Янги

Агар ишлаб чиқарувчилар - турли мамлакатдан бўлса, импорт қилишда имтиёзлар қандай қўлланилади

25.05.21
Агар технологик асбоб-ускуна турли мамлакатларда ишлаб чиқарилган қисмларни ўз ичига олса, у 2436-сон Рўйхат (АВда 20.03.2013 йилдаги рўйхат рақами) бўйича божхона тўловларидан озод этиладими? Мисол учун - асбоб-ускуна Германияда ишлаб чиқарилган, двигателлари ва контроллерлари эса Хитойдан. Саволга Давлат божхона қўмитаси мутахассислари жавоб беришди:

Давлат мулкини реализация қилишда ким ҚҚС тўлайди

24.05.21
Корхона Давлат активларини бошқариш агентлигида кўчмас мулкни сотиб олади. Бундай вазият учун ҚҚС ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди:

10 июлга қадар янги “Соғлом турмуш тарзи йиғими”ни тўлаш зарур

21.05.21
2021 йил 1 июндан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мажбурий йиғимни тўлайдилар. “Соғлом турмуш тарзи” платформаси шахсий ғазна ҳисобварағида жамланган ушбу маблағлар бир суткада 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришга сарфланади. Янги йиғимни қандай ҳисоблаб чиқариш ва тўлашни buxgalter.uz ДСҚда аниқлаштирди.

ЯТТ ЖШДС ва ёлланган ходимлар учун ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топширишда нималарни ҳисобга олиш лозим

21.05.21
2021 йилнинг 1 январидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган ЖШДС ва ижтимоий солиқ солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва тўлов манбаида ушлаб қолинади Ҳисоб-китобларни топширишнинг вақтинчалик техник хусусиятлари ҳақида ДСҚнинг ЯТТга солиқ солиш бўлими бошлиғи Пулат ДАВЛЕТОВ гапириб берди:

Қандай қилиб зарар кўрган корхона чиқиб кетган таъсисчи билан ҳисоб-китоб қилади

20.05.21
Корхона МЧЖ таъсисчилари таркибидан чиқмоқда, унга улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш зарур. Жамиятда қопланмаган зарар мавжудлиги, хусусий капитал эса фақат устав фондидан ташкил топганлиги боис, улушнинг ҳақиқий қиймати - номинал қийматидан камлиги келиб чиқади. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:

Агар тизим онлайн-НКМ чекини рўйхатдан ўтказмаса, нима қилиш керак

19.05.21
Тадбиркорлик субъекти корпоратив карта орқали ташкилот эҳтиёжлари учун маҳсулотлар харид қилди. Сотувчидан иккита чек олди - онлайн-НКМ (виртуал касса) ва тўлов терминали чеки. Бироқ ДСҚ ахборот тизими ҳисобга олиш учун онлайн-НКМ (виртуал касса) чекини рўйхатдан ўтказишни рад этди. Бунинг сабаби нимада эканлиги ва уни қандай тузатишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ тушунтирди:

Агар корхона ҚҚСга ўтган бўлса айланмадан олинадиган солиқ Ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади

19.05.21
Корхона май ойидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди. Бу ҳолда, агар у ЭҲФ тизими маълумотлари бўйича автоматик тарзда шакллантирилса ва уни қўлда тузатиш киритиш имкони бўлмаса, фақат апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ Ҳисоб-китобини қандай тўлдириш керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу масалани ечими ҳақида ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаментида айтиб беришди:

Қачон ходим рози бўлсада, уни таътилдан чақириб олиш мумкин эмас

19.05.21
Чақириб олиш - йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилида бўлган ходим меҳнатига зудлик билан зарурат туғилганда учрайдиган, жуда кенг тарқалган вазият. МКга асосан ходимни таътилдан фақат унинг розилиги билан чақириб олиш мумкин. Бироқ ҳатто таътилга чиққаннинг розилигига эга бўлган тақдирда ҳам иш берувчи ҳар доим ҳам ушбу кадрларга доир тартиб-таомилни қўллай олмайди. Нима учун? “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА меҳнат ҳуқуқи нормаларини buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:

“Солиқ ҳамкор”дан рақобат урушларида фойдаланиш мумкинми

18.05.21
Мурожаат қилувчиларни Soliq мобиль иловаси орқали ёлғон хабарлари учун жазолашадими? “Солиқ ҳамкор” дастури орқали шикоят қилувчиларнинг жавобгарликлари ва имтиёзлари тўғрисида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси катта инспектори Руслан АБСАЛЯМОВ гапириб берди.

Алимент қандай даромадлардан ушлаб қолинади

18.05.21
Алимент қандай даромадлардан ушлаб қолинади? Уларни, масалан, касаллик варақаси ва моддий ёрдамдан ҳисоблаб чиқариш зарурми? Buxgalter.uz илтимосига биноан буни юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди: