Янги
09.02.21
Пойтахт ҳокими “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади (05.02.2021 йилдаги 112-сон). Сотишга қўйиладиган бўш ер участкаларининг рўйхати шакллантирилмоқда. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида.
08.02.21
Сувни тежайдиган технологияларидан фойдаланадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга доир навбатдаги чора-тадбирлар қабул қилинади. ДБҚ божхона божларини йиғиш тизимини такомиллаштиради, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан эса пойтахт бозорлари ва савдо марказлари учун янги тарифларни тасдиқлаш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида эълон қилинган НҲҲ лойиҳалари ҳақида батафсил buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
29.01.21
2021 йил 1 февралдан бошлаб БҲМ, МҲЭКМ, барча унга каррали тўловлар, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, стипендиялар, товарларнинг айрим турлари учун акциз солиғи ставкалари ва ҳ.к.нинг миқдори ошади. Тадбиркорлик соҳасида бошқа ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида.
28.01.21
СКнинг 248-моддасига мувофиқ солиқ базаси товарлар ёки хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб аниқланишига қарамай ҳозирга қадар ушбу норма қўлланилмаган - ҳисоб-китоб механизми мавжуд бўлмаган. Мазкур муаммони ҳал этиш учун ДСҚ томонидан ВМнинг «Солиқ базасини аниқлашда товарлар (хизматлар) нархини бозор қиймати бўйича белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz шарҳида:
22.01.21
Президентнинг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилди. Ҳужжатда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар назарда тутилган. Асосийларини санаб ўтамиз:
21.01.21
2021 йил учун Давлат дастури тўғрисидаги қонун лойиҳасида пенсия ёшигача бўлган ва ишловчи пенсионерларга нисбатан узоқ кутилган бир қатор ўзгартиришлар эълон қилинди. Бу ҳақда батафсил - buxgalter.uz шарҳида.
20.01.21
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга банк мижозларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Асосий ўзгартиришлар тўғрисида батафсил - norma.uz портали шарҳида:
12.01.21
Солиқ кодексига декабрь ойида киритилган охирги ўзгартиришларни амалиётдан келтирилган мисоллар билан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ buxgalter.uz учун махсус тушунтириб берди:
08.01.21
Norma.uz портали 2021 йил 1 январдан кучга кирган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳини тақдим этади. Демак...
07.01.21
Янги 31.12.2020 йилдаги 826-сон ВМҚга асосан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчиларга кўмак беришда давом этади. Молиявий ёрдам кўрсатиладиган йўналишлар рўйхатига қўшимчалар киритилди. Унга маҳсулот намуналарини Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий савдо уйлари ва шоу-румларга юбориш харажатларини қоплаб бериш ва ҳ.к. киритилди. Экспорт қилувчиларга экспорт билан шуғулланишни режалаштирган тадбиркорлик субъектлари ҳам киритилди. Батафсил - norma.uz портали шарҳида: