида шакллантирилади ва юритилади, бироқ бошқа тилларга таржима қилинган ёки қисқартирилган версияларга эга бўлиши мумкин. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ягона реестр оператори этиб тайинланди.
Реестрда қуйидагилар акс эттирилади:
- имтиёз (преференция) номи;
- имтиёз (преференция) тури (божхона, солиқ ва бошқалар);
- имтиёз (преференция) беришни белгиловчи НҲҲнинг номи, рақами, санаси ва ҳаволаси;
- имтиёз (преференция) нинг амал қилиш муддати (аниқ ёки муддатсиз);
- тақдим этиш ҳажми (алоҳида, умумий);
- тақдим этиш тартиби (НҲҲга ҳавола);
- имтиёзлар (преференциялар) тақдим этиш ва мониторинг қилиш ахборот тизими (номи, ҳаволаси (URL));
- имтиёзлар (преференциялар) бериладиган тармоқлар;
- ИФУТга мувофиқ имтиёзлар (преференциялар) бериладиган субъектлар фаолияти тури;
- имтиёз (преференция) олувчи субъект тоифаси:
- хўжалик юритувчи субъектлар тоифаси (кичик, ўрта ёки йирик бизнес);
- имтиёзлар (преференциялар) бериш шакллари;
- имтиёзни суиистеъмол қилганлик учун жавобгарлик чоралари, назорат қилувчи орган, жавобгарликни белгиловчи НҲҲнинг номи, рақами, санаси ва ҳаволаси;
- имтиёзлар ва преференциялар тақдим этиш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар тўғрисидаги маълумотлар (мансабдор шахсларнинг номи, алоқа маълумотлари, телефон рақами, электрон почта манзили);
- имтиёзлар ва афзалликлар тўғрисидаги бошқа зарур маълумотлар.
Ягона реестрга киритиш тақиқланадиган ягона нарса – бу давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор этилишига олиб келиши мумкин бўлган маълумотдир
Сиз қандай имтиёз ва преференцияларни олишингиздан қатъи назар, биз доимо уларни қандай қўллаш ва ҳисобга олишни тушунтириб берамиз:
– Технопарк (IT-парк) резидентларига имтиёзларни қўллаш тартиби;
– ҚҚС бўйича имтиёзларни қандай қўллаш ва ҳисобга олиш керак;
– Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга қандай имтиёзлар назарда тутилган;
– ПФ-5986-сон Фармон бўйича имтиёзларни қандай қўллаш лозим;
– Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ имтиёзини қандай қўллаш мумкин;
– Фойда солиғи бўйича имтиёзларни ҳисоботда акс эттириш тартиби;
– Бухгалтер МХИК бўйича бериладиган имтиёзлар билан қандай ишлаши керак.
![]()