Янги

2026 йилда компенсация тўловларини қандай тўлаш ва экология ҳисоботини қандай топшириш керак

01.01.26
Фаолияти атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи корхоналар компенсация тўловларини тўлашлари ва ҳисоб-китобни топширишлари шарт – айримлари ҳар чоракда, бошқалари йилда бир марта. Айнан ким, қайси муддатда тўлаши, ҳисоботни қандай топшириши ва ёрдам сўраб қаерга мурожаат қилиши керак – буларнинг бари ҳақида Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Акмал РАСУЛОВ buxgalter.uz порталига гапириб берди.

Иш ҳақига қўшимча тўлов ва устама: 2026 йилда ҳисоблаш ва расмийлаштириш бўйича қўлланма

01.01.26
Устамалар ва қўшимча тўловлар мотивация воситаси бўлиб хизмат қилади, ходимларни юқори ютуқлари, касбий маҳорати ва компанияга садоқати учун рағбатлантиради. Шунингдек, улар иш билан боғлиқ хавф ва ноқулайликларни қоплайди. Бошқача айтганда, қўшимча тўловлар иш берувчига меҳнат унумдорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш ва малакали мутахассисларни сақлаб қолишга ёрдам беради. Устамалар ва қўшимча тўловлар қандай бўлади, иш ҳақига фоизли устамани қандай ҳисоблаш керак ва устама тўловини қандай расмийлаштириш керак, бу ҳақда buxgalter.uz да батафсил ўқинг:

Ходимнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотнома: 2026 йилда бухгалтер нимани билиши керак

01.01.26
Жисмоний шахснинг даромадлари тўғрисидаги маълумотнома - «оддий» кўринадиган ҳужжат. Лекин камдан-кам ташкилотда унинг бериш жараёни тўғри йўлга қўйилган. Бундай маълумотномадаги хатолар компания учун хавф туғдиради: ҳам солиқ органининг ортиқча эътибори, ҳам ходимларнинг шикоятлари. Бухгалтер маълумотномани қандай шаклда бериш, қачон унинг беришдан бош тортиш мумкин ва ходимдан ариза олиш ҳамда маълумотномани рўйхатга олиш керакми – буларни аниқ билиши муҳим.

«Халқ банки» тизимига ташкилотнинг СТИРи бўйича сўровномаларни қандай қўшиш керак

01.01.26
«Халқ банки» тизимига ташкилотнинг СТИРи бўйича барча ходимларни битта тугма ёрдамида қўшиш мумкин. Қайта ташкил этилаётган компаниялар учун фойдали функция. Buxgalter.uz қандай қилишни тушунтириб беради:

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочини хизмат сафарига юбориш мумкинми

01.01.26
Шундай ҳолат юз бериши мумкинки, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочингиз ишни бажариш учун бошқа ҳудудга ёки ҳатто чет элга бориши керак бўлади. Ташкилот бундай сафарни қандай расмийлаштириши керак? Биринчи қарашда ечим равшан – хизмат сафарини расмийлаштириш. Аммо бу – қўшимча ҳисоблаб чиқаришларга олиб келиши мумкин бўлган хатодир. Келинг, тушунишга ҳаракат қилайлик:

Ўзбекистонда контрагентни текшириш: 2026 йилда бухгалтер учун йўриқнома

01.01.26
Шартнома тузишдан олдин контрагентнинг ишончлилигини текшириш – лозим даражадаги эҳтиёткорлик тўғрисидаги қонунчилик талабидир. Компаниялар бизнес-ҳамкорнинг битим бўйича мажбуриятларини бажариш қобилиятига ишонч ҳосил қилиши керак. Биз компанияни тез текшириш бўйича қадамма-қадам йўриқнома тайёрладик. Контрагентни текшириш хизматлари бўйича эслатма сизга фойдали бўлади.

2026 йилда солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсатини қандай тузиш керак

01.01.26
Солиқ солиш мақсадидаги ҳисоб сиёсати мажбурий ҳужжат ҳисобланади. У солиқ базасини ҳисоблаш, солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш, солиқ ҳисоботини тузиш учун концептуал асос ҳисобланади.

Хорижий компаниянинг УФга қўшган мулкий ҳиссаси солиқ солиш мақсадида экспорт ҳисобланадими

23.12.25
«Ўзбекистон корхонаси – таъсисчи хорижий корхонанинг устав капиталига ҳисса сифатида хорижга темир йўл вагонларини жўнатади. Бундай топшириш солиқ солиш мақсадида экспорт ҳисобланадими ва унга ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми?» Buxgalter.uz тушунтиради:

Ўзбекистонда «13-иш ҳақи»ни қандай қилиб бехато ҳисоблаш ва тўлаш керак

19.12.25
Директор «13-иш ҳақи» тўланишини эълон қилди. Яхши янгилик, лекин бухгалтерда саволлар туғилиши мумкин: тўлиқ бўлмаган йил ишлаганларга – яқинда ишга қабул қилинганларга, декретдан чиққанларга, тўловдан олдин ишдан бўшаганларга, ўриндошлик асосида, тўлиқ бўлмаган ставкада ишлаганларга ва шу кабиларга мукофотни қандай ҳисоблаш керак. Ўзбекистонда «13-иш ҳақи»ни тўлаш қоидаларини бухгалтер.уз сайтида таҳлил қиламиз:

Муддатли битим: ҚҚС бўйича солиқ базаси қандай аниқланади

18.12.25
Муддатли битим стандарт битимдан шуниси билан фарқ қиладики, мажбуриятларнинг бажарилиши дарҳол содир бўлмайди. Бундай битимлар бўйича бухгалтер ҚҚС бўйича солиқ базасини тўғри аниқлаши ва битимнинг бозор қийматини тасдиқлаши муҳимдир. Мақолада муддатли битимлар нима эканлигини, улар бўйича ҚҚС солиқ базасини қандай аниқлашни ва солиқни қандай ҳисоблаб чиқаришни кўриб чиқамиз.