Февраль ойида экспертларнинг материаллари сиз учун фойдали бўлади:
28 февралга қадар ҚҲТБТда озиқ-овқат бизнеси операторларининг давлат назорати ва реестрини яратиш тўғрисидаги ВМҚ лойиҳаси муҳокама қилинади. Ҳужжат қуйидагиларни белгиловчи маъмурий регламент ва низомни ўз ичига олади:
- ушбу реестрга кимлар ва қандай киритилади,
- белгиланган талаблар ва мезонларга жавоб бермайдиганларни нима кутмоқда
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Янги постларни Телеграм-каналда кузатиб бориш қулай.
Озиқ-овқат бизнеси операторлари озиқ-овқат занжирининг ҳар қандай босқичида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахслардир. Бундай хўжалик юритувчи субъектлар реестри «электрон ҳукумат» тизимига интеграция қилинади. Унга кириш давлат хизмати сифатида – давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Реестрни юритиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси масъул бўлади.
Янги ВМҚ кучга кирган пайтдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, импорт ва экспорт қилиш соҳасидаги фаолиятга фақат хўжалик юритувчи субъект реестрга киритилгандан кейин рухсат берилади.
2026 йил охирига қадар барча умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан хавфлилик даражаси юқори бўлган ҳайвонот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар реестрга бепул киритилиши керак. 2027 йил 1 январдан кейин сайёр текширувлар ва лаборатория таҳлиллари учун тўлов ундирилади.
Озиқ-овқат хавфсизлиги учун хавф-хатар назорати нимани англатади
Хавфни таҳлил қилиш тизими маҳсулотнинг кузатиб борилишини, хавф даражаси бўйича режали текширувларни ва озиқ-овқат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган бутун озиқ-овқат занжирини қамраб олади.
Янги тартиб озиқ-овқат бизнесининг барча операторлари – ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчилар, ташувчилар, сотувчилар, импорт қилувчилар ва экспорт қилувчиларга тааллуқли бўлади. Бозор иштирокчиларига маҳсулотнинг келиб чиқиши, етказиб берувчилар, ички жараёнлар ва товарларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳужжатларни юритиш мажбурияти юкланади. Маълумотлар маҳсулотнинг яроқлилик муддати тугаганидан кейин камида 1 йил сақланади.
Шунингдек, барча озиқ-овқат объектлари махсус балл тизими бўйича юқори, ўрта ва паст хавф тоифаларига бўлинади. Озиқ-овқат саноати корхоналари учун таклиф этилаётган хавф мезонлари билан лойиҳа саҳифасида танишиш мумкин.
Хавф даражаси текширувлар частотасини белгилайди:
- хавф даражаси юқори бўлган объектлар – 6 ойда кўпи билан бир марта;
- ўртача – 3 йилда бир марта;
- паст – 5 йилда бир марта.
Текширувлар масофавий (ҳужжатлар, шикоятлар ва лаборатория текширувлари натижаларини таҳлил қилиш) ва жойига чиққан ҳолда ўтказилиши мумкин.
Аниқланган қоидабузарликларнинг хусусиятига қараб, турли чоралар кўрилади – огоҳлантиришлар ва мажбурий кўрсатмалардан тортиб маъмурий жазоларгача, фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш ва реестрдан чиқаришгача. Охиргиси мазкур фаолиятни давом эттириш мумкин эмаслигини билдиради.
Агар одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига потенциал хавф аниқланса, ваколатли органлар маҳсулотни дарҳол муомаладан чиқаришни талаб қилишга ҳақли. Операторлар эса хавфсиз бўлмаган товарларни утилизация қилишни ташкил этишлари, шунингдек, бу ҳақда истеъмолчиларни хабардор қилишлари шарт. Қоидабузарлик оқибатларини бартараф этиш ва хавфсиз бўлмаган маҳсулотларни тарқатиш билан боғлиқ харажатлар озиқ-овқат бизнеси операторлари зиммасига юклатилади. Молиявий санкциялар фақат суд қарори билан тайинланади.
«Овқатланиш операторлари»нинг рўйхатдан ўтиши ва фаолияти нима учун вақтинча тўхтатилиши мумкин
Ваколатли орган қуйидаги тасдиқланган маълумотлар асосида Реестрда рўйхатга олинган объектнинг фаолиятини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриши мумкин:
- реализация қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартлари талабларига жавоб бермайди;
- реализация қилинаётган озиқ-овқат маҳсулоти инсон ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдириши мумкин;
- бозорга кириб келаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва яроқлилигига шубҳа туғдирувчи ҳолатлар аниқланган;
- рўйхатдан ўтиш шартларига риоя қилинмаган.
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Умумий овқатланиш корхоналари фаолиятида қандай ҳуқуқий хавфлар мавжуд;
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштириш керак;
- Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади;
- Умумий овқатланиш корхоналарида махсус ва формали кийим-бошни қандай ҳисобга олиш керак.
![]()