Янги

Муассиснинг ёрдамига солиқ солинадими

27.05.21
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган кичик корхона 150 млн сўм миқдорида банк кредити олди. Навбатдаги тўлов суммасини тўлаш вақти келди, аммо кредит ва фоизларни тўлаш учун маблағ етарли эмас. Муассис ҳисобварағни ўз маблағлари ҳисобидан тўлдиришга тайёр. Бундай операцияни қандай тўғри расмийлаштириш ва ҳисоб-китоб қилиш мумкин? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

КПК орқали тўлов Ҳисоб-китобда икки марта акс эттирилганда нима қилиш керак

27.05.21
Харидор тўловни корпоратив пластик картадан тўлаганда унинг талабига кўра ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган. Натижада ҚҚС ҳисоб-китобида чек бўйича сумма икки марта акс этган. Манфий ҳисобварақ-фактурани тизим қабул қилмайди. Вuxgalter.uz илтимосига биноан Давлат солиқ қўмитасида бундай хатони қандай тузатиш кераклигини тушунтириб беришди.

Мулк ҳуқуқи - кадастр асосидами ёки шартнома асосида?

26.05.21
Компаниянинг ҳаммуассислигига янги муассис - юридик шахс кирди. У томондан ҳисса - нотурар жой биноси. Бинони компания номига расмийлаштириш учун ҳужжатлар кадастр органларига берилди. Қайси пайтдан эътиборан компания объектнинг расмий мулкдори бўлади - уставга киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан ёки кадастр ҳужжатлари қўлга олингандан эътиборанми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди:

Ижара текин бўлмайди

26.05.21
МЧЖ жисмоний шахсдан текинга, тўловсиз офисни (нотурар жой бинони) ижарага олган. Бундай шартнома қандай тўғри расмийлаштирилади? Ижарага берувчи (жисмоний шахс) ва ижарачи (МЧЖ)да солиқ оқибатлари юзага келадими? Buxgalter.uz аниқлаштириб олишга ёрдам беради:

2021 йил июнь ойи учун бош бухгалтернинг режаси

26.05.21
Бухгалтерлар календарь йилнинг ярмига ҳам етиб олишди. Июнь ойидаги режа ёзнинг жазирама кунларида бир талай ҳисоботларни топширишдан иборат. Молия вазирлиги ва «Норма» компаниясининг Buxgalter PRO базасидаги тавсиялари сизга кўмакдош бўлади, маҳсулотга обунани расмийлаштирганлар ундан фойдаланишлари мумкин.

Ходимга қанча вақтда «иш ҳақи сақланмайдиган» таътилини бериш мумкин

25.05.21
2020 йилнинг 1 июлидан 1 октябрига қадар - 3 ой давомида - ходима иш ҳақи сақланмайдиган таътилда эди. Хозир у яна шундай таътилни, қонун бўйича ҳар йили олиши мумкин эканлигини асос қилиб кўрсатиб, 3 ойга сўрамоқда. Ва 2021 йил кириб келгани боис, у яна «ўз ҳисобидан» таътил олиш ҳуқуқига эгалигини таъкидламоқда. У ҳақми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Агар ишлаб чиқарувчилар - турли мамлакатдан бўлса, импорт қилишда имтиёзлар қандай қўлланилади

25.05.21
Агар технологик асбоб-ускуна турли мамлакатларда ишлаб чиқарилган қисмларни ўз ичига олса, у 2436-сон Рўйхат (АВда 20.03.2013 йилдаги рўйхат рақами) бўйича божхона тўловларидан озод этиладими? Мисол учун - асбоб-ускуна Германияда ишлаб чиқарилган, двигателлари ва контроллерлари эса Хитойдан. Саволга Давлат божхона қўмитаси мутахассислари жавоб беришди:

Давлат мулкини реализация қилишда ким ҚҚС тўлайди

24.05.21
Корхона Давлат активларини бошқариш агентлигида кўчмас мулкни сотиб олади. Бундай вазият учун ҚҚС ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди:

10 июлга қадар янги “Соғлом турмуш тарзи йиғими”ни тўлаш зарур

21.05.21
2021 йил 1 июндан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мажбурий йиғимни тўлайдилар. “Соғлом турмуш тарзи” платформаси шахсий ғазна ҳисобварағида жамланган ушбу маблағлар бир суткада 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришга сарфланади. Янги йиғимни қандай ҳисоблаб чиқариш ва тўлашни buxgalter.uz ДСҚда аниқлаштирди.

ЯТТ ЖШДС ва ёлланган ходимлар учун ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топширишда нималарни ҳисобга олиш лозим

21.05.21
2021 йилнинг 1 январидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган ЖШДС ва ижтимоий солиқ солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва тўлов манбаида ушлаб қолинади Ҳисоб-китобларни топширишнинг вақтинчалик техник хусусиятлари ҳақида ДСҚнинг ЯТТга солиқ солиш бўлими бошлиғи Пулат ДАВЛЕТОВ гапириб берди: