Қайта ташкил этишда УФ ва соф активлар қиймати ўртасидаги фарқни ҳисобга олиш

preview

Корхонани  қайта ташкил этишда мустақил баҳолаш компанияси устав фондини аниқлади. Унинг миқдори соф активлар қийматидан ошади.

Устав фонди ва соф активлар қиймати ўртасидаги фарқни қандай ҳисобга олишни Молия вазирлиги Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бухгалтерия ҳисоби методологияси бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА тушунтирди: 

 

Гудвиллни тан олиш

– “Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботи шакллантирилади. У қайта ташкил этилаётган корхона якуний молиявий ҳисоботи кўрсаткичларини ўтказиш йўли билан тузилади .

Таъсисчиларнинг қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг улушлари (пайлари)ни вужудга келган корхонанинг улушлари (пайлари)га айирбошлаш тартиби тўғрисидаги қарорига мувофиқ, вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида шакллантирилган устав капитали акс эттирилади. Агар ушбу қарорда вужудга келган корхонанинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхонанинг (бизнинг мисолимизда каби) устав капиталига нисбатан кўпайтириш назарда тутилган бўлса, вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида таъсисчилар қарорида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттиринг .

Агар вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати УК миқдоридан кам бўлиб қолса (мисолда каби), ўртадаги фарқни дастлабки бухгалтерия баланси - "Узоқ муддатли активлар" бўлимида - "Номоддий активлар" миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солинг .

 

Бухгалтерия ҳисобида гудвилл амортизацияси

Гудвилл қиймати ҳар ойда амортизация ҳисоблаш йўли билан камайтирилади, у ҳисоб сиёсатида белгиланган унинг фойдали хизмат муддати мобайнида бошқа операцион харажатларга киритилади. Ушбу муддат корхонага келгусидаги иқтисодий фойда тушуми кутилаётган даврнинг энг яхши баҳосини акс эттириши керак.

Гудвиллнинг фойдали хизмат муддати дастлаб тан олинган пайтдан бошлаб 20 йилдан ошмаслиги керак (лекин корхонанинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошиб кетмаслиги лозим) .

 

Солиқ солишда гудвилл амортизацияси

Фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаш мумкин бўлмаган НМАлар бўйича амортизация нормалари 5 йиллик муддатга белгиланади .

Агар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ харажатни эътироф этиш Солиқ кодексига мувофиқ харажатни аниқлаш ва эътироф этиш тартибидан фарқ қилса, мазкур харажат солиқ солиш мақсадларида СКда белгиланган тартибда ҳисобга олинади.

Бинобарин, агар сиз солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида гудвиллнинг фойдали хизмат муддатини (ҳисобдан чиқариш) 5 йилдан ортиқ этиб белгиласангиз, шу давр мобайнида гудвилл амортизацияси харажатларининг асослантирилганлигини кўрсатинг”. 

 

Ушбу мавзу юзасидан яна фойдали материаллар мавжуд: