Янги

СК-2026: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси

26.12.25
25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси белгиланди. Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ СКга киритилган тегишли тузатишларга изоҳ берди:

2026 йил учун ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланди

26.12.25
25.12.2025 йилдаги «2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонун билан кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини ижарага беришда ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Ставкалар ошган бўлса-да, бу фақат асосий кўрсаткичлардир: солиқ солиш мақсадлари учун ҳақиқий сумма халқ депутатлари Кенгашлари белгилашга ваколатли бўлган оширувчи коэффициентларни инобатга олган ҳолда юқорироқ бўлиши мумкин. 2026 йилда энг кам ижара ставкалари қандай ўзгариши ва уларни қўллаш қоидалари ҳақида buxgalter.uz шарҳида:

2026 йилда бизни қандай қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар кутмоқда

25.12.25
Президентнинг 24 декабрдаги ПФ-257-сон Фармони билан Янги йил байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, ўзбекистонликлар ҳақиқий «Янги йил таътили»га эга бўлишди – 5 кун давомида 31 декабрдан 4 январгача узлуксиз дам олишади. Шунингдек, 2026 йилда бошқа қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар белгиланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:

ПФ-250-сон Фармон бўйича ТИФ иштирокчилари учун 12 та муҳим ўзгариш

25.12.25
2026 йил 1 мартдан бошлаб товарларни чегара ўтказиш пунктларига етиб келгунига қадар олдиндан декларациялаш йўли билан «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштиришда божхона расмийлаштируви йиғими 20 фоизга камайтирилади. Ва – божхона тўловларини 14 кунгача бўлган муддатга бўлиб-бўлиб (кечиктириб) тўлашда фоизлар ҳисобланмайди. Бу экспорт ва импорт қилувчиларни, шу жумладан ваколатли иқтисодий операторларни бутун 2026 йил ва ундан кейинги даврда кутилаётган божхона маъмуриятчилиги соҳасидаги ўзгаришларнинг кичик бир қисмидир. Buxgalter.uz сайтида янги 17.12.2025 йилдаги ПФ-250-сон Фармонни кўриб чиқамиз:

Саноат зоналарининг собиқ иштирокчиларига инвестицияларни қоплаш масаласи қандай ҳал этилади

22.12.25
Саноат зоналари иштирокчилари томонидан тугалланмаган лойиҳаларни янги инвесторларга реализация қилишда амалга оширилган инвестицияларни баҳолаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди ва кучга кирди. Ушбу ҳужжатни кўриб чиқамиз:

2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида қандай ўзгаришлар кутилмоқда

19.12.25
Сенат 2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Энди бу ҳужжат лойиҳасини Президент тасдиқлаши керак. Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини амалга ошириш доирасида Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда. Вuxgalter.uz илтимосига биноан молиявий ҳисоб ва солиққа тортиш бўйича эксперт Умид ҲАМРОEВ улар ҳақида батафсил маълумот берди:

Ногиронлиги бор шахслар учун қулай муҳит яратиш бўйича янги нормалар: бизнес нималарни билиши керак

19.12.25
Ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитлар яратилмагани учун аниқ жарималар пайдо бўлди. Махсус хулосасиз – бешта бизнес соҳасида лицензия олиш мумкин эмас, назоратни эса алоҳида орган – Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги қошидаги Ижтимоий инспекция амалга оширади. 17.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1102-сон Қонун ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит талабларини расмий декларациялардан реал назорат режимига ўтказади. Ўзгаришларнинг батафсил шарҳи – buxgalter.uz сайтида.

Нима учун йил охиригача кадастр маълумотларини текшириш ва тузатишга улгуриш керак

15.12.25
Яна бир янгилик – 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг проактив тартиби жорий этилади. Кадастр маълумотларини зудлик билан қайта текширамиз:

Рецепт билан бериладиган дорилар учун QR-кодли рецептни қандай олиш мумкин

12.12.25
Бу янгиликни четлаб ўтолмаймиз: 10 декабрдан бошлаб «пилот лойиҳа» доирасида «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 570-сонли ВМҚнинг 4-бандига кўра, Тошкент шаҳрида ва вилоятлар бўйича яна 15 та туман (шаҳар)да рецепт бўйича дори воситасини сотиб олиш учун QR-кодли электрон рецептга эга бўлиш керак. Buxgalter.uz янги тартиб қандай ишлашига аниқлик киритди:

2026 йил учун статистика ҳисоботининг қандай шакллари тасдиқланган

12.12.25
Миллий статистика қўмитасининг 11 декабрдаги қарори (АВ рўйхат рақами 3723-сон) билан 2026 йил учун 47 та статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди. Умуман олганда, 2025 йилда қўлланилган 64 та шаклдан 17 таси энди бўлмайди (илгари режалаштирилганидан 3 та кўп шакл). Натижада нима қолди ва 2026 йил 1 январдан қандай кўринишда қўлланилади, buxgalter.uz сайтида танишув тартибида эълон қиламиз: