Қурилиш сектори 2021 йилда қандай имтиёз ва преференцияларга эга бўлди (жадвал)

preview

2021 йил бошидан қурилиш ташкилотлари бир қатор имтиёз ва преференцияларга эга бўлишди. Buxgalter.uz қулай бўлиши учун уларни жадвалда жамлади:

 

НҲҲ

Имтиёз ёки преференция

Амал қилиш муддати

norma.uz  да НҲҲ шарҳи 

1

09.06.2021 йилдаги ПФ-6244-сон Фармон “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

2021 йил 1 июлдан бошлаб:
а) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган банк кредитлари суммасининг 50%игача, бироқ 15 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафолатлар;

б) кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар;

в) синов лабораторияси ускуналарини сотиб олиш ва халқаро сифат менежменти стандартларини жорий этиш харажатларини қоплаш учун компенсациялар.

Белгиланмаган

Ўтиш >>>

2

31.08.2021 йилдаги ПҚ-5239-сон қарор “Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”

  • 2021 йил 1 октябрдан бошлаб цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкасини 20%дан 15%гача пасайтирилди;
  • 2022 йил 1 январдан бошлаб цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 т оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 22 500 сўм миқдоригача қисқартирилди

Белгиланмаган

Ўтиш >>>

3

21.04.2021 йилдаги ПҚ-5088-сон қарор “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”

Кичик саноат зоналари иштирокчиларига (шу жумладан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича):

  • ер участкаси;
  • имтиёзли кредитлаш;
  • қиймати $100 минг эквивалентигача бўлган инвестиция лойиҳасини Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш

Белгиланмаган

Ўтиш >>>

4

04.06.2021 йилдаги 352-сон ВМҚ билан Импорт қилишда божхона божи ва ҚҚСдан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланган

Рўйхатга технологик асбоб-ускуналарнинг 676 тури, шу жумладан - қурилиш ишларида фойдаланиладиган механизмлар, машиналар ва уларнинг бутловчи қисмлари киритилган

Белгиланмаган

Ўтиш >>>

5

30.09.2021 йилдаги ПФ-6318-сон Фармон “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

 

Олиб кириладиган товарлар ва ТВ учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати узайтирилди. Улар жумласида  қурилиш ишларида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар. ТВ, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун (ишлаб чиқарилганлигига 4 йилдан ортиқ бўлмаса) утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади

2024 йил 1 январга қадар

Ўтиш >>>

 

2021 йилда қабул қилинган қурилиш соҳасидаги бошқа НҲҲ:

НҲҲ

Янгилик

1

05.02.2021 йилдаги 55-сон ВМҚ “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

1) танловда иштирок этиш учун танлов ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиш талаб этилмайди;

2) танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича комплекс экспертизадан ўтказилади;
3) танлов савдоларида жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми қурилиш-пудрат ташкилотларининг сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 1,5 бараваридан ошган оферентлар иштирок этмайди

2

01.03.2021 йилдаги 111-сон ВМҚ “Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”

Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби регламентланди

 

3

20.05.2021 йилдаги 321-сон ВМҚ “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низом;
  • Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизматининг намунавий тузилмаси;
  • Қурилиш объектларида муаллифлик ва техник назорат олиб бориш тартиби тўғрисида низом;
  • Қурилиш объектларида назорат ўлчовини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом

4

02.08.2021 йилдаги 483-сон ВМҚ “Норуда фойдали қазилмалардан самарали фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб қурилиш ташкилотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи субъектлар фойдаланилган норуда қазилмалар тўғрисидаги маълумотларни ДСҚ томонидан тасдиқланган шаклларда солиқ органларига электрон шаклда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали тақдим этиши керак

5

17.09.2021 йилдаги 579-сон ВМҚ “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

Шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тасдиқланди. У мажбурий бўлмаган объектлар тури белгиланди

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

 

Қурилиш Қурилиш Қурилиш /uz/publish/doc/text173604_qurilish_sektori_2021_yilda_qanday_imtiez_va_preferenciyalarga_ega_buldi_jadval