Янги
29.10.20
Банк дўконга ҳамкорлик тўғрисида таклиф билан чиқди, унга кўра дўконнинг харидорлари шу банкда очилган банк картаси орқали харид қилишган тақдирда кешбэк олишади (2% миқдоридаги пул маблағлари қайтарилади). Бундай вазиятда дўкон бухгалтерияси ҚҚСни қандай ҳисоблаб чиқаради ва у бўйича ҳисоботни топширади? Бу онлайн-НКМда қай тарзда акс этади?
29.10.20
1 ноябрдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими барча қоидалар бўйича ишлашни бошлайди. Хусусан, сотиб олувчи томонидан ўз вақтида қабул қилинмаган ва рад этилмаган ҳисобварақ-фактураларни автотасдиқлаш функцияси ишга туширилади.
29.10.20
Ўзбекистон корхонаси Ўзбекистонда фаолиятни амалга оширмайдиган чет эл компаниясига унинг товарларини Ўзбекистон бозорида илгари суриш учун ўқитилган ва тайёрланган ходимларни тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатади. Ушбу хизматларга ҚҚС солинадими?
28.10.20
ЭҲФ тизимида реализация қилинган товарлар (хизматлар) ҳажмини 100 дан ортиқ ўлчов бирликлари назарда тутилган. Бироқ ушбу рўйхатда дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги битим учун мос келадиган атама мавжуд эмас эди. Вазият тузатилди! Бу ҳақда buxgalter.uz га «Янги технологиялар» ИАМда маълум қилишди.
28.10.20
5 ноябрь:
2020 йил октябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС тўлашнинг сўнгги куни ;
2020 йил октябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни
27.10.20
ДСҚнинг СОРЖ-199 бўйича қарз мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномасидаги ёзув ҳар доим кутилмаган бўлади ва талай саволлар туғдиради: “Қаердан?”, “Бу нима дегани?”, “Буни нима қилиш мумкин?”. Айниқса солиқларни тўлаган бўлсангиз ва асл мақсадига кўра, сизда қарз мавжуд бўлмаслиги керак бўлса.
27.10.20
Кўп корхоналарда пандемия туфайли жорий йилнинг олдинги даври учун реализация қилиш бўйича айланмалар кескин тушиб кетди. Бундай вазиятда, муваффақиятли фаолият юритиш учун умумбелгиланган солиқларни тўлашдан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш мумкин. Қандай шартларда бунинг имконияти мавжуд? Буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин?
26.10.20
Тадбиркорга онлайн-касса билан тўлиқ ишлашни ўзлаштириб олишда ким ёрдам беради? Шуниси қизиқки, масала ҳозирча очиқ қолмоқда, онлайн-НКМ имкониятларидан эса тўлиқ равишда фойдаланилмаяпти. Buxgalter.uz назорат-касса техникаси соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди.
26.10.20
Корхона ҳар гал акцизости товарларини импорт қилганда, ЁММ сотиб олганда ёки мобиль алоқа хизматлари учун ҳақ тўлаганда, ҳисобварақ-фактура ёки БЮДда акциз солиғи акс этади. Сотиб олувчи корхона унинг ҳисобини қандай юритиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди:
23.10.20
Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш хусусияти шундан иборатки, унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг тарафларнинг ҳар қайсиси – ходим ёки иш берувчи – иккинчи тарафнинг хоҳиш-истагидан қатъи назар меҳнатга оид муносабатларни бекор қилишга ҳақли. Бунда ходим ҳам, иш берувчи ҳам бўлғуси ишдан бўшаш ҳақида огоҳлантириши шарт эмас.