Янги

Ижарага олувчи солиқ солиш мақсадларида капитал қўйилмаларни қандай ҳисобга олади

24.03.22
Фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база ҳисоб-китобига амортизация қилинадиган активлар қисмида 29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун билан СКга киритилган ўзгартиришлар (СК 306-310-м.) биноларни ижарага берувчилар ва ижарага олувчиларда кўплаб саволлар туғдирди. Янгиликларни “Норма” эксперти, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА ва “Profi Training” бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтиришди:

Жадал амортизацияни қўллаш тартиби

24.03.22
2022 йил 27 январь куни “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди (ПҚ-104-сон қарор). Унинг бандларидан бири билан 2022 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларига (хостеллар, отеллар ва ҳ.к.) фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда биноларнинг қийматини 2 йил давомида амортизация сифатида чегириладиган харажатлар жумласига киритиш ҳуқуқи берилди. Ушбу преференцияни қандай қўллашни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:

Ходимга автомобиль совға қилишди: ҳисоб ва солиқ оқибатлари

18.03.22
“МЧЖ раҳбарияти энг яхши ходимларидан бирини рағбатлантиришни - унга автомобиль совға қилишни истайди. Ушбу автомобиль балансда асосий восита сифатида ҳисобда турибди. Бу вазиятда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак? Корхона ва ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

ДМ 2021 йил якунлари бўйича соф фойдадан олинадиган солиқни тўлаши керакми

18.03.22
Доимий муассасалар 2022 йил 1 мартгача бўлган муддатда 2021 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисобот топширди. СКнинг 347-моддасига киритилган ўзгартиришлар туфайли улар 2021 йил соф фойдасидан олинадиган фойда солиғини тўлашлари керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:

Марказий банк асосий ставкасининг оширилиши қарз олувчиларда солиқларга таъсир кўрсатади

17.03.22
Марказий банк 17 март куни асосий ставкани 14%дан 17%гача оширди. Эслатиб ўтамиз: Марказий банкнинг асосий ставкаси солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) бўйича, шунингдек, агар шартнома бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлса, фоизли қарз маблағлари бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўлланилади.

Пандемия даврида тўхтатиб турилган жарима санкциялари тўланиши лозимми

17.03.22
2020 йилда ҳисобланган солиқлар бўйича текширувлар натижасида белгиланган жарима ва пенялар тўлови тўхтатилганми ёки уларни тўлаш лозимми? Бу масала ҳақида ДСҚ Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш департаменти директори Дилшод ЮЛДАШЕВ тушунтириб берди:

«МХИК бўйича имтиёзлар» функционали нимага мўлжалланган

17.03.22
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Онлайн-НКМ ва виртуал касса» интерактив хизматида «МХИК бўйича имтиёзлар» илова варақаси пайдо бўлди (МХИК – маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди). У нимага мўлжалланганлиги ва қандай қўлланилиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди:

Айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар ўзгарди

16.03.22
Қонунчиликка жарима санкцияларини қўллаш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди (11.03.2022 йилдаги ЎРҚ-758-сон Қонун). Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.

Бинони бузишда мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш керакми

16.03.22
Корхона бино жойлашган ер участкасини олди. Эски бино ўрнида янгиси қурилади. Бу вазиятда мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш керакми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:

Оилавий корхонани ташкил этиш: қадамма-қадам йўриқнома

16.03.22
“Оилавий корхона очишни режалаштирмоқдамиз. Бунинг учун нималар зарурлигини тушунтириб беришингизни сўраймиз”. Buxgalter.uz ўқувчилари учун қадамма-қадам йўриқномани юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тайёрлади: