ТЭФЖМС полислари нархи қандай ўзгаради

preview

Янги йилдан бошлаб ТЭФЖМС (транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш) полислари нархи ошади ва суғурта қопламаси кўпаяди. Суғурта бозорида ўзгаришлар, шунингдек, автомобиль эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун янги нормалар қабул қилинди.

23.07.2025 йилдаги 458-сон ВМҚнинг батафсил шарҳи, ТЭФЖМС бўйича янги тарифлар – buxgalter.uz сайтида. 

Қонун ҳужжатлари янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Ўзбекистон суғурта бозорида нималар ўзгаради

Суғурта, қайта суғурта қилиш шартномаларининг барча турлари Суғурта бозорининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилиши лозим. 2025 йил 1 августдан бошлаб суғурта полислари фақат ушбу тизим орқали расмийлаштирилиши керак.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги янги ЯААТ (Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими) операторини танлайди. Оператор фаолиятини таъминлаш учун 2025 йил 1 августдан бошлаб суғурта полисини ЯААТ орқали расмийлаштириш, сақлаш ва ўтказиш учун ҳар бир полис учун БҲМнинг 1%игача тўлов ундирилади.

2026 йилда ЯААТ орқали расмийлаштирилган суғурта мукофотлари бўйича тўловларни ҳисобга олиш учун ягона биллинг тизимини ишга тушириш режалаштирилган. Суғурта ташкилотлари тизимга шартнома асосида киради.

Инсофсиз суғурта хизмати провайдерлари реестри яратилади. Эслатиб ўтамиз, ИЛМА (Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги) аллақачон суғурта компанияларининг хизмат кўрсатиш сифати бўйича рейтингини юритмоқда.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармасига пуллик асосда ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, аджастерлик хизматларини кўрсатиш ва зарарни баҳолаш ҳуқуқи берилган.

Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни расмийлаштирмаган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортишнинг таъсирчан механизми ишлаб чиқилади (бу масала юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда).

 

ТЭФЖМС бўйича янги тарифлар

Янги тарифлар ва суғурта тўловини тақсимлаш тартиби 2026 йил 1 январдан кучга киради.

 

Ҳудуд / ТС тоифаси 

Чекланган полис 

Чекланмаган полис 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти

Енгил автомобиль

192 000 сўм

384 000 сўм

Юк автомобили

336 000 сўм

672 000 сўм

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари

Енгил автомобиль

160 000 сўм

320 000 сўм

Юк автомобили

280 000 сўм

560 000 сўм

МДҲ мамлакатларидан (Ўзбекистонга кирувчи) автомобиллар

Енгил автомобиль

320 000 сўм

640 000 сўм

Юк автомобили

560 000 сўм

1 120 000 сўм

 

Суғурта тўлови суммаси қандай тақсимланади


Давр 

Жами суғурта суммаси 

Мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун (35%) 

Соғлиққа етказилган зарарни қоплаш учун (65%) 

2026 йил 1 январгача

40 млн сўм

14 млн сўм

26 млн сўм

2026 йил 1 январдан

80 млн сўм

28 млн сўм

52 млн сўм

Манба: avtostrada.uz

 

 

ТЭФЖМС бўйича янги тарифлар қоидаларида нималар ўзгаради

23.07.2025 йилдаги 458-сон ВМҚ билан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ҳам ўзгартиришлар киритилмоқда .

Энди ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда ТЭФЖМС шартномаси расмийлаштирилган тақдирда, полисда эгасининг яқин қариндошлари кўрсатилмайди, бироқ уларнинг жавобгарлиги суғурталанган ҳисобланади. Чекланган миқдордаги ҳайдовчилар билан ТЭФЖМС шартномасини тузишда яқин қариндошлар ариза ва полисда кўрсатилиши керак.

Тушунтириш бериш факти суғурта қилдирувчининг ўзи томонидан мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги аризада тасдиқланади.

Суғурта қилдирувчи йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида материаллар ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабарномани йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган кундан эътиборан 3 иш куни ичида суғурта компаниясига тақдим этиши шарт.

Агар суғурта компанияси ўз вақтида (йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар берилган кундан бошлаб 15 кун ичида) тўлов тўғрисида қарор қабул қилмаган бўлса, автомобиль эгаси уни таъмирлаши, утилизация қилиши мумкин ва суғурта компанияси унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан эътироз билдириш ҳуқуқини йўқотади.

Агар суғурта компанияси зарар қасддан – айбдор томонидан ёки жабрланувчининг ўзи томонидан етказилган деб ҳисобласа, у буни суд тартибида тасдиқлаши керак.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text209653_tefjms_polislari_narhi_qanday_uzgaradi