Янги
29.03.22
Ўзбекистонда товарлар ва хизматларни реализация қилмайдиган чет эл компанияси ваколатхонаси бош компаниясидан ўз эҳтиёжлари учун импорт бўйича канцелярия товарларини олди. Бунинг ортидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига энди ваколатхона ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун хабарнома бериши ва кейинчалик ТИФ операциялари мавжуд бўлмаган тақдирда “бўш” ҳисоботлар топшириши кераклиги тўғрисида хат келди. Бу қонунийми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА шарҳлаб берди:
28.03.22
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори дори воситалари МХИК кодларини янгилади. Энди каталогда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистонда реализация қилишга рухсат этилган барча дори воситалари учун МХИК мавжуд. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва дорихоналар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда инобатга олишлари лозим.
28.03.22
Апрель ойида солиқ ҳисоботи, айрим солиқ тўловчилар томонидан эса 2022 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисоботлар тақдим этилади. my.soliq орқали ҳисоботларни жўнатишда – ЭҲФ борасида ҳам, электрон тизимларда ҳам, текширувдан олдинги автоматик таҳлилда ҳам муаммолар юзага келмайди деб умид қиламиз.
Режамиз муҳим саналарни ўтказиб юбормасликда сизга ёрдам беради. Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда эса ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича экспертларнинг батафсил йўриқномаларини топишингиз мумкин:
25.03.22
Хусусий мактаб ўз ўқувчиларини мактаб формаси билан таъминлайди. Ота-оналар эса тўловни амалга оширадилар. Бунда ўқув муассасасида қандай солиқ оқибатлари юзага келишини Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди:
25.03.22
Нотижорат ташкилотнинг тижорат даромадларига қандай шартларда ва қандай ставкалар бўйича солиқ солинади? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:
24.03.22
ДСҚ ер участкаси ижара шартномаларини ҳисобга қўйишга мўлжалланган янги функционални ишга туширди. Тартиб-таомил ижарага берувчи ва ижарага олувчи томонидан қуйидаги муайян ҳаракатлар амалга оширилишини талаб қилади.
24.03.22
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди МВ ва ДСҚнинг қарори, АВ рўйхат рақами 2107-1, 17.03.2022 й.. Нималар ўзгарди?
24.03.22
Фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база ҳисоб-китобига амортизация қилинадиган активлар қисмида 29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун билан СКга киритилган ўзгартиришлар (СК 306-310-м.) биноларни ижарага берувчилар ва ижарага олувчиларда кўплаб саволлар туғдирди. Янгиликларни “Норма” эксперти, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА ва “Profi Training” бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтиришди:
24.03.22
2022 йил 27 январь куни “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди (ПҚ-104-сон қарор). Унинг бандларидан бири билан 2022 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларига (хостеллар, отеллар ва ҳ.к.) фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда биноларнинг қийматини 2 йил давомида амортизация сифатида чегириладиган харажатлар жумласига киритиш ҳуқуқи берилди.
Ушбу преференцияни қандай қўллашни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:
18.03.22
“МЧЖ раҳбарияти энг яхши ходимларидан бирини рағбатлантиришни - унга автомобиль совға қилишни истайди. Ушбу автомобиль балансда асосий восита сифатида ҳисобда турибди. Бу вазиятда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак? Корхона ва ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: