Янги
15.07.25
Илгари хабар қилинганидек, ЭҲА операторлари ўз тизимларига ўзгартиришлар киритдилар: энди коммунал хизматлар (газ, электр энергияси ва ҳ.к.) бўйича «Харажатларни қоплаш» ЭҲФни тақдим этиш учун коммунал хизматдан кирувчи ЭҲФнинг ID рақамини кўрсатиш керак. Ушбу ўзгаришлар натижасида ижарага берувчилар жиддий муаммоларга дуч келишди.
ЭҲФ my3.soliq.uz тизими орқали автоматик интеграция қилинганда, ижарага олувчилар томонидан коммунал харажатлар қопланганда ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловага ижарага берувчида тақдим этилган бир нечта чиқувчи ЭҲФдан фақат биттаси тушади.
Ҳолат юзасидан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ва «TAX CONSENSUS» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА изоҳ берди:
14.07.25
Товар 168 000 минг сўмга сотилди. Ҳисобварақ-фактурада 18 000 минг сўм ҚҚС суммаси кўрсатилган (168 000 : 112 х 12). Товарни божхонада расмийлаштиришда тўланган ҚҚС 22 680 минг сўмни ташкил этди.
Бу суммаларни қандай ҳисобга олиш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин?
Buxgalter.uz тушунтиради:
11.07.25
«Сув ҳисоби» тизими маълумотлари асосида сув солиғи ҳисоботини автоматик шакллантириш тўғрисидаги норма қабул қилингандан кейин қишлоқ хўжалиги корхоналари учун сув солиғи бўйича ҳисоботни тўлдириш керакми, деган савол бўйича солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириш берди:
11.07.25
Ходим корхона раҳбарига тиббий муассаса билан тузилган шартнома бўйича турмуш ўртоғининг даволаниши учун ҳақ тўлашни сўраб ариза тақдим этди. Унинг аризаси асосида буйруқ чиқарилди. Бу вазиятда ЖШДС бўйича имтиёз қўлланиладими?
Buxgalter.uz тушунтиради:
11.07.25
Давлат органларининг кўчмас мулк билан боғлиқ кўплаб хизматларини масофадан туриб – ЯИДХП орқали олиш мумкин. Масалан, кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш, турли маълумотномалар ва кўчирмалар олиш, қурилиш-монтаж ишлари тугаллангандан сўнг объектни фойдаланишга топшириш, ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш ва бошқалар.
Buxgalter.uz энг кўп талаб қилинадиган хизматлар рўйхатини, уларни ЯИДХПда бажариш тартиби ва нархини, муддатларини ҳамда бошқа муҳим тафсилотларни тузиб чиқди:
09.07.25
Ўзбекистонда солиқ тўловчилар Солиқ кодексига ўз вақтида киритилмаганлиги сабабли Президент қарори билан белгиланган имтиёз амалда қўлланилмаётган ҳолатга мунтазам дуч келмоқда.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ органлари томонидан рад этилган тақдирда ҳам бундай имтиёздан фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблайди:
09.07.25
Asl Belgisi тизимида бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилма билан ишлаш учун битта ЭРИдан фойдаланишга чеклов ўрнатилди. Ходимларингиз ўз вазифаларини бажаришлари учун «Ролларни бошқариш» функцияси орқали уларнинг шахсий кабинетга киришини ташкил этишингиз керак.
Батафсил маълумотни buxgalter.uz сайтидан олишингиз мумкин:
09.07.25
Фойда солиғи ҳисоб-китобини тўғри топширишга ишончингиз қомилми? Биз қисқа тест тайёрладик. Унда саволларингиздан келиб чиққан ҳолда амалий вазиятлар: бепул ижарага беришда нима қилиш кераклиги, қўшимча ҳисобланган ҚҚСни чегириб ташлаш керак ёки керак эмаслиги, ортиқча тўлов қай тартибда ҳисобга
04.07.25
ЭҲА операторлари ўз тизимларига ўзгартириш киритдилар: энди июнь ойи учун коммунал хизматлар (газ, электр энергияси ва ҳ.к.) бўйича «Харажатларни қоплаш» ЭҲФни тақдим этиш учун июнь ойи учун коммунал хизматлардан кирувчи ЭҲФнинг ID рақамини кўрсатиш керак. Бунда хизматнинг ҳар бир тури учун харажатларни қоплаш бўйича алоҳида ЭҲФ тақдим этилади.
Buxgalter.uz қайси ID керак эканлигини ва уни қаердан олишни тушунтиради:
03.07.25
Ўтган йил охирида my3.soliq.uz сайтида норезидентлардан олинадиган солиқлар бўйича янгиланган ҳисобот шакллари, жумладан – Норезидентлар даромадидан олинадиган юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳисоб-китоби (137-код) пайдо бўлди.
Бухгалтерларда ҳозиргача уни тўлдириш бўйича саволлар туғилмоқда. Вuxgalter.uz сўровига кўра, уларга Солиқ қўмитаси Халқаро солиқ солиш администрациялаш бошқармаси бошлиғи Эркин ИСЛОМОВ жавоб берди: