Янги

Кириб келаётган Янги йилингиз билан қутлаймиз!

29.12.23

Аввал – аниқ қоидалар, сўнгра – жарималар

20.12.23
СҚ тадбиркорлар ва солиқчиларнинг эртага бўлиб ўтадиган учрашуви ҳақида хабар берди. Тадбиркорларнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш билан боғлиқ муаммолари билан бир қаторда рақамли маркировкалашни ҳам муҳокама қилиш

Тадбиркорлар ва солиқчиларнинг СКнинг 227-1-моддаси бўйича учрашуви ўтказилади

20.12.23
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган учрашувга таклиф қилди. Учрашувда тадбиркорларнинг товарларни маркировкалаш ва автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш билан боғлиқ муаммолари муҳокама қилинади.  

Нима учун молиячилар доим билимларини оширишлари керак

22.11.23
Молия соҳасидаги профессионал бутун умр таълим олади. Материалда нима учун бу зарурлиги ва молиячилар қандай таълим олишлари, шунингдек Ўзбекистоннинг мутахассислари учун ОТМни битиргандан сўнг дарҳол ўзбек тилида имтиҳон топшириб, АССА дипломини олиш имконияти ҳақида гапириб берамиз.

ЖК ва МЖТКга ўзгартиришлар: сифатсиз товар ёки хизмат учун жавобгарлик ва янги жарималар

21.11.23
Президент томонидан 15.11.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-878-сон Қонун имзоланди. Ҳужжат эълон қилинганидан кейин 3 ойдан сўнг – 2024 йил 17 февралдан кучга киради.

ТИФ шартномасини ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказишнинг янги муддатлари

09.11.23
Энди кўрсатилган хизматлар экспорти ёки импорти тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда киритилган бўлиши керак. Илгари бир кунлик муддат белгиланган эди. Ушбу ўзгартириш Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш ва уни назорат қилиш тартиби тўғрисида низомда нимани ўзгартириши ва янги нормани инобатга олган ҳолда қандай ишлаш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-Audit” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА гапириб берди:

Корхоналарда МҲХСни жорий этишда қандай муаммолар юзага келади

08.11.23
Солиқ қўмитасининг Ҳудудлараро солиқ инспекцияси йирик солиқ тўловчиларнинг my.soliq.uzдаги шахсий кабинетларига сўров йўллади. Сўровнинг мақсади – жойларда МҲХСни жорий этиш бўйича ишларнинг ҳолатини аниқлаш. Солиқ тўловчилар сўровга вақт ажратиб, саволларга ўз амалиётларидан келиб чиққан ҳолда батафсил жавоб беришдан манфаатдордир – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси нима учун шундай эканлигини тушунтирди:

2024 йилда солиқ солишда нималарни ўзгартириш таклиф қилинмоқда

02.11.23
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024–2026 йиллар учун солиқ-божхона сиёсатининг асосий йўналишлари билан Бюджетномани, шунингдек 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисида қонун лойиҳасини тақдим этди. Buxgalter.uz 2024 йилда тадбиркорлик субъектларига солиқ солишда кўзда тутилаётган ўзгартиришлар шарҳини тайёрлади.

Давлат мулкини сотиш ёки ижарага бериш учун аукционлар ҳақида олдиндан билиш мумкин

02.11.23
Барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш, аукционлар ва уларнинг натижалари тўғрисида ахборот жойлаштириладиган Портал яратилади. Ушбу тизим солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинади. ВМнинг Портални ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги 2023 йил 28 октябрдаги 572-сон қарори қабул қилинди.

Онлайн-НКТ чекида товарнинг келиб чиқишини акс эттириш мажбурийми

31.10.23
Онлайн-НКМ чекларида янги реквизит – товарларнинг келиб чиқиши пайдо бўлди. Илгари у ҳисобварақ-фактураларга жорий этилганди. Buxgalter.uz Солиқ қўмитасига саволлар билан мурожаат қилди: 1. Чекдаги ушбу реквизит мажбурийми? 2. Чекда товарнинг келиб чиқиши кўрсатилмаса, нима бўлади? 3. Чекда товарнинг келиб чиқишини акс эттиришни қандай созлаш керак? Саволларга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаменти мутахассислари жавоб беришди: