Янги
18.08.20
Ҳисобварағида пули қолмаган баъзи корхоналарнинг бухгалтерлари кутилмаган муаммога дуч келишди: уларнинг солиқлар бўйича тўлов топшириқномалари 2-картотекада, бироқ солиқ органи шунга қарамай солиқлар бўйича қарз суммасига инкассо қўйган.
18.08.20
Карантин даврида хўжалик юритувчи субъектлар «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» хайрия фондларига, шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга пул маблағлари ва товарларни (хизматларни) беғараз бердилар. 2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар ушбу мақсадларда берилган пул маблағлари ва товарларга (хизматларга) фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади; товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди.
17.08.20
Солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини танлаган янгидан рўйхатдан ўтказилаётган тадбиркорлик субъектларини ДСҚнинг автоматлаштирилган тизими ҳисобга қўяди. Ҳозир у синов режимида ишламоқда, тўлақонли ишга тушириш жорий ҳафта якунига режалаштирилган. Буларнинг ҳаммаси қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг ҚҚС маъмурчилиги бошқармаси мутахассиси Фурқат ҚЎШЧОНОВ гапириб берди:
17.08.20
“Солиқ органи корхонанинг мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботини таҳлил қилиб, солиқ базасига ускуна ва ўлчов асбоблари қийматини киритишни талаб қилди. Бу қонунийми?”.
17.08.20
Фуқаролар жорий йилда Мустақиллик кунини нишонлай олишлари учун дам олиш куни 2020 йил 29 августдан 31 августга кўчирилди. Иш ҳафтаси тури – 5-кунлик ёки 6-кунлик иш ҳафтасидан қатъи назар, 31 август – барча ташкилотлар учун ишланмайдиган кун. Бюджет ташкилотларида ушбу қўшимча ишланмайдиган кун ходимларнинг йиллик меҳнат таътили муддатини бир кунга қисқартириш ҳисобига компенсация қилинади. Бошқа мулкчилик шаклидаги ташкилотларда – молиявий аҳволи ва жамоа шартномаси ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатлар билан белгиланади.
17.08.20
Узоқ давом этган карантин чекловлари шароитида тадбиркорларда бухгалтерия ҳисобини аутсорсингга топшириш имконига бўлган қизиқиш тобора ортмоқда. Юридик масалалар бўйича «Норма» экспертлари – адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИН buxgalter.uz илтимосига кўра бундай ечимнинг ижобий ва салбий жиҳатлари ҳақида гапириб бердилар:
16.08.20
Солиқ органлари назорат-касса техникаси ва савдо терминаллари қўлланилишини янги қоидаларга асосланиб текширадилар. Вuxgalter.uz илтимосига кўра Гулнора ЭРГАШЕВА текширув пайтида қандай қилиб ўзига ортиқча эътиборни тортмаслик ва ўзини тўғри тутиш кераклиги ҳақида гапириб берди:
15.08.20
Шанба 15 август куни, аниқроғи душанба 17 август куни ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг муддати тугайди. Амалиётда бухгалтерларда маҳаллий компаниялар томонидан жалб этиладиган чет эллик мутахассислар даромадларига солиқ солиш бўйича саволлар туғилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан уларга «Team University» МЧЖ молиявий директори, «Profi Training» бизнес-мураббийи Александра ТОЛМАЧЕВА (CAP, CIPA, DipIFR (ACCA), CIMA (P1,P2)) жавоб берди:
14.08.20
Таъсисчи юридик шахснинг ЭРИни олишда ташкилот учун тўловни амалга ошириши мумкинми? Кераксиз ЭРИни қандай бекор қилиш мумкин? Агар юридик шахснинг ЭРИ норезидент бўлган раҳбар номига берилган бўлса, ЯИДХПда давлат хизматларини олишда ундан фойдаланса бўладими? Buxgalter.uz га ушбу саволларга жавоб беришга ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ ва Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари ёрдам беришди.
14.08.20
Кўпинча бино ва иншоотларни қуришда бухгалтерларда АВни битта инвентарь объектга бирлаштириш масаласи юзага келади. Масалан, корхона савдо марказини қуриб, уни лифтлар, эскалаторлар, кондиционерлар, кучланиш трансформаторлари билан жиҳозлади. Қурилишда ускуналар ҳисобда қандай акс эттирилади? Турли АВларни битта объектга киритган ҳолда битта АВ объекти – бино акс эттириладими ёки ҳар бир АВни фойдаланишга алоҳида қабул қилиш лозимми?