Солиқ кодексига тузатишлар киритилди

preview

Президент томонидан Солиқ кодексига ва айрим қонун ҳужжатларига киритиладиган тузатишлар тўплами имзоланди . Батафсил -  «Норма»нинг юридик масалалар бўйича эксперти Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида:  

1. Хусусан, аниқлаштирилишича, СКнинг 344-моддаси 2-қисмида маблағларни депозитга жойлаштиришидан фоизлар назарда тутилмоқда. Бинобарин, норма бошқа турдаги фоизларга татбиқ этилмайди.

Резидент ҳисобланган юридик шахс томонидан нотижорат ва бюджет ташкилотларига депозитга маблағларни жойлаштиришдан тўланадиган фоизларга:

  • тўлов манбаида 15%лик ставка бўйича фойда солиғи солинади;
  • бундай даромад олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади;

2. Жисмоний шахснинг жами даромадини аниқлаш тартибига тузатишлар киритилди:

а) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) бўйича даромади жами даромадга киритилади. Давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар, илгаригидек, жами даромадга қўшилмайди;

б) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия, экология жамғармалари ва Президентнинг қарорлари билан ташкил этилган бошқа жамғармалар томонидан кўрсатилган ёрдам солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди:

  • уставда назарда тутилган фаолият доирасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар;
  • даволаш ва тиббий хизматлар қиймати, ногиронларни профилактика ва реабилитация қилиш учун техник асбоб-ускуналар олиш;
  • жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб, товарлар ва хизматларни етказиб берувчидан олиш;
  • хайрия мақсадида бошқа шаклларда қўллаб-қувватлаш (бундан пул шаклида қўллаб-қувватлаш мустасно).

3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан солиқ тўловчиларга бериладиган нафақалар, шунингдек пул маблағлари тарзидаги ёрдамнинг бошқа турлари, бироқ солиқ даври мобайнида 15 млн сўмдан ошмаган ҳолда кўрсатилганда, улар ЖШДС солишдан озод этилди.

Бу-муҳим!
2 ва 3-бандлардаги қоидалар орқага қайтиш кучига эга – улар 2020 йил 1 апрелдан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади .

Шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига уларни қуйидагиларга мувофиқлаштиришга қаратилган тузатишлар киритилди:

а) янги таҳрирдаги СК билан (ЯИТ ва ЯЕСни бекор қилиш, сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудитини жорий қилишга доир);

б) Президентнинг:

  • 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармони билан (тадбиркорлик субъектларида текширувларни тайинлаш ва ўтказишнинг умумий жиҳатларига доир);
  • 2019 йил 15 мартдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5690-сон Фармони билан (тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни бизнес-омбудсман томонидан мувофиқлаштиришга доир) тузатишлар киритилди ва ҳ.к..


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.11.2020 йилдан кучга кирди.

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text164688_soliq_kodeksiga_tuzatishlar_kiritildi