2022 йил октябрь ойи учун бош бухгалтернинг режаси

preview

Режа бўйича октябрь ойида 2022 йилнинг III чораги учун ҳисобот даврига якун ясалади.

Buxgalter.uz сизга хотиржамлик, бардамлик, ишонч ва куч-қувват тилаймиз! Бош бухгалтернинг режасида сиз учун саналар бўйича йўл-йўриқлар, солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда – экспертлар томонидан ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил тушунтиришлар берилган:

 

5 октябрь:

  • 2022 йил сентябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
Қуйидаги материални ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:
Қандай ҳолатларда ЖШДС тўланиши лозим.
  • 2022 йил сентябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .

 

9 октябрь 

  • жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан мўлжалланаётган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда 2022 йилнинг IV чораги ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни .
Қуйидаги материални ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:
Фойда солиғи бўйича қандай тартибда ҳисобот тақдим этилади ва солиқ тўланади.
  • 2022 йил октябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2022 йилнинг IV чораги йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .
  • 2022 йил октябрь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
9 октябрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида санаб ўтилган солиқлар бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 10 октябрга кўчирилади .

 

10 октябрь

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил октябрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади ;
  • 2022 йил сентябрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни .
  • 2022 йил сентябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .

14 октябрь: 

  • 2022 йил сентябрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни .

 

15 октябрь:

  • 2022 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни  .
  • 2022 йил октябрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .
  • 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
15 октябрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида санаб ўтилган солиқлар бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 17 октябрга кўчирилади .

 

20 октябрь:

  • 2022 йил сентябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
  • 2022 йилнинг III чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунлари бўйича (2022 йил учун – бир йилда 1 марта) тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно. Ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади  .

  • 2022 йил октябрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .

  • 2022 йил сентябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
  • 2022 йил сентябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. *;
  • 2022 йилнинг III чораги учун хизматларни электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни .
  • 2022 йил сентябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
  • 2022 йил сентябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2022 йилнинг III чораги учун солиқ тўловчилар томонидан фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни  .

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .

 

23 октябрь: 

  • 2022 йил октябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни . *

* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

Эътибор беринг
23 октябрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни 24 октябрга кўчирилади .

 

24 октябрь 

  • 2022 йилнинг III чораги учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни* .

* Қуйидагилар бундан мустасно:

 молиявий ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун мобайнида тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

 молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

 молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

– молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.


25 октябрь: 

  • 2022 йил сентябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .


Татьяна ЛИМАРЕВА, 

«Норма» компанияси эксперти.


Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /uz/publish/doc/text184563_2022_yil_oktyabr_oyi_uchun_bosh_buhgalterning_rejasi