Янги
08.08.25
МИБ расман юридик шахс ёки жисмоний шахснинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздор эканлигини осон текшириб кўриш мумкин бўлган хизматни ишга туширди. Аввал хизмат синов режимида ишлаган эди.
07.08.25
«Корхона-дистрибьютор товарлар етказиб беришга импорт шартномаси тузди. Шартномада етказиб берувчи (ЎзР норезиденти) харидорга (ЎзР резиденти) шартнома шартларини бажарганлик учун мукофот ва бонуслар тўлаши назарда тутилган (рағбатлантирувчи тўловлар: содиқлик учун рағбатлантириш, харид ҳажми, якуний харидорларга хизмат кўрсатиш стандартларига риоя қилиш). Етказиб берувчидан мукофотлар харидорнинг валюта ҳисобварағига тушади. Банк бундай тўловни бошқа тушумлар сифатида ўтказади. Бу сумма ТСОЯЭАТда рўйхатга олинмайди. Корхона етказиб берувчидан пул маблағларининг тушишини бошқа даромад сифатида акс эттиради ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритади. Корхона бирон-бир қўшимча хизматлар кўрсатмайди. Етказиб берувчининг мукофотлари дистрибьютор томонидан якуний истеъмолчиларга товарларни етказиб берувчи томонидан белгиланган чегирма билан сотишдан олинмаган даромадларни қоплашга қаратилмаган. У улгуржи сотувчининг янги товар партияларини харид қилиш ҳажмини ошириш ва умуман бозордаги сотиш ҳажмини ошириш бўйича иқтисодий манфаатини сақлаб туришга мўлжалланган. Аслида операция валютада тўланган кэшбек каби кўринади.
05.08.25
Компания солиқ органлари инспекторидан my3.soliq.uz шахсий кабинетида хабарнома олди. Инспектор ўзини таништириб, компанияни эҳтимолий қонунбузарликлар ҳақида хабардор қилади. Хатда чиқувчи рақам, сана, QR-код йўқ...
01.08.25
Август ойида бухгалтернинг энг яқин дўстлари – кондиционер ва бош бухгалтер режаси. Бири жазирамадан, бошқаси тўлов муддати ўтиб кетишидан ҳимоя қилади. Бу ойда ўзгаришлар бўлмади, норматив «сюрпризлар» ҳам йўқ. Асосийси – ишни охирги кунга қолдирмаслик.
31.07.25
«Харидор товарни банк картаси билан тўлади. Терминалда: «Тўлов тасдиқланди» деган ёзув чиқди, лекин QR-кодли фискал чек чоп этилмади. Сотувчи харидорни товар билан қўйиб юборди ва кэшбек суммаси миқдорида чегирма қилди – чунки мижоз терминал муаммолари туфайли вақт йўқотмаслиги керак эди. Фискал чекни иккинчи марта чоп этишга ҳаракат қилганда терминал: «Сотувни рўйхатга олишда хатолик. Пул картага қайтарилади» деб чиқарди. Маблағ дўкон ҳисобварағига келмади».
30.07.25
Материалда гап бораётган вазият истисно бўлиши керак эди, лекин афсуски, у оммавий хусусиятга эга. Тадбиркорларга яна барча ишларни қўйиб, «қўлида муҳр билан» солиқ инспекциясига бориб тизим хатоликлари оқибатлари билан ўзаро ҳисобни аниқлашга тўғри келмоқда.
Buxgalter.uz ўқувчилари билан
28.07.25
Тадбиркорлар солиқ идорасидан мунтазам қўнғироқлар ва келаётган хатлардан шикоят қилишмоқда. Инспекторлар нима учун компаниянинг айланмаси ва тушуми олдинги даврларга нисбатан пасайгани билан қизиқишмоқда. Бироқ, бу мулоқот қандай кечиши ҳайратланарли: суҳбат оҳанги кўпинча сўроқни эслатади, иқтисодий пасайишнинг объектив сабабларини ҳисобга олмаган ҳолда – айбловлар ва даромадларни яширишга ишоралар янграйди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди:
23.07.25
Баъзида компанияга қўшимча бино керак бўлиши мумкин – масалан, хомашёни сақлаш учун. Омборни ижарага олиш арзон эмас ва ҳар доим ҳам қулай эмас, шунинг учун сақлаш шартномаси тузилади. Шуни ҳисобга олиш муҳимки, бундай шартномани ҳам E-ijara платформасида рўйхатдан ўтказиш лозим.
18.07.25
«Корхона Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган, двигатель цилиндрларининг ишчи ҳажми 1 000 куб см бўлган янги автомобилни Германиядан импорт қилмоқда. Божхона расмийлаштируви санасидаги МБнинг шартли курси – 1 АҚШ доллари учун 13 000 сўм.
Божхона қийматидан фоизлардаги комбинация қилинган ставкани ва унга қўшилган тарзда солиқ солинадиган товар бирлиги учун ставкани қандай қўллаш мумкин?»
Buxgalter.uz тушунтиради:
18.07.25
«My3.soliq.uz электрон ҳужжат айланиши» бўлимидаги «Юридик шахснинг айланма солиғи ҳисоботига автоматик ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги мурожаати» хизматининг функционали янгиланди. Энди бу хизмат орқали Ҳисоб-китобнинг 4-иловасига, яъни солиққа тортишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар акс эттирилган қисмига сатрма-сатр ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Тўғрисини айтганда, жавоблардан кўра саволлар кўпроқ: