Янги

Кўчма савдога қўйиладиган қандай талаблар ўзгарди

20.10.22
13.10.2022 йилдаги 591-сон ВМҚга мувофиқ, кўчма савдога қўйиладиган талаблар соддалаштирилди. Ўзгаришлар ҳақида батафсил norma.uz порталида танишинг:

Чет эллик мутахассислар масофадан туриб ишлаганда нималарни инобатга олиш зарур

20.10.22
Масофадан туриб ишлайдиган ва маош оладиган чет эллик мутахассисни ташкилотга ишга қабул қилмоқдалар. «Profi Training» бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) расмийлаштириш вариантига (меҳнат шартномаси ёки ФҲШ) қараб барчасини қандай тўғри расмийлаштириш, бунинг солиқ оқибатлари қандай бўлиши ҳақида махсус buxgalter.uz учун тушунтириш берди:

Кўп марта айланадиган идишлар ҳужжатларда ва ҳисобда қандай акс эттирилади

20.10.22
«Корхона кабель ва сим маҳсулотларини биржа орқали бюджет ташкилотлари ва корпоратив буюртмачиларга реализация қилади. Лотлар бўйича тузилган шартномаларда идишларнинг қиймати товарларнинг қийматига киритилиши белгиланган. Бу ҳолда ҳисобварақ-фактуралар қандай расмийлаштирилади? Товар қийматини идишларнинг қийматини чегирган ҳолда, уларни эса алоҳида сатрда кўрсатиш керакми? Ёки идишларнинг қийматини товарни етказиб бериш билан боғлиқ материалларга сарф-харажатлар сифатида тан олиш керакми?». Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаментининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари услубияти бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ жавоб берди:

Солиқ солиш мақсадида даромадни эътироф этиш санаси қандай аниқланади

20.10.22
Солиқ қонунчилиги талаблари мураккаб, нотўғри ҳисоб-китоб қилганлик учун жавобгарлик эса катта бўлгани боис кўп бухгалтерлар солиқларни ҳисоблашда мушкул ҳолатга тушадилар. Нафақат солиқ солинадиган даромад суммасини, балки уни эътироф этиш санасини ҳам тўғри аниқлаш муҳим. Buxgalter.uz илтимосига кўра «Arkad Audit» консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкинлиги ҳақида гапириб берди:

Реклама агентликлари промоакцияларини солиқ ва бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттириш

19.10.22
Кўп корхоналар реклама агентликларининг промоакцияларига буюртма бериш орқали уларнинг хизматларидан фойдаланадилар. Ҳар хил турдаги шартномаларнинг моҳиятини ва уларнинг солиқ оқибатларини англамаслик солиқлар сезиларли даражада ортиқча тўланишига олиб келади. buxgalter.uz илтимосига кўра «Arkad Audit» консалтинг фирмаси директори Наталья ТУРАЛИНОВА воситачилик битими иштирокчилари учун юзлаб миллион сўмга тушиши мумкин бўлган бухгалтернинг хатолари ҳақида гапириб берди:

Иш ҳақи камлик қилса, ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади

18.10.22
«Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчи корхона ходиманинг фарзанди учун болалар боғчаси пули – ойига 3 млн сўмни тўлайди. Ходиманинг иш ҳақи – ойига 1 млн сўм. СК 378-м. 16-бандига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёз болалар боғчаси ёки мактаб пулини тўлаш учун ҳар ой 3 млн сўмгача бўлган тўловларга нисбатан қўлланилади. Ходиманинг иш ҳақи бундан камроқ бўлиб, иш берувчи ушбу суммани тўлаб берса, ЖШДС бўйича имтиёзни бутун сумма – 3 млн сўмга нисбатан қўллаш мумкинми?». МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ махсус buxgalter.uz учун вазиятга ойдинлик киритди:

Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қачон ўтиш мумкин

14.10.22
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтиш, қандай шароитларда буни амалга ошириш мумкинлигини «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди:

Қандай ҳолларда бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилади

14.10.22
«Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. 22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ талабларини ҳисобга олган ҳолда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш керакми? Солиқ солиш мақсадида курсдаги фарқ бухгалтерия ҳисобининг қайси счётларида ҳисобга олинади? Банклардаги депозитлар бўйича фоизлар, шунингдек суднинг ҳал қилув қарори билан ундирилган етказиб берувчидан пеня тарзидаги даромадларга бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш керакми? Buxgalter.uz ДСҚ юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг умумбелгиланган солиқлар бўлими бошлиғи Хурсандбек БЕКМАТОВдан ушбу саволларга жавоб беришини сўради:

Хизмат сафарлари тўғрисидаги янги низом нормаларини нобюджет ташкилотларида қўллаш

14.10.22
«Илгари барча хўжалик юритувчи субъектлар учун амал қилган Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома ўз кучини йўқотди. Нобюджет ташкилотлари энди 02.08.2022 йилдаги 424-сон ВМҚ билан тасдиқланган Хизмат сафарлари тўғрисидаги янги низом нормаларини қўллашлари керакми?». МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятга ойдинлик киритди:

ДМ ПҚ-3857-сон қарорга мувофиқ имтиёзлардан фойдалана оладими

13.10.22
«Хорижий компаниянинг доимий муассасаси халқаро молия ташкилотининг қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашмоқда. 16.07.2018 йилдаги ПҚ-3857-сон қарорга мувофиқ, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҚҚС тўлашдан 2021 йил 1 июлгача озод этилган эди. Бунинг акси назарда тутилган қонуности ҳуқуқий ҳужжат бекор қилинмаган бўлса, ДМ ПҚ-3857-сон қарор ва 30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 6-м. билан тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланишга ҳақлими? ». Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА ва «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб бердилар: