Янги

Таъсисчи алмашганда солиқ оқибатлари юзага келадими

31.08.22
“Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона (МЧЖ) иккита таъсисчига эга: Россия компанияси – 49% ва Ўзбекистон корхонаси – 51%. Иштирокчилар умумий йиғилиши томонидан Россия компанияси томонидан УФдаги 19% миқдордаги ўз улушининг бир қисмини жамиятнинг иккинчи иштирокчисига (резидентга) сотиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Кейинги босқичда иккинчи иштирокчи томонидан 19% миқдордаги улушнинг бир қисми учинчи шахсга – АҚШ компаниясига сотилади. Шу тариқа, улушлар қуйидаги тарзда тақсимланади: Ўзбекистон корхонаси – 51%, Россия компанияси – 30% ва Америка компанияси – 19%. Ярим йиллик якунлари бўйича соф активлар қиймати қопланмаган зарар ҳисобига устав фонди миқдоридан камроқ бўлиб қолди. МЧЖ иштирокчилари улушларининг олди-сотдисига доир тартиб-таомилдан олдин унинг устав фондини камайтириш зарурми? Барча томонлар учун солиқ оқибатларисиз олди-сотдини қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Улушлар қандай тўғри ҳисобланади: ҳақиқий қиймати бўйичами ёки номинал қиймати бўйича?”. Вазиятни “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди:

E-ijara да ертўла ва томларни ижарага бериш шартномалари қандай рўйхатдан ўтказилади (йўриқнома)

30.08.22
Ijara.soliq.uz сервисида ертўла ва томларни ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ушбу функционал қандай ишлашини тушунтирди.

Ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк қандай ҳисобга олинади

30.08.22
“Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси тузилган. Ишончли бошқарувчи ҳисобланган корхона мол-мулкни 0100-бухгалтерия счётига кирим қилди ва амортизация ҳисоблайди. Бундан ташқари, корхона ушбу шартнома бўйича мазкур мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини тўлайди. Ишончли бошқариш шартномаси бўйича олинган мол-мулк қандай тўғри ҳисобга олинади? Оператив ижара шартномаси ва ишончли бошқариш шартномаси асосида олинган мол-мулкни ҳисобга олиш нима билан фарқ қилади?”. Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

Ходимнинг даволаниши учун КПК орқали ҳақ тўлаш ва ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?

30.08.22
Юридик шахс томонидан жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб унинг стационар ва амбулатор тарзда даволанганлиги учун ҳақ тўлаш ёки унинг қийматини қоплаш – бу жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади саналади (СК 376-м. 1-қ. 1-б.). Ходимнинг даволанишига ҳақ тўлаш учун корхонанинг корпоратив картасидан фойдаланиш ва ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Саволга “Норма” экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Виктория БЕЗГИНА жавоб беришди:

Товар ва хизматлар маркетплейс ва тўлов ташкилоти орқали қандай сотилади

26.08.22
22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ билан Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳрири тасдиқланди. ДСҚ уларни маркетплейслар Давлат реестрига киритиш тартибини тушунтирди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.

Ҳисоботнинг янгиланган шаклида ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси қандай қўлланилади

26.08.22
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг янгиланган шаклини (шакл коди – 11101_15) тўлдириш тажрибаси билан “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Дилором ХУДОЙБЕРДИЕВА ўртоқлашишди:

2022 йил сентябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

26.08.22
Сентябрь ойи 4 ишланмайдиган кун билан бошланади. Бемалол телефонни ўчириб, бироз муддат мажбуриятлар доирасидан четга чиқиш мумкин бўлади. 5 сентябрдан бошлаб ушбу режамиз сизга қўл келади! Эслатиб ўтамиз, солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда - ҳар доимгидек, экспертларнинг ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил йўриқномалар берилган:

ЭҲФ шаклларига қандай ўзгартиришлар киритилади

26.08.22
Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 471-сон қарори билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова) ўзгартиришлар киритилди.

Грант ҳисобидан олинган иш ҳақига ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинадими?

25.08.22
“Институт Кореянинг илмий-тадқиқот институти билан қўшма илмий грантни бажаришга доир шартнома тузди. Бунда халқаро ва чет эл ташкилотлари ва фондлари ҳамда илмий-техника ҳамкорлиги бўйича халқаро битимлар грантлари доирасида чет элдан олиб келинадиган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар бўйича имтиёзларни қўллаш юзасидан хулоса олди. Институт муайян ходимларга грант маблағларидан иш ҳақи тўлади. Халқаро грантни амалга оширишда қандай солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилади: ЖШДС, ижтимоий солиқ, божхона божи?”. Саволга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

Солиқ ҳисоботи ўз вақтида тақдим этилмаcлиги қандай жавобгарликка сабаб бўлади

24.08.22
2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинган (07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон Фармон 1-б.). Бироқ тадбиркорларга барибир жарима солишади. Вазиятни ДСҚда тушунтиришди: