Янги
15.03.22
Корхона бошқа компания - кон эгасидан қум-шағал аралашмасини харид қилади. Сўнгра ушбу аралашма майда тош ва қум ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Корхона майда тош ва қум ишлаб чиқарганлиги сабабли ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаши керакми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:
14.03.22
ДСҚ солиқ тўловчиларга текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича хабарномалар йўллади. Бундай хат олганлар нима қилишлари лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
11.03.22
Ўзбекистон лизинг компанияси Россия компанияси – лизингга берувчидан ускунани лизингга олмоқчи. Келгусида у маҳаллий корхоналарга қўшимча лизингга берилади.
Ускуна олиб кирилаётганда божхонада қандай расмийлаштирилади, у бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Ушбу саволларга МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:
11.03.22
Харидор дўкондан чиқиш чоғида онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекида хато топиб, сотувчига уни тузатишни сўраб мурожаат қиладиган вазиятлар учраб туради. Бундан сотувчи ҳам манфаатдор. Буни қандай тез амалга ошириш ва ҳисобга зиён етказмасликни buxgalter.uz илтимосига биноан “Mарон” МЧЖ ТХКМ онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтиришди:
11.03.22
Оилавий корхоналар ва адвокатлик бюролари ижара шартномаси ёки текин фойдаланиш шартномасини “E-ijara” да ҳисобга қўйишлари керакми, деган савол - жуда ноаниқ. Buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ бу савол бўйича ўз нуқтаи назарини асослаб берди:
10.03.22
Корхона импорт контракти шартларига кўра Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган хорижий ҳамкор – норезидентга жарима тўлади. ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра норезидентнинг даромадидан ҚҚС ва фойда солиғи тўланиши борасида тушунтириш берди:
10.03.22
Корхона ўзи фойдаланиши учун меҳмонхона қурмоқда. Уни 2020 йилда фойдаланишга киритиш режалаштирилганди, бироқ пандемия туфайли қурилиш ишлари ҳануз якунланмаган. Бу ҳолда меҳмонхона учун мол-мулк солиғи тўлаш зарурми? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:
09.03.22
СКнинг VI бўлими кучга кириши билан корхоналарда нарх белгилашда кўп саволлар туғилмоқда, чунки энди нархлар солиқ хавфи билан узвий боғлиқдир. Нарх сиёсатини тузишда нимани ҳисобга олиш лозимлиги ҳақида “Норма” эксперти Эльвира ЖИЛЬЦОВА сўзлаб берди:
09.03.22
ДСҚ маркировкаланган товарлар билан ишлаш учун онлайн-НКМ, 2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмаларни сотиб оладиган хўжалик юритувчи субъектлар имтиёзни қандай қўллашлари лозимлигини тушунтириб берди.
07.03.22
Корхона бир неча нафар ходимини байрам куни вилоятга хизмат сафарига юборди. Байрам куни ишлаётган хизмат сафарига юборилган ходимга иш ҳақини қандай миқдорда ҳисоблаш зарур?