Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Вазият: Ўзбекистон корхонаси Тошкентда хорижий компаниядан юк машинасини 20 кунга ижарага олади. Ишларни амалга ошириш жойини қандай аниқлаш мумкин? Ўзбекистон корхонаси ҚҚС тўлаши шартми?
Buxgalter.uz тушунтиради:
Эътибор беринг
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Транспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси 30 кунгача бўлган муддатга тузилган бўлса, қисқа муддатли ҳисобланади. Ҳаво ва денгиз кемалари, вертолётлар ва темир йўл транспорти ҳаракатланувчи таркибининг ижараси бундан мустасно: ушбу ҳолларда 90 кунгача бўлган ижара қисқа муддатли ҳисобланади.
Кўриб чиқилаётган ҳолатда транспорт воситаси ижарага бериш вақтида Ўзбекистонда бўлган. Ижара муддати – 30 кундан кам, шунинг учун Ўзбекистон ижара бўйича хизматларни реализация қилиш жойи сифатида тан олинади.
Агар чет эл компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаган бўлса, Ўзбекистон корхонаси – ижарачи солиқ агенти сифатида унинг даромадларидан ҚҚС тўлаши шарт. ҚҚСни ҳисоблаш тартиби шартнома шартларига – ижара қийматида солиқ суммаси назарда тутилганлигига боғлиқ.
Тавсия қиламиз:
Бошқа вазиятларда хизматларни реализация қилиш жойини қандай аниқлаш мумкинлигини (хизматлар боғлиқ бўлган мол-мулкнинг жойлашган жойи бўйича, амалда хизмат кўрсатилган жой бўйича, харидорнинг фаолият кўрсатган жойи бўйича, ижрочининг фаолият кўрсатган жойи бўйича,ёрдамчи хизматлар бўйича) тавсияда ўқинг > > >
Солиқ кодексида хизматларни реализация қилиш жойини тасдиқловчи ҳужжатларнинг аниқ рўйхати берилмаган. Бундай ҳужжатларнинг тавсия этилган рўйхатини бу ерда келтирамиз > > >
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Товар ва хизматлар реализация қилинганда ҚҚС қандай ҳисобланади;
- Воситачида ҚҚСни қандай ҳисоб-китоб қилинади;
- Товарлар (хизматлар) воситачи орқали реализация қилинганда комитент ҚҚСни қандай ҳисоб-китоб қилиши лозим;
- Кўчмас мулкни ижарага беришда ҚҚС қандай ҳисобланади;
- Бепул берилганда ҚҚС қандай ҳисобланади;
- Лизинг берувчи ҚҚСни қандай ҳисоб-китоб қилиши керак;
- Қурилиш ишлари бўйича ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади.
![]()