Янги
13.01.21
Янги йилдан бошлаб ЯММТда “Штат жадвалини рўйхатга олиш” янги функцияси пайдо бўлди, у ҳақда ҳали “ЯММТ" ИДАКда меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда ҳеч нарса айтилмаган. Дастур ушбу тартиб-таомилни кечиктириш имконини беради, бироқ "Кейинроқ” тугмасига бир неча марта босгандан кейин - ишламай қолаяпти.
Янгиликлар билан ишлашни қандай уддалашни buxgalter.uz илтимосига биноан “ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА гапириб берди:
12.01.21
2020 йил июндан декабрга қадар Президентнинг 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон ва 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармонларига мувофиқ баъзи солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинган. Шу туфайли уларнинг бухгалтерларида солиқ Ҳисоб-китобини топшириш билан мураккабликлар юзага келмоқда.
Уларга ёрдам тарзида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxglter.uz илтимосига биноан ўз ёрдамини берди:
12.01.21
ДСҚ my.soliq.uz да Мақсадли маблағлардан фойдаланганлик ҳақида ҳисоб-китоб шаклини жойлаштирди. 2021 йил 1 мартга қадар уни бюджет ташкилотларидан ташқари барча ташкилотлар 2020 йил якунлари бўйича тўлдиришлари ва рўйхатга олинган жой бўйича топширишлари керак.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА Ҳисоб-китобни тўлдириш қоидалари ҳақида батафсил гапириб берди:
12.01.21
Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
11.01.21
Халқ депутатлари кенгашлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ҳисоб-китоби учун ставкаларни тасдиқлади. Ҳудудий солиқ инспекциялари уларни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига йўлламоқда, ДСҚнинг расмий сайтида эса қўмита матбуот хизматининг хабарига кўра яқин вақтда республика бўйича маълумотлар жойлаштириладиган махсус бўлим ишга туширилади.
11.01.21
Декабрь ойи учун ЭҲФни шакллантириш ва тақдим этиш муддатлари 2021 йил 16 январга қадар узайтирилди. ДСҚ томонидан бундай қарор қабул қилинишига, хусусан, 1-3 январь дам олиш кунига тўғри келганлиги ҳамда my.soliq.uz порталидаги носозликлар сабаб бўлди.
Buxgalter.uz вазиятга ойдинлик киритди:
11.01.21
2021 йилнинг дастлабки иш кунларида солиқ тўловчилар ДСИдан ресурс солиқлари бўйича хабарномани олдилар. Хусусан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддати СКга мувофиқ белгиланган: 10 январга қадар. Шу билан бирга 6 январда ДСҚнинг ушбу муддат 15 январга қадар узайтирилиши мумкинлиги ҳақидаги ахборот хабари берилди. Солиқ тўловчилар қандай йўл тутиши лозим?
Buxgalter.uz вазиятга ойдинлик киритди.
09.01.21
Агар сизнинг корхонангиз фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўласа ва сиз бўнак маълумотномасини тақдим этишга қарор қилган бўлсангиз, мўлжалланаётган солиқ солинадиган фойдани аниқлашда асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганлигини инобатга олинг.
Buxgalter.uz илтимосига биноан мазкур масалани Молия вазирлиги Бевосита солиқлар бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:
08.01.21
ДСҚ Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни таклиф қилмоқда. Улар қоплашнинг асосланганлиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш қоидалари ва солиқни тезлаштирилган тарзда қоплаш тартибига дахл қилади. Лойиҳани ҚҲТБТда муҳокама қилиш 21 январга қадар давом этади. Лойиҳага аналитик хатда ҳар бир тузатиш учун асослар кўрсатилган (“Аналитик материаллар” ҳаволаси).
Buxgalter.uz ДСҚ матбуот хизматида тафсилотларни аниқлаштирди.
08.01.21
Айрим ҳолатларда ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли бўлади, иш берувчи эса ушбу талабни бажариши лозим. Айнан қандай ҳолатларда буни амалга ошириш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди: