Янги

2025 йил октябрь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак

30.09.25
Октябрь ойида айрим ташкилотларга турли даврлар -- сентябрь, 2025 йилнинг III чораги ва йил учун статистика бўйича ҳисобот топшириш керак бўлади. Buxgalter.uz ким, қачон ва қандай ҳисоботлар топширишини аниқлаштирди:

Нима учун 1 сентябрдан фаолият кўрсатмаётган хўжалик юритувчи субъектлар тугатилди

30.09.25
2025 йил сентябрь бошидан бошлаб айрим тадбиркорлик субъектлари кутилмаган вазият билан дуч келдилар: солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ЭРИ ёрдамида кириш имкони бўлмай қолди, stat.uz порталида эса уларнинг мақоми «тугатилган»га ўзгарди. Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди:

Янгиликларга тайёрмисиз? ПФ-138-сон Фармон бўйича кроссвордни ечиб, ўзингизни синаб кўринг!

26.09.25
«Очиқ мулоқот – 2025» якунлари бўйича ПФ-138-сон Фармон имзоланганига бир ой бўлди. Ушбу ҳужжатни ҳар йили алоҳида қизиқиш билан кутамиз – зеро айнан унда бизнесдаги қандай муаммолар юқоридагиларга ҳақиқатда маълум бўлгани ва қандай аниқ ечимлар топилгани акс эттирилади. 2025 йилда ҳам шундай

2025 йил III чорак учун 4-kb (sanoat) шакли бўйича ким ҳисобот топшириши керак

26.09.25
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил III чорак учун 4-kb (sanoat) шакли бўйича танлаб текширувдан ўтказиладиган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатини эълон қилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:

Солиқчилардан хабарнома олинганда, 4-invest (asosiy) shakliни топшириш керакми

24.09.25
Айрим ташкилотлар my3.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига чораклик статистика ҳисоботининг 4-invest (asosiy) shakliни топшириш зарурлиги ҳақида солиқ органининг хабарномасини олди. Ваҳоланки Миллий статистика қўмитаси сайтидаги ҳисоботлар рўйхатида хўжалик юритувчи субъектнинг бундай ҳисоботи мавжуд эмас. Бу вазиятда бухгалтер нима қилиши керак?

2026 йилда статистика ҳисоботи шаклларида нима ўзгаради

22.09.25
ҚҲТБТда Миллий статистика қўмитаси қарори лойиҳаси – 2026 йил учун 50 та статистика ҳисоботи шаклини тасдиқлаш муҳокама қилинмоқда. Эълон қилинган мақсад – респондентларга юкламани камайтириш ва такрорланувчи кўрсаткичлар сонини қисқартириш. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Soliq иловасида электр энергияси истеъмолини қандай текшириш керак

16.09.25
Soliq мобил иловасининг янгиланган версиясида (2.0.18-версия) маиший фойдаланувчилар электр энергиясининг кунлик ва ойлик истеъмолини кузатишлари мумкин. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

Ўзини ўзи банд қилган шахс ортиқча тўланган солиқларни қандай қайтариб олади

16.09.25
My3.soliq.uz сайтида ўзини ўзи банд қилган шахснинг шахсий кабинетида янги хизмат пайдо бўлди – «Ўзини ўзи банд қилган шахсларга ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш». Ростини айтганда, у ҳозирча ишламаяпти, лекин долзарблигини ҳисобга олиб, уни яқин вақтда «ишлатишга тайёрлаш» имконияти бор. Шаклни қаердан излаш ва қандай тўлдиришни тушунтирамиз:

Марказий банк асосий ставкани 14% даражасида сақлаб қолди

11.09.25
2025 йил 11 сентябрь куни Марказий банк асосий ставкани йилик 14% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Buxgalter.uz ставка миқдори нимага таъсир қилиши ва қайси ҳисоб-китобларда ишлатилишини эслатади:

2025 йил августдан ўзини ўзи банд қилган шахс учун айланмадан олинадиган солиқни ким тўлайди

11.09.25
Вазият: ўзини ўзи банд қилган шахс юридик шахсга ФҲТ шартнома бўйича хизмат кўрсатади ва ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномаси асосида тўлов олади. Даромадлар солиққа тортилмайдиган 100 млн сўмдан ошди. Ўзини ўзи банд қилган шахс августда my.soliq.uz орқали июль ойи учун ҳисобот юборди ва ошган сумма билан солиқ тўлади. Сентябрда август учун солиқ «барча солиқ суммасига камайди», тўлашга 0 сўм чиқди. 1198 қисқа рақами «ишонч телефони» ходимлари август ойидан ўзини ўзи банд қилган шахс учун солиқни юридик шахс – солиқ агенти тўлашини тушунтирдилар. Солиқ агенти орқали тўлашда солиқ илгари ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан тўланган суммаларни ҳисобга олмасдан олиб ташланди. Ушбу аниқ мисолда вазиятни кўриб чиқамиз: