Янги

Қўшимча солиқ ҳисоблашга асос яратмаслик учун МЧЖ устав фондини қандай камайтириш лозим

19.08.22
“МЧЖ 2021 йил январь ойида таъсис этилган. Устав фонди қиймати 2 100 млн сўм бўлган ускунани киритиш йўли билан шакллантирилган. 2021 йил октябрь ойида ҳисобварақдан 1 100 млн сўм ечиб олинди ва таъсисчига устав фондини камайтириш ҳисобига берилди. Камерал текширувдан кейин 2022 йил апрель ойида жамиятнинг устав фонди 1 000 млн сўмгача (2 100 – 1 100) камайтирилди. 2022 йил апрель ойи охирида жамиятнинг устави қайта рўйхатдан ўтказилди. Камерал текширув натижалари бўйича 2021 йил октябрда таъсисчига пул маблағларининг берилиши унинг солиқ солинадиган даромади деб эътироф этилди. Бу қонунийми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:

Ишлаб чиқарувчининг сайти маркетплейс сифатида рўйхатдан ўтказилиши керакми

18.08.22
“Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчисининг фирма сайтида мижозлар учун буюртмани расмийлаштириш имконияти тақдим этилади. Бунда мижоз харид учун тўлов тизимлари (Click, Payme) орқали ҳақ тўлайди, шундан сўнг унга дастурни юклаб олиш учун ҳавола тақдим этилади. Мазкур вазиятда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчиси ўз сайтини фискал маълумотлар операторининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиши зарурми?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚда тушунтиришди:

Чет эл ташкилотининг маржаси суммаси норезидентнинг даромади ҳисобланадими?

18.08.22
“Чет эл ташкилоти томонидан етказиб бериш шартномаси бўйича CIP асосида хом ашё етказиб берилди. Шартномада, хом ашё қийматидан ташқари, норезидент хом ашёнинг ҳар бир тоннаси учун ўзининг маржасини кўрсатган. Инвойс умумий қийматга тақдим этилган – хом ашё қиймати + маржа. БЮД инвойс қийматига расмийлаштирилган. ДСИ маржа суммасини норезидентнинг даромади сифатида ҳисобламоқда, норезидентнинг даромадига 20% миқдорида солиқ солмоқда, резидентлик сертификати мавжуд бўлишини талаб қилмоқда. Чет эл ташкилотининг маржаси суммаси норезидентнинг даромади ҳисобланадими? Мазкур шартнома иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома билан тартибга солинадими, мазкур ҳолда ижрочи томонидан резидентлик сертификатининг тақдим этилиши талаб қилинадими?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Тиббиёт муассасалари учун янги МХИК

17.08.22
2022 йил 10 августдан бошлаб тиббий хизматлар учун янги МХИК жорий этилди ва олдингилари амал қилишдан чиқарилди. Buxgalter.uz янги кодлар орасидан кераклиси топилмаган тақдирда нима қилиш кераклигини аниқлаштирди.

Қачон савдо комплекслари учун имтиёзларни қўллаш мумкин

17.08.22
“Савдо комплексига ажратилган ер участкаларида маъмурий бинолар, қозонхоналар ва комплекснинг меъёрда фаолият кўрсатиши ва уни бевосита белгиланган мақсадига кўра ижарага бериш учун зарур бўлган бошқа иншоотлар жойлашган. Ер участкасининг умумий майдони – 59,6 гектар, савдо объектлари остидаги майдон – 5 гектар. Биз хизматлар соҳаси учун мўлжалланган солиқ имтиёзларини қўллашимиз мумкинми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти бош мутахассиси Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ жавоб берди:

Корхона ҚҚС тўлашга ўтса, илгари тузилган шартномаларни нима қилиш керак

17.08.22
«2022 йил августдан корхона ҚҚС тўлашга ўтди. 2022 йилга тузилган шартномага қуйидаги қўшимча банд киритилди: «шартнома якунланадиган санада ижрочи ЎзР СКга мувофиқ ҚҚС тўловчиси бўлган ҳолларда шартнома суммаси ҚҚС суммасига оширилади ва қўшимча битим расмийлаштирилади». Мазкур ҳолатда ўтган йилларда тузилган шартномаларни нима қилиш керак?». Саволга «Норма» компанияси эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

МЧЖ таъсисчиси чиқиб кетганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

16.08.22
“Норезидент МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқади ва фақат қўшилган капитал суммасини олиб кетади. Таъсисчи-норезидентда ва МЧЖда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:

Бола туғилганда "суюнчи"ни ва дафн этиш учун нафақаларни қаердан олинади

15.08.22
“Ходимнинг онаси вафот этди. Дафн этиш учун нафақа қандай олинади? Илгаригидек ижтимоий таъминот бўлими орқали ариза бериш керакми ёки нимадир ўзгардими? Раҳбарнинг буйруғи асосида унга 1 млн сўм тўламоқчимиз, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича оқибатлар бўладими?”. Buxgalter.uz ушбу саволни “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Дилором ХУДАЙБЕРДИЕВАга йўллади:

Тадбиркорлар учун ЯИДХПда кўчмас мулк бўйича 15 та хизмат

15.08.22
ЯИДХП турли ахборот маълумотномалар ва кўчирмалар, келишувлар ва рухсатномалар олишга, шунингдек кўчмас мулкингизга кадастр паспортини расмийлаштириш учун ариза беришга ёрдам беради. Buxgalter.uz кўчмас мулк билан боғлиқ энг талабгир электрон хизматларни жадвалга тўплади:

Вагонларни таъмирлашда ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми

15.08.22
“Корхонанинг асосий фаолият тури – товар ва йўловчи вагонларини жорий ва капитал таъмирлаш, янги вагонлар ишлаб чиқариш. Биз 27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорнинг 2-бандига асосан ижтимоий солиқнинг 1% ставкасини қўллашимиз мумкинми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: