Янги
10.02.21
1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) ўзгарди. Демак, ЖШДС ҳисоб-китобида даромаднинг имтиёзли миқдори ҳам ўзгарди. Ушбу ўзгаришларни қандай аниқлаш ва ҳисоботда акс эттиришни «Норма» эксперти Дилором САИДОВА buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:
09.02.21
ЯММТда меҳнат шартномасини бекор қилишни рўйхатдан ўтказишда баъзан хатога йўл қўйилади: меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси, буйруқнинг рақами ёки санаси ва ҳ.к. нотўғри кўрсатилган бўлиши мумкин. Шундай ҳам бўладики, умуман ЯММТ тизимида меҳнат шартномасини бекор қилиш қандайдир сабаблар бўйича хато рўйхатдан ўтказилган бўлади, ходим эса ишлашда давом этади. Шунга ўхшаш вазиятларда йўл қўйилган хатоларни қандай тузатишни buxgalter.uz ЯММТга йўриқномаларда аниқлаштирди.
09.02.21
Тадбиркорлар статистика маълумотларини йиғишни автоматлаштиришни таклиф этмоқдалар. Уларнинг фикрича, ахборот тизимлари ушбу масалани самаралироқ ва инсон иштирокисиз уддалаши мумкин. Қарор қабул қилиш – бу регуляторнинг иши.
Кичик бизнес субъекти раҳбари Алишер К. ушбу масала юзасидан buxgalter.uz билан ўз фикрларини ўртоқлашди:
09.02.21
ЖШДС ҳисоб-китобининг электрон шаклига янги сатр киритилди. My.soliq.uz да шахсий кабинетда ЖШДС бўйича тўлов топшириқномасини шакллантиришда эса янги ҳисобварақ қўшилди. Ушбу янгиликларнинг моҳияти ва улар билан қандай муносабатда бўлишни buxgalter.uz илтимосига биноан Давлат солиқ қўмитасида тушунтиришди:
08.02.21
Корхоналар унинг қийматини бир йўла эмас, балки муайян вақт давомида қисмларга бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда мол-мулкни сотиб олишлари мумкин. Бундай вазиятларни қандай ҳисобга олишни МВ Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди.
08.02.21
Ишлар яқин соатларда тугалланади.
ҚҚС тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза қандай тўғри топширилади? СКнинг 461-моддасига мувофиқ ҚҚСга ўтиш мажбурий бўлганда сиз ариза бериш муддатини ўтказиб юборган тақдирда нимани билиш зарур? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ қўшимча қиймат солиғи бошқармаси бошлиғи Беҳзод ИСАҚУЛОВ тушунтирди:
08.02.21
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар молиявий ҳисоботни 25 мартга қадар, фойда солиғи бўйича йиллик ҳисоботни эса - 1 мартга қадар топширадилар. Бунда биринчи ҳисоботнинг маълумотларисиз иккинчи ҳисоботни топширишнинг имконияти йўқ.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «TRI-S-AUDIT» аудиторлик ташкилоти директори Светлана ГОЛОСОВА шарҳлаб берди. Экспертнинг фикрига кўра, бу - солиқ тўловчилар ҳуқуқларини чеклайдиган ҳисобот муддатлари бўйича ягона номувофиқлик эмас:
07.02.21
Ташкилот вакиллари амалдаги қонунчиликка мувофиқ бевосита Давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда ўз номларига юридик шахснинг электрон рақамли имзосини (ЭРИ) олиш ҳуқуқига эгалар. Бироқ амалиётда бу масалада мураккабликлар юзага келмоқда. Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди.
05.02.21
“Ишлаб чиқариш корхонаси жамоаси 60 нафар ходимдан иборат. Штат жадвалида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими мавжуд эмас. Директор бу вазифаларни алоҳида лавозим киритмасдан, кадрлар бўйича менежерга юкламоқчи. Бу қонунийми?”
Buxgalter.uz ушбу саволни «Норма»нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВАга берди:
04.02.21
2021 йил 1 январдан бошлаб қайта баҳолаш бекор қилингандан сўнг турли даражадаги экспертлар қайта баҳолаш маъқуллиги фойдасига талай далилларни билдиришган. Натижада - баъзи тадбиркорлар, айниқса уч йилда бир марта қайта баҳолашни ўтказганлар, уни ҳақиқатан ўтказмаслик мумкинлиги юзасидан шубҳалана бошлашди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА ўз фикри билан ўртоқлашди: