Янги

Туризм соҳаси вакиллари ПФ-87-сон Фармон бўйича қандай имтиёзларга эга бўлади

22.05.25
Туризм фирмалари ва умумий овқатланиш шохобчаларига ўз хизматларини тарғиб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш Президентнинг 15.05.2025 йилдаги ПФ-87-сон Фармонида назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

Қандай «болалар контенти» учун солиқ имтиёзларини олиш мумкин

20.05.25
2025 йил 1 июлдан Ўзбекистон корхоналари «болалар миллий контентини» яратиш учун солиқ имтиёзларини олиш имкониятига эга бўладилар. Бу Президентнинг 15.05.2025 йилдаги ПҚ-183-сон қарорида назарда тутилган. Қайси контент ҳақида сўз бораётганлиги ҳақида маълумотлар ва бошқа тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

16.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1063-сон Қонун Солиқ кодексига қандай ўзгартиришлар киритди

19.05.25
Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари 2030 йил 1 январга қадар ер солиғини тўлашдан озод этилди. Шунингдек, Солиқ кодексига болалар соғломлаштириш оромгоҳлари бўйича имтиёзлар, рақамли маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш харажатлари бўйича имтиёзлар, пиво ва пиво ичимликлари, тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун янги йиғим киритилди. 17 майдан кучга кирган 16.05.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1063-сон Қонундаги янгиликлар ҳақида buxgalter.uz сайтидаги шарҳда батафсил ўқинг:

Ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлар қандай имтиёзлар оладилар

14.05.25
Нодавлат болалар боғчалари ва мактаблар фойдаланадиган солиқ имтиёзлари доимий парваришга муҳтож катта ёшдаги шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади. Бу Президентнинг 08.05.2025 йилдаги ПҚ-171-сон Қарорида назарда тутилган. Қандай имтиёзлар ҳақида гап кетяпти, кимга ва қачондан уларни қўллай бошлаш мумкинлиги ҳақида – buxgalter.uz шарҳида ўқинг.

Тошкентда фаолият турлари учун қандай минимал ижара тўловлари ставкаларини қўллаш керак

08.05.25
Тошкентда нотурар жой объектлар учун минимал ижара тўлови ставкалари фаолият турлари бўйича табақалаштирилган. Бу пойтахт Халқ депутатлари Кенгашининг 15 апрелдаги қарорида назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қудуқдан сув олишда сув ўлчаш ускуналаридан фойдаланмаслик қанчага тушади

07.05.25
Хўжалик субъектлари ер ости манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олганлиги учун сув солиғини оширилган миқдорда тўлайдилар. Бундан ташқари 05.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1062-сон Қонунга мувофиқ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асослар кенгайтирилди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди. Ҳужжат 5 май куни кучга кирди, тафсилотлар – шарҳда:

Банк мижоздан ўғирланган пулни қандай ҳолда қоплаб беради

06.05.25
Давлат банклар, тўлов тизимлари операторлари, тўлов ва бошқа ташкилотларнинг жавобгарлигини кучайтирмоқда, кибержиноятлардан зарар кўрган мижозлар фойдасига улардан зарарни ундириш механизмини жорий этмоқда. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

Янги қоидалар бўйича фойдаланилмаётган мол-мулк объектлари қандай аниқланади

29.04.25
ҚҲТБТда Фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини аниқлаш ҳамда уларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳужжатда «фойдаланилмаслик» мезонлари келтирилган, уларга алоҳида эътибор қаратинг! Муҳокама 8 майда якунланади, тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

29.04.25
Ўғитларни маркировкалаш, коммунал хизматлар тарифларининг ошиши, ҳисобрақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ва солиқ текширувларининг янги шартлари... Бизни 1 майдан кутаётган бу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида buxgalter.uz нинг анъанавий ойлик шарҳида ўқинг:

Янги қоидалар (ПФ-70-сон) бўйича давлат мулкини ким сотиб олиши ёки ижарага олиши мумкин

23.04.25
Тадбиркорлик субъектларини (жумладан, давлат иштирокидаги корхоналарни) тугатиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан бошлаб дивидендлар, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаш тақиқланади. Бу 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сон Президент Фармонида назарда тутилган. Шунингдек, Фармон давлат мулки объектларини сотиш борасида кенг кўламли ўзгаришларни назарда тутади ва бу «хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди» тезиси билан мустаҳкамланган. Тафсилотлар –шарҳимизда: