ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Нима учун “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунга алмаштирилди
2022 йил 12 апрелда ниҳоят Сенат томонидан олти ой олдин маъқулланган “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ-763-сон Қонун қабул қилинди. “Банкротлик тўғрсида”ги Қонун эса унинг қабул қилиниши билан ўз кучини йўқотди. Янги НҲҲ банкротлик амалиётида нималарни ўзгартириши ҳақида - buxgalter.uz шарҳида.
1. Жисмоний шахснинг банкротлиги жорий қилинмоқда
Жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади. Қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Жисмоний шахсга қуйидаги тартиб-таомиллар қўлланилади:
- қaрзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш;
- банкротликни тан олиш ва мол-мулкни сотиш.
Қарзни тўлаш учун жисмоний шахсларда 3 йилгача бўлган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мавжуд. Уларнинг мулкий ҳoлaти яxшилaнгaн тaқдирдa тўловлар жадвали қайта кўриб чиқилиши мумкин.
2. Суд бошқарувчисининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Суд бошқарувчилари:
- Давлат хизматлари агентлиги билан олдиндан ҳақ тўламасдан ўзаро ҳамкорлик қилишлари;
- дaвлaт oргaнлaридaн қарздор тўғрисида бепул ахборот oлишлари мумкин.
Мол-мулкка эга бўлмаган корхоналарни тугатишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш масаласи тартибга солинди .
3. Адвокатларнинг имкониятлари кенгайтирилди
Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини ўтказиш ҳуқуқи фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишга ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган адвокатларга берилди .
4. Улушдорлар ҳуқуқлари алоҳида белгилаб қўйилди
Улуш киритиш асосидаги қурилиш шартларида уй-жой сотиб олаётган мулкдорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қурувчининг тўловга қобилиятсизлигини эътироф этишнинг алоҳида тартиби жорий этилди .
5. Бошқарувчиларнинг субсидиар жавобгарлиги тушунчаси киритилди
Қарздорнинг қаноатлантирилмаган мажбуриятлари бўйича иш бошқарувчилари суд қарорига кўра субсидиар жавобгарликка тортилади , башарти уларнинг айби билан қарздорнинг мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда қаноатлантирилмаса.
Мавзуга доир фойдали тавсиялар:
- Бухгалтер талабномани қандай тайёрлаши лозим;
- Бухгалтер суд жараёнида иштирок этиш ҳақида нималарни билиши керак;
- Даъво аризаси суддан кўриб чиқилмай қайтиб келмаслиги учун қандай тайёрланади.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади