Янги

Электрон шаклдаги шартномани қандай тузиш мумкин? Янги функционални синовдан ўтказамиз

25.03.21
Электрон ҳужжатлар айланиши (электрон ҳисобварақ-фактуралар) операторлари сайтларида янги хизмат ишга туширилади, у хўжалик шартномаларини тўлақонли электрон ҳужжат сифатида шакллантириш ва тузиш имконини беради. Buxgalter.uz янги функционалнинг имкониятларини ўрганиб чиқди.

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи хизматлар импортидан ҚҚС бўйича ҳисоботни қандай топширади

25.03.21
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона чет эллик юридик шахс билан хизматлар импорти учун контракт тузди. Бажарилган ишлар далолатномаси ҳар ойда расмийлаштирилади. Чет эллик ҳамкорда Ўзбекистонда доимий муассаса мавжуд эмас, у ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга қўйилмаган. ҚҚС ҳисоб-китобларини қандай муддатларда тақдим этиш зарур? Улар ўсиб борувчи ёки ўсиб бормайдиган якун билан тўлдириладими? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:

МҲХСга ўтиш корхонага қанчага тушади?

25.03.21
Президентнинг ПҚ-4611-сон қарори билан қатор субъектларга 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш (2021 йил якунларидан бошлаб) буюрилган. Амалиётда бу талаб ҳар доим ҳам бажарилмаяпти ва ҳисоб БҲМС асосида юритилмоқда. Бундай корхоналар МҲХС бўйича ҳисоботни қандай шакллантирадилар? Эксперт Гўзал ИСЛОМОВА ушбу масала юзасидан ўз фикри билан ўртоқлашди:

Ходим зарарни тўлиқ қопламасдан ишдан бўшаганда

24.03.21
Ташкилотга моддий зарар етказган ходим уни тўлаш муддатини кечиктириб ихтиёрий равишда қоплаш мажбуриятини зиммасига олди. Аммо кейинчалик ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди. Ходим зарарни тўлиқ тўламасдан «кетишга» ҳақлими? Директор у ишдан бўшагандан сўнг тўловлар келиб тушишида қийинчиликлар юзага келишидан хавфсирамоқда. Buxgalter.uz маслаҳат сўраб меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВАга мурожаат қилди:

ЯММТ: қўшимча келишув қандай рўйхатдан ўтказилади

24.03.21
Агар ходимнинг лавозими ва ставкаси ўзгарса, қандай қилиб қўшимча келишув маълумотлари ЯММТ тизимига киритилади? “ЯММТ” ИДАК дирекцияси тавсия қилади:

Объект қурилишида ҚҚС қандай ҳисобга олинади

23.03.21
Янги ташкил этилган корхона - фойда солиғи ва ҚҚС тўловчиси қурилиш тугагандан кейин биноларни ижарага бериш нияти билан маъмурий бино қурмоқда. Агар ҚҚС бўйича айланмалар кейинроқ - объект фойдаланишга киритилгандан кейин бўлса, қурилиш даври давомида ҚҚСни ҳисобга олиш билан қандай йўл тутилади? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек ДАДАХОНОВ жавоб берди:

Бепул товар беришни қачон ҚҚС бўйича айланма деб эътироф этиш зарур

23.03.21
Қандай ҳолларда бепул беришни иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб ҳисоблаш мумкин? Ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш ва тегишинча, солиқ солинадиган ёки солиқ солинмайдиган айланмани эътироф этиш ушбу масаланинг ечимига боғлиқ. Buxgalter.uz илтимосига биноан эҳтимолий вариантлар ва хавфларни солиқ консультанти Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Агар ходим чет элдан ишласа, импорт контракти зарурми ва ҚҚС юзага келадими

23.03.21
Компаниянинг собиқ ходими чет элга кетди. У - дастурчи ва масофа режимида муайян ишларни бажаришни давом эттирмоқда. Кейинчалик ҳамкорликда унинг учун солиқлар қандай тўғри тўланади? Мазкур савол бўйича шарҳлар юзасидан buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАга мурожаат қилди:

ЯММТ: ташкилот тузилмасидаги ўзгаришлар қандай акс эттирилади

23.03.21
Хўжалик юритувчи субъектлар ўз ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бунда айрим бўлинмаларни тугатиш ёки қайта номлаш, янги бўлинмаларни тузиш мумкин бўлади. buxgalter.uz илтимосига биноан «ЯММТ» ИДАК бошқаруви Дирекцияси бўлими бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА бундай ўзгартиришларни Ягона миллий меҳнат тизимида қандай акс эттиришни тушунтириб берди:

Қарз: шартнома тарафларининг даромадлари ва солиқлари

23.03.21
Қарз олишда (тўлашда) солиқ оқибатлари у қандай ставкада тақдим этилганлигига боғлиқ. Бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ батафсил гапириб берди: