Янги

Етказиб берувчи олдида қарз йўқ, лекин инкассо қўйилди: компания ундирувни тўхтатишга қандай муваффақ бўлди

02.11.26
Хусусий тиббиёт клиникаси солиқ идорасидан етказиб берувчи олдидаги ярим миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик мавжудлиги ҳақидаги хабарномани тўлиқ ҳисоб-китоб қилган контрагент бўйича олган. Бир ой ўтгач, унинг ҳисобига инкассо қўйилди, бу эса, бухгалтернинг сўзларига кўра, клиника фаолиятини тўхтатиб қўйди. Бу сафар ҳаммаси яхшилик билан тугади: ундирув тезда тўхтатилди. Аммо маълум бўлишича, хатоларга ҳар икки томон ҳам йўл қўйган. Кейсни ва худди шундай вазиятга тушиб қолмаслик йўлларини кўриб чиқамиз.

2027 йилга мўлжалланган углерод солиғи ва бошқа солиқ ташаббуслари: солиқ сиёсатида нималарни ўзгартириш таклиф этилмоқда

28.10.26
Ўзбекистонда углерод солиғи жорий этилиши мумкин. Айтганча, бу 2027 йилга мўлжалланган солиқ таклифлари тўпламидаги корхоналар олдиндан билиши керак бўлган ягона ғоя эмас. Buxgalter.uz сайтида янги солиқни жорий этиш ташаббуси билан ким чиққани, у кимларга таъсир қилиши мумкинлиги ва шунингдек, солиқ сиёсатида яна қандай ўзгаришлар таклиф этилгани ҳақида сўзлаб берамиз.

ТИФ иштирокчиси сифатида товарларнинг божхона қийматини олдиндан баҳолаш

28.10.26
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди (лойиҳа ID рақами: 11820). Янги Низом ТИФ иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш бўйича божхона органлари томонидан дастлабки қарор қабул қилиш тартибини белгилайди. Асосий янгилик – дастлабки қарорларни қабул қилишнинг марказлаштирилган тартибини жорий этишдир. Муҳокамада 2026 йил 6 ноябргача ҳавола орқали иштирок этиш мумкин. Ушбу янгилик ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг кундалик фаолиятига қандай таъсир кўрсатишини бизнинг шарҳимизда кўриб чиқамиз.

Бизнесни рўйхатга олиш – 2026: ҳисобот ҳолатини қандай текшириш ва хатоларни тузатиш мумкин

27.10.26
Бизнес рўйхатидан ўтганлар диққатига! Агар сиз сертификат олган бўлсангиз, бу ҳали ҳисоботингиз топширилганини англатмайди.

Совуқ сув бўйича ҳисобот беришни унутманг

26.10.26
Ҳар ой 25 санасидан ойнинг охирги санасигача соат 09:00 дан 18:00 гача «Ўзсувтаъминот» юридик шахсларнинг совуқ сув бўйича кўрсаткичларини қабул қилади. Асосий тафсилотлар – бу ерда:

2026 йил ноябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

26.10.26
2026 йилнинг ноябрь ойи дам олишга вақт қолдирмайди – тақвим солиқлар, бўнаклар, мажбурий тўловлар ва ҳисоботларни топширишнинг якуний муддатлари билан тўлиб-тошган. Ҳар бир солиқ бўйича тайёр эксперт тавсияларидан фойдаланинг.

ПФ-175 бўйича солиқ имтиёзлари: рейтинг, меҳмонхоналар, стартап инвесторлар ва туроператорлар

23.10.26
Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон Фармони билан бир вақтнинг ўзида бир нечта солиқ имтиёзлари шартлари ўзгартирилди. Солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш энди Барқарорлик рейтингидаги даражага боғлиқ эмас, меҳмонхоналар учун мол-мулк ва ер солиғининг пасайтирилган ставкаларини қўллаш узайтирилди, стартап-инвесторлар учун ЖШДС бўйича имтиёз жорий этилди, туроператорлар эса 2027 йилдан бошлаб ҚҚСнинг ноль ставкасига эга бўлади. Ушбу ўзгаришлар бизнесга қандай таъсир қилиши ҳақида «Норма» эксперти Ирина Ахметова батафсил маълумот беради.

БҲМнинг 400 баравари миқдорида нақд пул лимити ва меҳмонхоналар ҳамда умумий овқатланиш корхоналаридаги маркировкалаш: ПФ-175-сон Фармон нималарни ўзгартирди

22.10.26
Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон Фармони билан кассирлар ва бухгалтерлар ҳар куни қўллайдиган иккита қоида ўзгартирилди. Товарлар ва хизматлар учун нақд пул орқали ҳисоб-китоб қилишнинг чегаравий миқдори эндиликда БҲМга боғланди ва қатъий белгиланган 25 млн сўм ўрнига БҲМнинг 400 бараварини ташкил этади. Меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш корхоналари учун эса маркировкаланадиган товарлар рўйхати кенгайтирилди, уларнинг кодлари сотиб олингандаёқ якуний истеъмолга реализация қилинган деб эътироф этилади. ПФ-175-сон Фармоннинг асосий ўзгаришларини ва уларни бухгалтерия ҳамда кассирлар фаолиятига жорий этиш бўйича амалий қадамларни «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА таҳлил қилади.

Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди

15.10.26
Маркировкаланган товарни сотишда сотувчи рақамли маркировка кодини онлайн-НКТ чекида акс эттириши керак. Шундагина «Asl belgisi» тизими товарни якуний истеъмолчига сотилган деб рўйхатдан ўтказади. Охирги бир йил ичида қоидалар сезиларли даражада ўзгарди. Энди касса, агар у онлайн режимда бўлса, кассирнинг хатоларини олдини олиш учун кодсиз, такрорий кодли ва муддати ўтган товар учун чекни автоматик равишда блоклайди. Умумий овқатланиш корхоналари ва меҳмонхоналар давлатдан жуда катта ёрдам олди, жумладан, уларга маркировкаланган товарлар билан ишлаш қоидалари бўйича имтиёзлар берилди. Бу кимга ва нимага тегишлилигини «GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ тушунтиради.

Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак

15.10.26
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони билан ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган солиқ тўловчилар учун фойда солиғининг ноль даражали ставкаси белгиланди. Мазкур имтиёз 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар амал қилади. Вuxgalter.uz Солиқ қўмтасига мурожаат қилиб, ҚҚСни соддалаштирилган тартибда тўлашга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот топшириши ҳақидаги масалага аниқлик киритди.