Янги
30.12.21
Ўтган йил бухгалтерлар учун оддий йил бўлмади. 2022 йилда ҳам уларни бир талай ишлар кутмоқда. Кўпгина ўзгартиришлар параллел равишда киритилаётганлиги сабабли босқичма-босқич бухгалтерия «штаб-квартира»га, ходимлари эса IT-йўналишидаги махсус ҳарбий гуруҳга айланиши тайин. Кодлар, пароллар, шартли белгилар… Буларнинг ҳаммаси бир кишининг зиммасида бўлади. Buxgalter.uz турли муҳим воқеа-ҳодисалар оқимида ҳамда иш жараёнида бирор-бир асосий ишни ёддан чиқармаслигингиз учун январь ойи «эслатмаси»ни тузди.
30.12.21
Президент томонидан СКга киритиладиган узоқ кутилган тузатишлар имзоланди. Биз мазкур ҳужжат лойиҳасини ҚҲТБТда кўрганмиз. Ҳужжатнинг “якуний версияси”га нималар киритилган?
30.12.21
Солиқ кодексига киритиладиган тузатишларни ўрганишда давом этамиз. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича асосий ўзгартириш - солиқ базаси объектнинг баланс қийматидан, бироқ белгиланган минимал қийматдан паст бўлмаган қийматдан ҳисоблаб чиқарилади. Яна нима ўзгаради?
30.12.21
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ тўловчилар тоифалари, солиқ ставкалари ва ҳисоблаб чиқариш, ШЖБПҲга 0,1% миқдорида ўтказиш тартиби, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари сақлаб қолинди. Ўзгартиришлар имтиёзларга дахл қилди:
29.12.21
Янги йилда ўзбекистонликлар беш кун дам олишади. 2022 йилнинг биринчи иш кунида сизда ҚҚС тўловчисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома тўхтатиб турилганлигини аниқлаш кўнгилсиз ҳолат бўлади. Гувоҳномани тўхтатиб турмасликлари учун нима қилиш керак?
Саволга “Норма” эксперти, бош бухгалтер Виктория БЕЗГИНА жавоб берди:
29.12.21
Ҳисоб-китобнинг 3-иловасига янги сатр - 04033 қўшилди. У келиб тушмаган чет эл валютаси тушумига тўғри келадиган ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини қўлда акс эттириш учун мўлжалланган. Айни пайтга қадар бундай маълумотлар автоматик тарзда тўлдирилган.
29.12.21
2022 йил 1 июлга қадар “E-aktiv” ААТдан тўлақонли фойдаланмаган солиқ тўловчиларга таъсир чоралари қўлланилмайди. Бунда дастурда ҳисобга олиш 2022 йил 1 январдан мажбурий бўлади. ДСҚ ушбу ресурсни жорий этишнинг бошқа тафсилотларини ҳам аниқлаштирди.
29.12.21
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги янгиланган порталининг ишга туширилиши ДСҚдан янги йил совғаси бўлди. Янги функционал МХИКни излашни анча соддалаштиради ва бу жараённи янада қулайроқ бўлиши учун хизмат қилади. Buxgalter.uz функционал билан ишлашга уриниб кўрди.
28.12.21
Давстатқўм сайтининг “Танланма кузатув” бўлимида жорий йилнинг IV чораги учун танланма кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган.
28.12.21
2022 йил январда қўшимча дам олиш кунлари эълон қилиниши (20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сон Фармон) муносабати билан Давстатқўм статистика ҳисоботининг 14 та асосий шакли бўйича топшириш муддатларининг 6 январга қадар (6 январь ҳам киради) узайтирилишини эълон қилди.