Янги

2026 йил охиригача қайси хомашё ва бутловчи қисмлар импорти имтиёзли бўлиб қолади

20.01.26
Божхона божининг ноль ставкасини қўллаган ҳолда 82 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импортининг имтиёзли режими 2027 йил 1 январга қадар узайтирилди. Тафсилотлар – бухгалтер.уз шарҳида:

Ўзбекистонда 15 январдан бошлаб қайси хомашё ва бутловчи қисмлар импорт қилишда бождан озод қилинган

19.01.26
«Ўзчармсаноат» уюшмаси корхоналари томонидан божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилган ҳолда ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хомашё, материаллар ва фурнитуралар рўйхати яна 3 йилга (2029 йил 1 январга қадар) узайтирилди ва янгиланди. Шунингдек, тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган хомашё ва материаллар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божидан озод қилинадиган Рўйхат янги таҳрирда қабул қилинди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Газ савдоси ҳамда қора ва рангли металл парчалари билан боғлиқ операциялар учун янги лицензиялар жорий этилмоқда

19.01.26
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари учун янги лицензияланадиган фаолият турлари жорий этилмоқда. Булар қора ва рангли металл парчаларини харид қилиш, қайта ишлаш ҳамда сотиш, шунингдек, табиий газни улгуржи ва чакана равишда реализация қилишни ўз ичига олади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

ПФ-4-сон Фармон енгил саноат корхоналари учун қандай имтиёзларни узайтиради

19.01.26
15 январдан бошлаб енгил саноат маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, корхоналарнинг халқаро кўргазмаларда иштирок этиши, уларнинг ташқи бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган ПФ-4 Президент Фармони кучга кирди. Бундан ташқари, у айрим солиқ имтиёзларини узайтиради ва битта янгисини киритади. Тафсилотлар – бухгалтер.уз шарҳида:

ПФ-269-сон Фармон қандай имтиёзларни жорий этади, ўзгартиради ва узайтиради

08.01.26
Президентнинг 30.12.2025 йилдаги ПФ-269-сон Фармони илгари белгиланган айрим имтиёзларнинг муддатларини ўзгартиради, бошқа имтиёзларни қўллаш шартларини аниқлаштиради ва янгиларини жорий этади. Вuxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ ўзгаришларга изоҳ берди:

2026 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари учун нималар ўзгаради

07.01.26
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қисмида ўзгаришлар кам. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, уларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ санаб ўтди:

Қандай хўжалик юритувчи субъектлар солиқ текширувисиз тугатилиши мумкин

07.01.26
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари солиқ даври учун мижознинг (ишонч билдирувчининг) солиқ мажбуриятлари бажарилиши бўйича, шу жумладан мижозлар ихтиёрий тугатилганда хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлди. Солиқ маслаҳати тўғрисидаги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Солиқ ҳисоботи муддатларини ўтказиб юборганлик учун қандай маъмурий жарималар солинади: МЖтКга ўзгартиришлар

06.01.26
2026 йилдан бошлаб бир календарь ойида бир нечта солиқ турлари бўйича ҳисоботларни кечиктирганлик учун ҳуқуқбузарга нисбатан фақат битта маъмурий жарима қўлланилади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

2026 йилда сув солиғида нималар ўзгаради

06.01.26
Солиқ ставкаларини индексация қилиш ва айрим имтиёзларни чиқариб ташлаш – сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қисмида ЎРҚ-1108-сон Қонун бўйича СКга ўзгартиришлар унчалик кўп эмас. Улар ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ сўзлаб берди:

СК-2026: ЎРҚ-1108-сон Қонунга кўра вақтинчалик имтиёзлар

06.01.26
Солиқ кодексининг 483-моддасига 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонуни билан киритилган вақтинчалик имтиёз ва преференциялар ҳақида buxgalter.uz сўровига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ қуйидагиларни маълум қилди: